4 – боб пул муомаласи, пул массаси ва пул агрегатлари
Download 32.34 Kb.
|
ключ 4
4.3. Пул агрегатлари
Пул массаси даражасини ҳисоблашнинг асосий тамойилларидан бири маблағларни ликвидлилик даражаси ҳисобланади. Муомаладаги пулнинг турлари пул агрегатлари билан гуруҳларга ажратилади. Унга кўра муомаладаги маблағлар ликвидлилик бўйича таснифланади, яъни дастлаб юқори ликвидли маблағлар паст ликвидлигига қараб М1, М2, М3,….Мn ёки L агрегатларга ажратилади. Пул агрегатлари таркиби ва сони турли мамлакатларда турличадир. Саноати ривожланган мамлакатларнинг молия статистикасида пул массасини аниқлашда қуйидаги асосий пул агрегатларидан фойдаланилади: М1 – муомаладаги нақд пуллар (банкноталар, тангалар) ва жорий банк счётларидаги маблағларни ўз ичига олади; М2 – М1 ва тижорат банкларидаги муддатли ва жамғарма қўйилмаларидан (тўрт йилгача) таркиб топган; М3 – М2 ва ихтисослашган кредит муассасаларидаги жамғарма қўйилмаларини киритган; М4 – М3 ҳамда йиллик тижорий банкларининг депозитли сертификатларидан иборат. АҚШда пул массасини аниқлаш учун 4 та пул агрегати, Япония ва Германияда – 3 та, Англия ва Францияда – иккита пул агрегатидан фойдаланилади. Пул массаси таркиби ва динамикасини таҳлил қилиш Марказий банк томонидан тўғри пул-кредит сиёсати олиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Россия Федерацияда муомаладаги жами пул массаси ҳисоб-китоби учун қуйидаги пул агрегатлари қўлланилади. МО – нақд пуллар; М1 агрегати – МО агрегати ва ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар (махсус счётлар, капитал қўйилмалар счётлари, аккредитив ва чек счётлари, маҳаллий бюджет счётлари, бюджет, касаба, уюшмалари, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг счётлари, давлат суғурта маблағлари, узоқ муддатга кредитлаш фонди)даги маблағлар тижорат банкларига қўйилмалар ва жамғарма банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитларнинг йиғиндисига тенг; М2 – М1 агрегати ва жамғарма банкларидаги муддатли қўйилмалардан иборат; М3 – М2 агрегати ҳамда депозитли сертификатлар ва давлат заём облигациялари йиғиндисидан иборат. АҚШда нақд ва нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширадиган пуллар ливидлилик даражасига қараб қуйидаги пул агрегатлари билан белгиланади:
Пул массаси таркибида нақд пуллар улушининг паст ёки юқорилиги муҳим ўрин тутади. МДҲга аъзо мамлакатларнинг пул массаси таркибида нақд пулларнинг улуши сезилари даражада юқори. Одатда ривожланган мамлакатларнинг пул массаси таркибида нақд пулларнинг улуши 5 – 10 фоизни ташкил этади. Пул массасининг ўзгаришига нафақат муомаладаги пул миқдорининг ўзгариши, балки пул айланиш тезлиги ҳам таъсир қилади. Пул айланиш муомаласи тезлиги – пулнинг товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда қатнашиш суръатидир. Ўзбекистонда пул агрегатлари қуйидаги таркибий қисмлардан иборат1.
Пул массаси таркибини унинг ҳаракатига қараб иккига бўлиш мумкин, яъни пул массасининг актив қисми – бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан боғлиқ қисми ва иккинчиси пассив қисм – жамғармадаги пуллар ва ҳисоб рақамлардаги қолдиқлар ҳисобланади. Пул муомаласи қонунига кўра, пул муомаласи тезлиги пул массасининг ўсишига нисбатан пропорционал равишда ортиб боради. Иқтисодиётнинг пул воситалари билан таъминланганлиги даражасини аниқлашда монетизация коэффициенти кўрсаткичидан фойдаланилади. Ушбу кўрсаткич маълум давр ичида ўртача пул массаси даражасини жами ижтимоий маҳсулотнинг номинал қиймати ўртасидаги нисбати асосида аниқланади. Download 32.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling