4-§. Ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ва назорат қилишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Download 42.84 Kb.
|
Қозонхоналарга қўйиладиган талаблар
4-§. Ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ва назорат қилишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари 130. Ташкилот раҳбарияти тегишли хизмат кўрсатишни ташкил қилиш, қозонларни соз ҳолда сақланишини ва улардан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилинишини таъминлаши керак. 131. Ташкилот раҳбарияти даврий равишда (йилда камида бир марта) қозонларнинг ишлашини назорат қилиб бориши лозим. 132. Қозонларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида муҳандис-техник ходимлар томонидан амалга оширилади, булар қуйидагилардан ташкил топади: қозонларни ишчи ҳолатдалигини кўздан кечириш ва улардан фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилинаётганлигини текшириш; қозонларни техник кўрикдан ўтказиш. 133. Қозонларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича муҳандис-техник ходимлари: камчиликларни бартараф этиш бўйича ташкилот раҳбари, цех ва бўлимларнинг муҳандис-техник ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар бериш; ташкилот раҳбариятига камчиликларнинг сабабларини бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш; хизмат ходимлари орасида малакаси етарли бўлмаган ходимлар аниқланганда, шунингдек ходимнинг малака ошириш муддатлари ўтиб кетганда, уни қозонга хизмат кўрсатишдан четлатиш ҳуқуқига эга. 134. Қозонхонага қозонлардан фойдаланиш ва қозонхона ускуналарига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг киришига йўл қўйилмайди. Зарурият туғилганда бегона шахслар қозонхонага фақатгина унинг раҳбари рухсати ва унинг вакили иштирокида киришга рухсат этилади. 135. Қозонларни соз ҳолатда сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланишга масъул этиб тайинланган шахс махсус техник маълумотга эга бўлиши керак. 136. Қозонларни соз ҳолатда сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланишга масъул этиб тайинланган шахс қуйидагиларни таъминлаши керак: қозонларни ишчи ҳолатдалигини мунтазам кўздан кечириш; иш кунларида навбатчилик журналидаги қайдларни текшириш; қозонларни ўз вақтида режали таъмирлашдан ўтказиш ҳамда уларни техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш; ходимларга тегишли йўл-йўриқлар бериш; қозон паспорти ва ишлаб чиқарувчи заводнинг қозонларни монтаж қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларини сақлаш; қозонхона ходимлари билан авария ва ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказиш; қозондан фойдаланиш ва таъмирлашда техник ҳужжатлардаги ёзувларнинг тўғрилигини текшириш; аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш. Download 42.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling