Тўй ва маросимларни тартибли ўтказиш бўйича фуқаролар йиғинларига тавсиялар
Маҳалладаги тўй ва бошқа маросимлар ўтказишни режалаштирган оилалар билан суҳбат ўтказиш бўйича тавсиялар
Download 36.48 Kb.
|
Тўй-хашам Худудларга-2018-туй (1)
Маҳалладаги тўй ва бошқа маросимлар ўтказишни режалаштирган оилалар билан суҳбат ўтказиш бўйича тавсиялар
Тўй ва бошқа маросимларни тўғри ташкил этиб, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётимиздаги ижобий қирраларидан самарали фойдалана олиш комиссия аъзоларининг қобилияти, маънавий салоҳияти, маҳорати, тажрибаси ва ёндашувига боғлиқ. Ҳудуддаги тўй ва оилавий маросимлар ўтказишни режалаштирган оилалар билан суҳбат жараёнида қуйидаги тезисдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: Тўйлар маънавий ҳаётимизнинг бир бўлаги экани, халқимиз орзусини ифодалаши, миллатимизнинг бағрикенглигидан далолат бериши, ҳар бир инсон, ота-она ўз умрини фарзандлари камолига бағишлаб, ўғил-қизларининг тўйларини кўриш иштиёқида яшаши, шундай бўлса-да, тўй ва бошқа маросимлар бир ёки икки оилага тегишли тадбир эмас, балки жамиятга тааллуқли, ижтимоий-маънавий аҳамиятга эга бўлган, маълум маънода жамият маданиятини, миллат маънавиятини ифодаловчи, ахлоқини ва турмуш тарзини акс эттирувчи, маҳалла-кўй, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, дўстлар иштирокида ўтадиган миллий қадриятимиз, маънавий удумимиз ҳисобланади. Шу сабабли мазкур тадбирни биринчидан, миллий қадриятларимизга, урф-одатларимизга таяниб, анъаналаримиздан самарали фойдаланган ҳолда, иккинчидан, замонавий талаблар асосида маънавий-тарбиявий жиҳатига кўпроқ эътибор бериб уюштириш муҳим аҳамият касб этади. Халқимизнинг азалий удуми, миллий урф-одати, бетакрор анъаналарини акс эттирган тўйларни талатўпга, шовқин-суронга, майхўрлик, носоғлом дабдабабозлик ва исрофгарчилик базмига айлантиришга уринаётганлар манманлик дардига мубтало бўлган кимсалардир. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунида тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар бериш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларига кириши белгилаб қўйилган. Тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида тарғиб қилиш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш - фуқаролар йиғинининг Яраштириш ва Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияларининг ҳам асосий вазифаларидан ҳисобланади. Фуқаролар йиғини аъзолари томонидан тўйлар ва бошқа маросимларнинг тавсия этилган меъёрлар асосида ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда қатнашиш фуқаролар йиғинининг Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади. Тўй ва маросимлардаги дабдабабозлик, тартибсизликлар оилалар мустаҳкамлигини белгиловчи омил эмаслиги, мазкур салбий ҳолат бошқаларга ва ёшларга салбий таъсир кўрсатади. Маҳаллада азалдан бирор тўй, йиғин ўтказиш олдидан ёши улуғлар, қўни-қўшнилар маслаҳатга йиғилиб, тўйни ихчам, камчиқим қилиб ўтказишга ҳаракат қилишган, шу боис, маҳалла фаоллари – комиссия аъзолари томонидан тўй ва бошқа маросимларнинг тавсия этилган меъёрлар асосида, камхарж, дабдаба ва исрофгарчиликларсиз, тартибли ўтказилиши устидан жамоатчилик назорати амалга оширилмоқда. Ҳар бир фуқаро давримиз нафасини, ундаги ўзгаришларни ҳис қилиб, шукроналик билан яшаши зарурлиги, ўзларининг эҳтиёжларидан ортиқ маблағларни халқимизнинг азалий одатларига амал қилиб, хайр-эҳсон, меҳр-мурувват кўрсатиш, муҳтожларга ёрдам бериш, турар жойларини обод қилиш, йўллар, кўприклар қуриш, ишлаб чиқаришга сарф қилиш орқали эл-юрт олдида ўзларига ҳақиқий обрў орттириш билан оилада фарзандларига, маҳаллада ёшларга ибрат бўлиш лозимлиги; маҳаллада бундай олийжаноб инсонлар кўпчиликни ташкил қилаётгани; улар томонидан ўтказилган камхарж, тартибли тўйлар, никоҳдан кейинги тинч, осойишта турмуши ҳамманинг ҳавасини келтиряпти. Фарзандларнинг ўқиши, касб-ҳунар эгаллашига эришиш, ўз соғлиғини назорат қилишга ўргатиш – ота-онанинг бурчи эканлиги, замонавий билим ва касб-ҳунарни эгаллаган фарзанд келажакда, мустақил ҳаётда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши, ва аксинча, фарзандларига сарпо, буюм йиғишга ружу қўйиш, оила бюджетини нотўғри режалаштириш, маблағни бесамар сарфлаш ёшларда носоғлом эҳтиёжларнинг шаклланиши ва ўсиб боришига сабаб бўлади. Тўйга, одатда, маънавий озуқа олиш, қариндош-уруғ, ёру биродарлар билан учрашиб дийдорлашиш, хонадон соҳибларининг хурсандчиликларига шерик бўлиш учун борилади. Тўй ва бошқа оилавий тадбирлар хурсандчилик, қариндошларнинг дийдорлашуви, қўни-қўшни, таниш-билиш орасида меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, шунингдек, ҳар қандай тўй орқали миллий ғоя, халқона одоб сингдирилади. Дабдабали тўйлар такаббурликдан бошқа нарса эмас, қаердаки исрофгарчиликка йўл қўйилса, хонадон соҳибларини моддий ва руҳан толиқтиради, ўша жойда қудалар бир-бирини тушунмайди, ортиқча гап-сўзлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатда ёшларда ирода, сабр-тоқат етишмаслиги, улар оилада соғлом муҳит ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни шакллантира олмасликлари натижасида уларнинг ҳаёти издан чиқади, зарарли одатлар таъсирига берилади, енгил ва пала-партиш ҳаёт кечиришга ўрганиб қолади, оилаларга дарз кетади. Сохта обрў орттириш мақсадида “маҳаллада дув-дув гап” бўладиган тўй қилиш учун кимлардир чет элларда сарсон юрибди, кимлардир катта қарзга ботаяпти, бу халқимиз қадриятларига ва диний эътиқод мезонларига мутлақо мос келмайдиган номуносиб ҳолатдир. “Мен сендан камми” қабилида иш тутиш, “кўрпасига қараб оёқ узатмаслик” натижасида тўйлар кўплаб хонадонларга хурсандчилик эмас, балки ташвиш олиб келаяпти, тўйдаги қарзларни ўзаман деб қанчадан-қанча оилаларда жанжаллар ва жиддий муамолар туғиляпти, минг афсуски, бундай можаролар оилавий ажримлар билан якунланяпти. Оилавий можаролар, қўйди-чиқдилар, қудалар ўртасидаги совуқчилик, ажримлар, иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолиш сабаблари ҳам аксарият ҳолларда худди шу нарсага бориб тақалади. Бугун қизларимиз куёв уйига беҳисоб сарпо, қимматбаҳо мебеллар билан кириб бормоқда, элдан кам қилинган ҳолатларда бечора келин, унинг ота-онаси мулзам бўлиб, оилага, томонлар муносабатларига совуқчилик тушмоқда. Катта-катта ваъдалар билан қизни ўз никоҳига олган айрим йигитлар уни моддий бойликлар учун кечадиган қайнона-келин низоларида рафиқасини ҳимоя қилмаяпти. Тўйларни ақл билан, ўзлигимизга, қадриятларимизга хос ўтказишга, мантиқсиз ва фойдасиз "қўшимча тадбирлар" билан ошириб юбормаслик, сарф-харажатларни камайтиришга алоҳида эътибор бериш, қуда-андаларнинг бир-бирларини ўзаро тушунган ҳолда ушбу тадбирларни камчиқим қилиб ўтказиш учун ҳаракат қилишлари зарурдир. Ҳар бир инсон учун ватан маҳалладан бошланади. Халқимизда азалдан маҳаллага қадрият сифатида қараш кўникмаси мавжуд, чунки инсон ҳаёти туғилганидан бошлаб, то сўнгги манзилга кетгунига қадар маҳалла билан узвий алоқадор. Шу боисдан ҳеч бир киши маҳалла масъулларининг оиласига киришига, бевосита мулоқот қилишига қаршилик кўрсатмайди. Ўз ишини ва ваколатларини яхши билган, воқеалар ечимига маҳалла аҳолисининг туб манфаатларидан келиб чиқиб ёндашадиган маҳалла раислари ва бошқа масъуллар исталган фуқарога тегишли тарзда танбеҳ бериш, кези келганда, жамоатчилик иззасини ҳам қўллаши мумкин. Демак, ҳар бир фуқарога маҳалладаги жамоатчилик тартиб-қоидаларини ҳурматқилиш, маҳалладаги тартиб-қоидаларни тушунтиришга, кези келганда, тегишли тартибда “жамоатчилик иззаси”ни қўллашга маҳалла том маънода ҳақли. Зеро, мамлакат тараққиётига туғаноқ бўлувчи, миллатни чалғитувчи бундай дабдабабозлик, исрофгарчилик асосига қурилган бемаъни урф-одатларга чек қўймас эканмиз, бугун ижтимоий ҳаётимиздаги глобал муаммолар - оилаларнинг емирилиши, гўдакларнинг етим қолиши, қўлида норасида болалари билан ота уйига сиғмай, кўчада қолган муштипар аёллар, турли даражадаги нотинчликлар, жиноятчилик, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш каби иллатларни жиловлай олмаймиз. Лойиҳа Download 36.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling