Тўй ва маросимларни тартибли ўтказиш бўйича фуқаролар
йиғинларига тавсиялар
-
Маҳаллада вақти-вақти билан тўй-ҳашам ва оилавий тадбирларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадрият ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий табақаланишга йўл қўймасдан ўтказиш бўйича жамоавий суҳбатлар ташкил этиш;
-
Фуқаролар йиғини ҳузурида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйичакомиссияситаркибини кўпни кўрган, обрў-эътиборга эга, касбий ва маънавий салоҳияти юқори бўлган, фаол, фидойи, ташаббускор, ҳисобига тўлдириш.
-
Ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларнинг тартибини қайта кўриб чиқиш. Бунда миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизга тўғри келмайдиган ҳар қандай дабдабабозлик ҳолатларининг олдини олишга эътибор қаратиш.
-
Миллий қадриятларимизга зид бўлган, ижтимоий табақаланишни юзага келтираётган иллатларга қарши жамоатчиликнинг фаол муносабатини шакллантириш.
-
Комиссия аъзоларининг тўй ва турли оилавий тадбирлар ўтказиш арафасидаги оилалар, уларнинг аъзолари билан суҳбат ўтказиш, тегишли жамоатчилик талабларини тушунтириш ишларини қатъий анъанага айлантириш.
-
Тўй ва маросимларнинг тартибли ўтишини мунтазам назорат қилиш мақсадида комиссия аъзоларига маҳалла ҳудуди (кўчалар ва кўп қаватли уйлар)ни тақсимлаб бериш ва улардан белгиланган муддатларда ҳисоботини эшитиб, муҳокама қилиш.
-
Ҳудудда режалаштирилган ҳар қайси тўй ва маросимларни ўтишидан хабардор бўлиш, тадбирлар ўтказиладиган жой, чақириладиган меҳмонлар сони, таклиф этилганлар бўйича аниқ маълумотга эга бўлиш ва зарур ҳолларда жамоатчилик таъсирини ўтказиш.
-
Тўй ва оилавий маросимларнинг халқимиз удумларига мос меъёр талаблари асосида ва тартибли ўтказилишига эришиш мақсадида уларда комиссия раиси ҳамда аъзоларининг иштирокини таъминлаш.
-
Тўй ва бошқа тадбирларни тартибли ўтказишда фуқаролар йиғини раиси, йиғин ходимлари, комиссия аъзоларининг шахсий ибрати, масъуллиги ва фаоллигини кўрсатиш.
-
Маҳаллаларда аҳоли ўртасида тўй ва бошқа маросимларни дабдабали ўтказиш ўрнига ҳудуддаги эҳтиёжманд, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлар, етимларга меҳр-мурувват кўрсатиш ишларини ташкил этишни кенг тарғиб этиш.
-
Ижобий анъаналар, тўй ва бошқа маросимларни намунали ташкил қилиш, тадбирларни мазмунли ва тартибли ўтказишнинг тарбиявий аҳамияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |