39. Materiallarni maydalash. Майдалаш
Turlari, ishlatilishi, deflegmator, nasadkaning turlari, Rashig, xarakteri, talablar, tarelkaning turlari, barbotaj, plyonkali, afzalligi, kamchiligi.(41-savol)
Download 35.54 Kb.
|
atj shpargalga 39 dan
42. Turlari, ishlatilishi, deflegmator, nasadkaning turlari, Rashig, xarakteri, talablar, tarelkaning turlari, barbotaj, plyonkali, afzalligi, kamchiligi.(41-savol)
43. Qattiq materiallarni ekstraksiyalash. Ғоваксимон мураккаб қаттиқ жисмлар таркибидан бир ёки бир неча компонентларни эритувчилар ёрдамида ажратиб олиш жараёни экстракциялаш деб аталади. Қаттиқ жисмларни экстракциялаш жараёни саноатнинг турли тармоқларида ишлатилади. Кимё саноатида ишқор, кислота ва тузларни, озиқ-овқат саноатида қанд, ўсимлик мойлари, соклар, витаминларни, кимё-фармацевтика саноатида турли доривор моддаларни, гидрометаллургияда эса рангли ва нодир металларни олишда экстракциялаш усулларидан кенг фойдаланилади. Кимёвий технологияда қаттиқ жисмларни суюқликда эритиш жараёни ҳам кенг ишлатилади. Қаттиқ жисмнинг суюқ фазага тўла ўтиши эритиш деб аталади. Бу жараёнда қаттиқ жисмнинг эримай қоладиган инерт негизи йўқ. Қаттиқ жисмларни экстракциялаш ва эритиш жараёнларининг умумий ва бир-биридан фарқ қиладиган томонлари бор. Умумий томони шундаки, иккала жараён ҳам қаттиқ жисм - суюқлик системасида олиб борилади. Уларнинг бир-биридан фарқини қуйидагича тушунтириш мумкин. Экстракциялаш жараёни икки босқич: модданинг қаттиқ заррачалари ички қисмидан ташқи юзасига диффузия йўли билан ўтиши; модданинг диффузия жараёни туфайли қаттиқ заррача юзасидан чегара қатлам орқали суюқликнинг асосий массасига ўтишидан иборат. Эритиш жараёнининг тезлиги фақат иккинчи босқичнинг қаршилигига боғлиқ, чунки биринчи босқичда қаршилик бўлмайди. Шу сабабли эритиш жараёни экстракциялашга нисбатан анча тез боради. Кимё ва озиқ-овқат саноатининг технологик жараёнларида эритувчилар сифатида қуйидаги суюқликлар ишлатилади: сув - қанд лавлагидан шакарни, ҳамда кофе, чойни экстракциялаш учун; спирт ва спирт-сувли аралашмалар ликер - ароқ дамламаси ва пиво - алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш саноатида; бензин, трихлорэтан, дихлорэтан - ёғ ва эфир мойларини ишлаб чиқаришда. Ундан ташқари, сув ва айрим ноорганик кислоталарнинг эритмалари ҳам, эритувчи сифатида ишлатилади. Бундай жараён ишқорланиш деб юритилади. Ишқорланиш минерал хом-ашёларни кимёвий қайта ишлаш учун биринчи босқич ҳисобланади. Бу қайта ишлаш орқали инерт материаллардан қимматбаҳо компонентлар олинади. Дастлабки қаттиқ материални эритувчи билан ўзаро таъсир эттириш натижасида гетероген оқувчан системалар (пульпалар) олинади. Эритиш одатда кўпчилик кимёвий жараёнларнинг бошланишидан олдин амалга оширилади, чунки эриган модда молекулаларининг ҳаракатчанлиги ва кимёвий активлиги ортади. Бу жараён технологик схемаларда фильтрлаш, буғлатиш ва кристаллаш каби жараёнлардан аввал ишлатилади ва у биринчи босқич бўлиб ҳисобланади. Download 35.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling