Тўй ва маросимларни тартибли ўтказиш бўйича фуқаролар йиғинларига тавсиялар


Download 36.48 Kb.
bet3/5
Sana25.10.2023
Hajmi36.48 Kb.
#1722458
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тўй-хашам Худудларга-2018-туй (1)

НАМУНАВИЙ НИКОҲ ТЎЙИ
СЦЕНАРИЙСИ


Ўтказиш санаси: Ўтказиш жойи:
Bақти: 18.30 дан 21.00 гача Маҳалла гузари ёки тўйхона


Меҳмонлар сони: 100-150нафаргача.

  • куёв томондан ташриф буюрадиганлар сони – 60 нафаргача;

  • келин томондан ташриф буюрадиганлар сони – 60 нафаргача;

  • таклиф қилиниши зарур бўлган бошқа меҳмонлар – 30 нафар.

Ташкилий масалалар:

  1. Тўй маросими ўтказиладиган жой (маҳалла гузари, хонадон ёки тўйхона) ҳудудида тозалик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилади, бинонинг ташқи ва ички, марказий қисмлари миллий урф-одатларга хос матолар (адрас, атлас, палак, осори-атиқалар) ҳамда табиий гуллар билан байрамона безатилади.

  2. Техник воситалар, махсус чироқлар ва овоз кучайтиргич мосламалари ўрнатилади.

  1. Маҳалла гузари, хонадон ёки тўйхонанинг кириш қисми:

  1. Соат 17.00дан 18:30гача карнай-сурнай садолари остида меҳмонлар тўйга чорланади.

  2. Соат 18:30да карнай-сурнай садолари тиниб, янгаларнинг доира чалиб жонли ижро этаётган ёр-ёр қўшиқлари жўрлигида бошлари узра палак тутилган келин-куёв келиб, тўйхонанинг остонасига ёзилган пояндозга яхши ниятлар билан қадам ташлайдилар. Шундан сўнг “Тўйлар муборак” қўшиғи саньаткорлар томонидан ижро этилади.

(Меҳмонлар олқишлар ва қарсаклар остида ёшларни кутиб оладилар. Келин-куёв махсус ажратилган жойларини эгаллайди.)

  1. Тўй маросимининг бошланиши:

Бошловчи: - Ассалому алайкум, муҳтарам меҳмонлар, қариндош-уруғ, қуда-андалар, дўсту-биродарлар!Тўй – халқимизнинг энг яхши анъаналарини ўзида мужассам қилган қадим қадрият, ёшлар учун эса янги ҳаёт, янги олам остонасидир. Азиз дўстлар! Тўй – маънавият гулдастаси. Маънавий гулдаста эса бенуқсон, мукаммал бўлмоғи лозим. Азиз меҳмонлар, тўйимизни очиб бериш ва келин-куёвимизни, уларнинг ота-оналарини (тўй соҳиблари ҳақида қисқача маълумот бериб, меҳмонларга таништирадилар) бугунги тўй билан қутлаш учун даврамизга маҳалла (маҳалла раиси (оқсоқоли), маҳаллада узоқ йиллар давомида бахтли оила қуриб, яшаб келаётган отахон ёки онахон, жами 3-4 нафар фаоллар) фаолларидан
_____________,_____________,_____________,____________ ни чорлаймиз.
(Маҳалла фаоллари келин-куёв ва уларнинг яқинларини табриклаб, оиланинг муқаддаслиги, уни авайлаб асраш лозимлиги, инсон оила тўкислиги, тотувлиги билангина ҳақиқий бахтни ҳис этиши ҳақида гапириб, ёшларнинг бахтли яшашларига тилак билдириб, оқ фотиҳа берадилар. Кейин эса келин-куёвларга оила маънавиятига дахлдор китоблар жамланмаси, тарихий обидаларга саёҳат қилиш учун сертификат совға сифатида тақдим этилади)
Маҳалла раиси (оқсоқоли) табриклар ниҳоясида: бугунги тўйимизни файзли, чиройли ўтказишни бошловчи санъаткор укамизга топширамиз. Азиз меҳмонлар, дастурхондаги ноз-неъматларга марҳамат қилишингизни сўраймиз.
Карнай сурнай даракчидур,
Боболардандур мерос,
Даврамизни очиб беринг,
Навбат сизга эй устоз!

Download 36.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling