Тўй ва маросимларни тартибли ўтказиш бўйича фуқаролар йиғинларига тавсиялар
Download 36.48 Kb.
|
Тўй-хашам Худудларга-2018-туй (1)
Бошловчи: Раҳмат (отахон-онахон). Яхши тилакларингиз ўзингизга ҳам ҳамроҳ бўлсин. Бугунги тўйимизда “Шодлик” карнай-сурнай ансамбли хизматингизда.
Бошловчи: Файз киради гар тўйхонага қўйсангиз қадам, “Ассалом”ни ўзи ахир, дилларга малҳам. Шодликларни сизлар билан кўрганда баҳам, Қувонаман, шукроналар айтаман мен ҳам, Хуш келибсиз даврамизга, азиз меҳмоним! Тўйимизни тантанали ўтказиш мақсадида тўйимизга элимиз ардоғидаги халқимизнинг яхши кунларида куй-қўшиқлари ва рақслари билан хизмат қилиб келаётган гуруҳлардан “Мезон” вокал чолғу ансамбли, ва “Шодиёна” рақс ансамблини таклиф этганмиз. Марҳамат, навбатни санъаткорларга берамиз (2 та қўшиқ, 1 та рақс). Бошловчи: Муҳаббат туғилар буюк ишончдан, Бир-бирин билиб, узоқ синашдан. Синовдан ўтсалар мард йигит-қизлар, Икки қалб туташар меҳр, қувончдан. Келин-куёвимизни қутлаш учун даврамизга куёв дўсти ва келинимиз дугонасини таклиф этамиз. Марҳамат! (улар чиқиб келганларидан сўнг биринчи табрикни келиннинг дугонаси – меҳмон тараф бошлаб беради, куёвнинг дўсти эса давом эттиради ва совғаларини топширишади.) Бошловчи: Тилакларингиз учун келин-куёв ва меҳмонлар номидан ташаккурлар айтамиз. Бугун сизларда масъулият жуда катта. Тўйимизни файзли ўтиши ҳам сизларга боғлиқ. Ҳозир сизлар учун хушовоз эстрада хонандаси ижросида қўшиқ куйланади. Бу қўшиқга қай бирингиз чиройли рақсга тушиб ғолиб бўлсангиз, келин-куёвимиз номидан махсус тайёрланган эсдалик совғага эга бўласиз, тушунарлими? Қани ланди, ланди ўйинимиз бошланди (уларга рақсдан сўнг китоблар совға қилинади ва улар кейинги қўшиқда меҳмонларни рақсга чорлайдилар). Бошловчи: Азиз меҳмонлар, диққат қиласизлар, сизлар учун ҳам махсус таёрланган бир қатор танловларимиз бор ва албатта ғолибларимизни совғалар кутмоқда. Демак, биринчи танловимиз – аммалар ёки холалар номидан энг яхши табрик танлови сўз билан, шеърий, мусиқий қўшиқ ёки рақс орқали изҳор қилиниши ҳам мумкин. Баҳони томошабин меҳмонлар қарсак билан билдиришади (ғолиблар рақс жараёнида муҳрланган фото суратлари билан тақдирланадилар). Танловдан сўнг санъаткорлар томонидан миллий эстрада қўшиқлари ижро этилиб, амма-холалар ёшларни рақсга чорлайдилар. Download 36.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling