3–Амалиёт. Табиий газ ва кўмир манбалари ёқилғилар хақида маълумот


Download 53.71 Kb.
bet1/2
Sana30.04.2023
Hajmi53.71 Kb.
#1415258
  1   2
Bog'liq
3-Амалёт


3–Амалиёт. ТАБИИЙ ГАЗ ВА КЎМИР МАНБАЛАРИ
Ёқилғилар хақида маълумот
Бугунги амалий машғулотимиз мавзуси ИЭСларда ишлатиладиган ёқилғилар. Агрерат ҳолатига кўра ёқилғи қаттиқ, суюк ва газ ёқилғига, келиб чиқишига ёки олиниш усулига кўра табиий ва сунъий ёқилғига бўлинади. Табиатда қандай ҳосил бўлган бўлса, шундайлигича олинадиган ёқилғи табиий ёқилғи дейилади. Унга ёғоч, торф, қазилма кўмирлар, нефть ва тибиий газ киради. Табиий ёқилғини турли усуллар билан қайта ишлаш натижасида олинган ёқилғи сунъий ёқилғи дейилади.
Қандай мақсадда ишлатилишига қараб ёқилғи энергетикавий ва технологик ёқилғига бўлинади.
Энергетикавий ёқилғи жумласига антрацит, ғозсиз кўмирлар, қўнғир кўмир, торф, табиий газни, шунингдек, бошқа ёқилғиларни қайта ишлаш ва бойитиш махсулотларини киритиш мумкин. Ёқилғининг барча паст сортларидан иссиқлик электр станцияларидан табиий ҳолда ёки қайта ишлангандан кейин фойдаланиш мумкин.
Технологик ёқилғи жумласига ёқилғининг юқори навлари ва кокисланадиган кўмирлар киради.
Табиий газ энергияси захиралари
Дунёдаги газни геологик захиралари 140-170 трлн. м3 деб баҳоланмоқда. Газ захираларини мамлакатлар бўйича тақсимланиши қуйидаги жадвалда келтирилган.
Нефт ва газ нафақат энергетик хом-ашё сифатида, балки кимёвий хом-ашё сифатида ҳам қадирли. Ҳозирги даврда 5000 та синтетик ашёлар нефт ва газдан олинмоқда. Бироқ захираларнинг фақат 3-5% и кимёвий хом-ашё сифатида ишлатилмоқда. Нефт ва газ конлари ер қаъридан олинади ва қудуқларнинг бурғуланиши билан баҳоланади. Бурғуланишга кетган харажатлар геологик ва тоғ қидирувларига кетган харажатларнинг 70% ни ташкил этади.
Газ саноати ўтган асрнинг 50 йилларидан ривожлана бошлади. Дунё бўйича газ истеъмол қилиш, умумий истеъмол қилинадиган энергетик ресурсларнинг 20% ни ташкил қилиб, нефт ва тошкўмирдан сўнг 3 ўринни эгаллайди. Экологик жиҳатдан газ энг тоза энергоресурс ҳисобланади. Табиий газ захиралари бўйича МДҲ мамлакатлари, Осиё, Россия ва Эрон етакчи ўринларни эгаллайдилар


Download 53.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling