Ассалому Алайкум! Яширин сирнинг очилиши” тренингига хуш келибсиз! Сизни бу ажойиб ва дадил
Download 435.4 Kb. Pdf ko'rish
|
1 чи машгулот яширин сирнинг очилиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бугундан бошлаб бир ой давомида буткул бошқа инсонга айланишга тайёр туринг! 1 чи машгулот Сизнинг орзуларингиз қандай
Ассалому Алайкум! Яширин сирнинг очилиши” тренингига хуш келибсиз! Сизни бу ажойиб ва дадил қадамингиз билан табриклайман! Бугундан бошлаб бир ой давомида буткул бошқа инсонга айланишга тайёр туринг! 1 чи машгулот Сизнинг орзуларингиз қандай? Кўпгина Сеҳрли куч амалиётлари орзунгизни амалга оШиришингиз учун ишлаб чиқилган. Шу боис сиз нима исташингиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишингиз керак.Компьютер ёнига ўтиринг ёки қўлингизга ручка-қогоз олинг ва ҳаётингизнинг ҳар бир соҳа(сида, сиз ҳақиқатан нима исташингизни рўйхат қилиб чиқинг. Ҳар бир деталини: ким билан бўлмоқчисиз, ҳаётингизда нима қилмоқчисиз, нималарга эга бўлмоқчисиз — ўз муносабатларингизда, (мартабангизда, молияда, соғлиқда ва муҳим бўлган ҳар бир соҳада ўйлаб кўринг. Аниқ ва батаф- сил, сизга ёқадиганидек бўлсин, аммо ёдингизда бўлсин, сизнинг вазифангиз, шунчаки сиз иста- ган нарсани санаб ўтиш, қандай олмоқчилигингиз эмас. Улар Шукроналик Сеҳрли кучидан қандай фойдаланишингизга қараб берилади.Агарда яхшироқ ишни ёки ўз орзунгиздаги ишни истасангиз, бу ишда бўлиши керак бўлган қамма нарса ҳақида ўйланг. Сизга муҳим бўлган нарсалар, сиз қилмоқчи бўлган ишнинг тури, иш пайтида ўзингизни қандай ҳис қилмоқчилигингизни ўйланг. Сиз ишламоқчи бўлган компания, бирга ишлайдиган одамлар, ишингиз қаерда жойлашган, неча соат ишламоқчисиз, ўйлаб кўриб, батафсил ёзинг.Агарда сизга болаларингиз таълим олишлари учун пул керак бўлса, таълим деталларини ўйланг, шу жумладан болаларингиз қайси мактабга боришини истайсиз, қанча маблағ китобларга, озиқ- овқат маҳсулотларига, кийим ва транспортга кетишини ўйлаб, қанча пул кераклигини аниқ билинг.Агар сиз саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, бормоқчи бўлган мамлакатларингиз деталларини ёзинг. Қанча вақт, нимани кўрмоқчисиз ва нима қилмоқчисиз, қаерда тўхтамоқчисиз ва саёҳат учун маблағ.Агар сиз идеал шерик истасангиз, у қандай одам бўлиши кераклиги ҳақида барча деталларни ёзиб чиқинг. Агар сиз муносабатларни яхшила- моқчи бўлсангиз, қайси муносабатларни яхшиламоқчи эканлигингиз ва улардан нимани исташин- гизни ёзинг.Агар сиз соглом бўлишни ёки организмингиз аҳволини яхшиламоқчи бўлсангиз, сиз нимани яхшиламоқчилигингизни ёзинг.Агар сиз орзунгиздаги уйни ёзмоқчи бўлсангиз, ҳар бир хонадаги жиҳозларни хонама-хона санаб батафсил ёзинг. Агар сиз истаган аниқ жиҳозлар бор бўлса, сананг: автомобиль, кийим ёки техни- ка — барчасини ёзинг.Агар бирор нарсага эришмоқчи бўлсангиз, ма- салан, имтиҳонларни топшириш, даража олиш, спортдаги мақсадлар, мусиқадаги, шифокор- ликда, ёзувчилик, актёрлик, ўқиш ва тижоратда ёки қаердадир — рўйхат тузинг — уларни ёзиб қўйинг.Мен ўз орзуларингиз рўйхатини қатъий тав- сия қиламан. Унга майда ва катта нарсаларни, бугунги, эртанги кундан, ойдан, йилдан нима исташингизни ёзинг. Яна кўпроқ нарсаларни ўйлаб топсангиз, рўйхатингизга қўшиб қўйинг, нарсани олишингиз билан рўйхатдан ўчиринг. Рўйхат тузишнинг энг одлий усули — уни тоифаларга бўлинг: ' ;Саломатлик ва тана.Молия.Муносабатлар.Шахсий характердаги истаклар.Моддий-мулкий нарсалар.Сўнг ўз истакларингизни шунчаки қўшиб қўйинг. Сиз, ўз ҳаётингизни ўзгартирмоқчи ёки ке- лажакда энг қизиқарли ва мароқли саргузаштни бошламоқчи бўлсангаз, Шукроналик кучини аниқ йўналтиринг. Download 435.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling