Мавзунинг долзарблиги. Халқимизга хос жуда кўплаб азалий


Download 203.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana19.06.2023
Hajmi203.71 Kb.
#1626502
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
NAMUNA kurs ishini yozishga





КИРИШ 
 
Мавзунинг долзарблиги. Халқимизга хос жуда кўплаб азалий 
қадриятлар, эзгу фазилатлар истиқлол йилларидагин ўзининг чинакам 
мазмун-моҳиятига эга бўлди ва ҳаѐтимиздан кенг ўрин олди. Ҳар йили 9 
Майни Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаш, ўтган азизларимизни, 
иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашган оталаримизнинг 
муқаддас хотираларини ѐд этиш халқимизнинг улуғ қадриятларидан бирига 
айланди. 
Халқимиз турмуш тарзига сингиб бораѐтган ана шундай қутлуғ 
анъаналарнинг ѐш авлод тарбиясига кўрсатадиган маънавий таъсири 
беқиѐсдир. Зотан, халқимиз «Бирни кўриб фикр қил бирни кўриб зикр қил», 
дейди. Қуш уясида кўрганини қилади, деган ҳикматомуз гап ҳам бор. Урф-
одатларимиз, янгидан шаклланаѐтган удумларимиз ҳаѐтимиз мазмун-
моҳиятининг теран ифодасидир. Бундай удумларимиз орасида ўтганлар 
ѐдини 
эъзозлаш, 
кексаларнинг 
қадр-қимматини 
баланд 
кўтариш 
барчамизнинг зиммамиздаги инсоний бурчимиздир. 
Ватанимиз тарихида ѐрқин из қодирган чинакам юртпарвар миллат 
ўғлонлари – миллий қаҳрамонларимиз, тенгсиз саркардаю буюк 
алломаларимиз хотираси бизни ана шундай бурчга масъул этади. Зеро, 
Миллат ва Халқ хотирасининг бу улуғвор тимсоллари келажагимиз эгалари 
бўлган ѐш авлод йўлини ѐритиб турадиган муборак маѐқдир. Юртбошимиз 
кўп бора таъкидлаганидек, замондошларимиз қалбида, дунѐқарашида иймону 
эътиқоднинг барқарор бўлиши, миллий ғоя ва миллий тафаккурнинг теран 
илдиз отиши истиқлолимиз самараси, янги давр ҳақиқатидир. Хотира ва 
Қадрлаш куни сингари умумхалқ тадбирлари мана шу ҳақиқатнинг 
тантанасидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Туркистон» 
газетаси мухбирининг саволларига берган жавобларида мустабид совет 
тузумининг даврига муносабат билдирар экан: «Биз шу пайтгача кўпроқ эски 
тузумни танқид қилиш, уни инкор этиш билан банд бўлдик, Албатта, 
бошимиздан кечирган мудхиш ва мустабид тузумининг бутун асоратларини 
англаб етиш, йўлимизни тўғри белгилаб олиш учун истиқлолнинг дастлабки 
йилларида бу биз учун албатта зарур эди. Аммо фақат ўтмишни ѐритиш, 
инкор этиш билан узоққа бориб бўлмайди... Шу боис бугун биз ота-
боболаримизга сунъий ранглар билан ажратиб баҳо бермаслигимиз, балки 
уларнинг ҳаѐтини, улар яшаган даврнинг моҳиятини тўғри тушунишга 


ҳаракат қилишимиз лозим»,
1
- деб таъкидлаган эди. Модомики шундай экан, 
ҳис-ҳаяжонга берилмасдан, мустабид сиѐсий тузум тарихи билан халқимиз 
тарихини ажрата билишимиз, уни холисона илмий асосда ѐритишимиз зарур. 

Download 203.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling