Мавзунинг долзарблиги. Халқимизга хос жуда кўплаб азалий


 Уруш йилларида Ўзбекистонда халқ хўжалиги тоталитар тузум


Download 203.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana19.06.2023
Hajmi203.71 Kb.
#1626502
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
NAMUNA kurs ishini yozishga

3. Уруш йилларида Ўзбекистонда халқ хўжалиги тоталитар тузум 
ҳукмронлиги остида фронт талабаларига мослаштириб қайта 
қурилиши. 
Уруш бошланиши билан Ўзбекистонга кўчириб келтирилган бир қанча 
ҳарбий академиялар ва ўнлаб ҳарбий билим юртлари шуғулландилар. Уруш 
йилларида Ўзбекистонда умумий ҳарбий таълим жараѐни орқали 500 мингга 
яқин киши ҳарбий таълим олиб фронтларга жўнаб кетдилар.
1941 йил 17 сентябрида Давлат Мудофа Комитети (ДМК) томонидан 
чиқарилган “СССР гражданларига ҳарбий ишни ѐппасига мажбурий ўргатиш 
тўғрисида” қарори бўйича Ўзбекистонда ҳар бир қурол кўтаришга қодир 
бўлган 16 ѐшдан 60 ѐшгача бўлган эркаклар учун мажбурий ҳарбий таълим 
жорий этилди. Бунга кўра маҳсус дастур асосида, ҳар куни, ишлаб 
чиқаришдан ажралмаган ҳолда 2,5 соат давомида ҳарбий машқлар ўтказиб 
борилди. Натижада Ўзбекистондан минглаб жангчилар фронтга –урушга 
жанг қилиш учун тайѐр ҳолда жўнаб кетдилар. Шу сабабдан ҳам улар 
жангларда ўзларини йўқотиб қўймай мардлик ва қаҳрамонлик намуналарини 
кўрсатдилар. 
1941 йилнинг охири 1942 йилнинг бошидаѐқ Ўзбекистонда ўзбек 
миллий қисмлари, ўқчи бригадалар ва отлиқ-кавалерия двизиялари ташкил 
қилинди. Булар 12, ва, 162 ва 389 двизиялар, 21 ва 44 кавалерия дивизиялари, 
90 ва 94 алоҳида ўқчи бригадалар, 128гвардиячи Туркистон тоғ-ўқчи 
двизияси ва бошқа ҳарбий қисмлардир. Бу ҳарбий қисмлардаги аскарлар 
жанг майдонларидаги жасоратлари учун давлат орден ва медалларига 
сазовор бўлдилар. Улар озод қилган шаҳарларнинг номлари билан 
аталадиган бўлдилар. 
Фронтда оғир жароҳат олган жангчиларни даволаш ва оѐққа турғазишда 
Ўзбекистонлик медицина ҳодимларининг юксак даражада инсонпарварлик
меҳнатларига алоҳида қараш тавсия этилади. 


Уруш туфайли ташкил этилган ҳарбий госпиталларда 100 мингдан 
кўпроқ энг оғир ярадорлар даволандилар. Улар тузалиб чиққанларидан кейин 
фронтларга жўнадилар ѐки мамлкат ичкарисидаги меҳнаткашлар сафларига 
қўшилдилар
1
. Шу маънода Президентимиз Ислом Каримовнинг “...тарихнинг 
ўйини ҳам, омонсиз жангу жадаллар ҳам, табиий офатлар ва очлик ҳам 
халқимизнинг инсонийлик табиатига доғ тушираолмади”,-деб ѐзиши 
юқорида айтилганлар ҳақиқат эканлигини тасдиқлайди
2
.
Ташкил этилган госпиталларни меҳнат жамоалари, оммавий жамоат 
ташкилотлари оталиққа олиб уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа 
зарур бўлган барча ѐрдам бериб туриш йўлга қўйилди.
Бундан ташқари даволанаѐтган жангчиларга мамлакатимиз-нинг турли 
бурчакларидан озиқ-овқатлар карвонлари жўнатиб турилди. Бунга биргина 
мисол 1941 ноябрда Андижондан ярадор жангчиларга 5 минг шишашдан 
ортиқ узум винолари, 7 минг кг хўл ва қуруқ мевалар, 2 минг кг гуруч, 1800 
кг асал кўп миқдорда тамаки, майиз юборилган. Ёки Бухоро вилояти 
деҳқонлари 18 вагон совға, озиқ-овқат, 800 бош қўй юборган
3
.
Урушнинг дастлабки кунларидан бошлабоқ Ўзбекистонликлар 
томонидан фронтга ѐрдам кўрсатиш мақсадида умумхалқ мудофаа
жамғармаси ташкил этилди.
1
Бунга кўра юртдошларимиз шахсий 
жамғармалар, “Қимматбаҳо буюмлар”, озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа
бойликларини ўз ихтиѐрлари билан мудофаа жамғармасига топширганлиги 
маълум. Бунга мисол тариқасида Ўзбекистон меҳнаткашлари мудофаа 
жамғармасига 650 миллион сўм пул 56 кг тилла ва кумуш, 4,266 млрд сўм 
миқдорда давлат заѐми ва пул буюм лотореясидан тушган маблағларни
топширганлар. Булардан ташқари Ўзбекистон меҳнаткашлари фронтни 
ҳарбий тезника билан таъминлаш мақсадида ўз маблағлари ҳисобидан 
1
“Правда Востока” газетаси. 1945, 5 апрель сони. 
2
Каримов И.А. Ўзбекистон; миллий истиқлол, иқтисод, мафкура. Т., 1996, 77-бет. 
3
Қизил Ўзбекистон газетаси. 1941, 7 ноябр. 
1
“Правда Востока” газ. 1995, 5 апрель сони. 


алоҳида танк колонналари, жанговар самолѐтлар, эскадриялари қурилишга 
ѐрдам бериш кенг йўлга қўйилди.
1
Аҳоли фронтдаги аскарлар учун иссиқ кийимлар, озиқ-овқат ва бошқа 
буюмлар тўплаб Ўзбекистон делегацияси ҳамроҳлигида фронтнинг олдинги 
чизиқларига етказиб берилди.
Урушнинг дастлабки кунларидан бошлабоқ Ўзбекистонда озиқ-овқат ва 
саноат моллари кескин камайиб кетди. Уруш туфайли Ўзбекистонга кўчиб 
келган аҳоли сонининг ортиб бориши, кўплаб завод –фабрикаларни ишга 
туширилишини натижасида озиқ-овқат, электр қуввати, транспорт ва 
коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида қийичиликлар келиб чиқишига олиб 
келди.
Озиқ-овқат танқислиги уруш бошланиши билан йирик шаҳар аҳолиси 
ўртасида “Чипта” (карточка) асосида озиқ-овқат тарқатиш йўлга қўйилди. 
Завод ва фабрикаларда хизмат қилувчи кишилар кунига 400-500 гр қора нон, 
уларнинг қаромоғидаги оила-аъзолари бундан 1,5 баробар миқдорда кам 
нонга эга бўлдилар.
2
Бу чора-тадбирлар қишлоқ аҳолиси учун жорий қилинмаган эди. 
Натижада қишлоқ аҳолиси ниҳоятда қийин аҳволга тушиб қолди. Гап 
шундаки, қишлоқ меҳнаткашлари меҳнат кунларига оладиган натура 
(маҳсулот билан) тўлови оз миқдорда бўлиб, оилани боқиш имкониятини 
бермас эди. Шу туфайли қишлоқ аҳолиси қадимги “ибтидоий тўда” 
давридагидек табиат берган ҳар хил ўт-ўланлар билан озиқланишга мажбур 
этилди. Натижада аҳоли ўртасида ҳар хил юқумли касалликлар авж олишига 
йўл қўйилди.
Бунинг устига кўпгина қишлоқ туманларида медицина хизмати йўқлиги 
қишлоқда фавқулотда вазиятни вужудга келишига сабаб бўлди.
Давлат аҳоли таъминотини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш ўрнига 
“тартибсиз бозор”га қарши кураш бошлади. Шу баҳонасида ДМКнинг 1943 
1
Джураев Т.Д. Коммунистическая партия Узбекистана в годе Великой Отечественной
войны. Т., 1964, 233-234 ст. 
2
Истории Великой Отечесвенной (1941-1945 гг.). том-2. М., 1993, 550-554 ст. 


йил январида чиқарган директивасига биноан озиқ-овқат маҳсулотларини 
саноат маҳсулотларига айрбошлаш ҳам тақиқлаб қўйилди. Кийимни нонга, 
шакарга, гугуртга айрбошлаш ѐки бошқа егуликлар харид қилиш Жиноят 
кодексининг 107-моддаси (чайқовчилик)га биноан “жиноий” иш қўзғатилди. 
Бу ҳаракат билан қўлга тушганларни бепул ишчи кучлари сифатида меҳнат 
лагерларига жўнатдилар. У ерда яна оғир шароитга маҳкум этилдилар.
Уруш шароитида ҳам қатоғонлик авж олдирган давлат сиѐсатига 
қарамай халқимиз душман босиб олган Россия, Украина, Белоруссия 
худудларидан Ўзбекистонга оқиб келаѐтган аҳолига ўзларининг қардошлик 
ѐрдамларини аямадилар.
Кўчиб келганларни озиқ - овқат, турар жой билан таъминлашда ўта 
бағрикенглик намуналарини кўрсатдилар. ўзлари оч бўлишларига қарамай, 
охирги бўлак нонини ҳам улар билан баҳам кўрдилар. ўйлаб кўринг, 
уйларидан жой бериб, нон, кийимбош билан таъминлаш, ишга жойлашувида 
кўмак бериш фақат бизнинг туркий халқларнинг қўлидан келадиган фазилат 
эмасми. 
Ўзбекистонга келтирилган 1 миллионга яқин одам жумладан, 200 минг 
ота-онаси, бошпанасидан ажралган болаларга ғамхўрлик алоҳида меҳр билан 
олиб борилди. Атоқли ўзбек шоири Академик Ғофур Ғуломнинг “Сен етим 
эмассан!” шеъри ўзбек халқининг инсонпарварлигини ифода этувчи шиорга 
айланди.
Минглаб Ўзбекистонлик оилалар уруш туфайли етим қолган болаларни 
ўз тарбияларига олдилар. Тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов турли 
миллатга мансуб бўлган етим болаларни фарзандликка олганлиги бутун 
жаҳонга маълум бўлди. Бундай бағрикенг инсонлар биргина Шомаҳмудовлар 
оиласидан иборат бўлиб қолмай улар сони ўнлаб юзлаб келтириш мумкин. 
Каттақўрғонлик Хамид Самадов оиласи 12, Бухоролик муаззам Жўраева ва 
Аширхўжаевлар 8 нафардан бола олиб тарбия бердилар. 


“Тошкентга келиб болалар уйларининг олдида бола олиш учун навбатда 
турган одамларни кўриб ҳайратга тушдим”, деб ѐзганди машҳур болалар 
шоири Корней Чуковский.
Маъмурий буйруқбозлик тизимининг уруш йилларидаги хунук 
кўринишлардан бири “кичик халқлар”ни хиѐнатда айблаб зўрлик билан 
шарққа сургун қилиш бўлди. Бу ҳаракат 1941 йил фашист босқинчилари 
билан “ҳамкорлик қилиши” мумкин деб тахмин қилинган Волга бўйида 
яшовчи немис миллатига тегишли бўлган халқдан бошлади.
1943-44 йилларда чечен, қирим татар, қолмиқ, ингуш, қорочой, баалкар 
халқлари ўз она юртларидан мутлақо асоссиз равишда депортация 
қилиндилар. Поляк, юнон, месхети турклари, болгарлардан иборат этник 
гуруҳлар ҳам мажбурий равишда кўчирилди ва бу халқларнинг барчасига 
фашист босқинчилари билан “ҳамкорлик қилган”деган асоссиз, бемаъни айб 
қўйилган эди. Юқоридаги халқларнинг тақдири ҳақида берилган 
маълумотларга қараганда кўчириш шу даражада тез амалга оширилган эдики, 
улар хатто ўзлари билан иссиқ кийим, энг керакли бўлган нарсаларни ҳам 
олишга улгурмаганлар. Кўчиш ва кейинчалик улар жойлаштирилган махсус 
аҳоли пунктлари ва лагерларда 200 минг чечен ва ингуш, 120 минг қолмиқ, 
40 минг қорочойлик, 20 минг балкар ҳалок бўлган эди
1
.
1944 йил мартдан 1945 йил октябрига қадар депортация қилинган 
2.230.500 киши Жанубий Урал, Қозоғистон чўллари ва Олтой тизма 
тоғларининг тоғ олди қисмларига сочиб юборилган эди. Ўзбекистонга 200 
мингдан кўпроқ киши кўчирилган эди
2
. Бошқа маълумотда эса Қримдан
151.604 қрим татарлари, Грузиядан 110 минг месхети турклари, Шимолий 
Кавказдан 20 мингдан ортиқ ингуш, 4,5 минг арман, греклар кўчириб 
келтирилганлиги айтиб ўтилган
3
. Кўчириб келтирилган халқлар устидан 
Нквкивиди махсус бўлими қаттиқ назорат ўрнатган. Улар назорати остида 
коммендантлик соатлари жорий этилиб жойлаштирилган худуддан 
ташқарига чиқишлари жиноят ҳисобланар эди.
Мустабид тузум бу халқлар бошига солган зулм, бу тузумнинг 
ғайриинсоний эканлигини яна бир бор исботлаб берган эди. Шу билан бирга 
ўзбек халқи бу халқларга нисбатан меҳр-шавқат ва инсонпарварлик 
намуналарини намойиш этди.

Download 203.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling