Тўй ва маросимларни тартибли ўтказиш бўйича фуқаролар йиғинларига тавсиялар


Download 36.48 Kb.
bet5/5
Sana25.10.2023
Hajmi36.48 Kb.
#1722458
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тўй-хашам Худудларга-2018-туй (1)

Бошловчи: Танловларимиз давом этади. Энди “Энг чиройли миллий рақс” ижрочиси номинацияси ғолиби ким бўлишини аниқлаб оламиз ва барчангизни рақс майдонига таклиф этамиз (санъаткорлар ижросида миллий мумтоз қўшиқ куйланади ва ғолиб аниқланади (эсдалик совғаси топширилади, диск ва фото сурат).
Танловдан сўнг шўх куй ва қўшиқлар ижро қилиниб, меҳмонлар рақсга таклиф қилинади.
Бошловчи: Бугун даврамизда энг бахтли инсонлар бор. Улар кимлар, биласизми? Билсангиз ҳам, билмасангиз ҳам қарсакларингизни қарсиллатиб чалишингизни сўрайман ва даврага уларни таклиф қиламан (даврага келин-куёвнинг ота-оналари, буви-бувалари табрик ва дуолар учун чиқишади).
Бошловчи: Кўп йилдан буён қилиб келаётган орзу-ҳавасингиз, ниятларингиз бугун ушалди. Ана шундай чиройли, ихчам, файзли тўй қиламан деб ният қилганмидингиз? Мен сиздан рухсат берсангиз бир нарсани эслаб, бизларга қандай бўлганини айтиб беришингизни ва бу ҳикоянгиз биз ёшларга ибрат бўлишини хоҳлардим. Саволим – тўйингиз қандай бўлган эди? (келин-куёвнинг ота-оналари, буви-бувалари ўз ҳаётларидан ҳикоя қилиб беришади).
(ҳикоядан сўнг келин-куёв ўз миннатдорчиликларини қўлларидаги гуллари билан изҳор этадилар ва эсдалик учун фото суратларга тушадилар, тўй шу тариқа давом этиб табрик рақсларга уланади).
Бошловчи: Инсоннинг тилаги, дунё тинч бўлсин,
Боши узра қуёши, чарақлаб турсин
Болалар йиғламай, қувонсин кулсин,
Ота ҳам онаси бахтини кўрсин.
Муҳтарам меҳмонлар, мана тўйимиз ҳам ниҳоялаб қолди. Бугунги тўйимизни файзли дақиқаларида маҳалла оқсоқоли ва кекса отахонларимизни даврамизга чорлаб, улардан Юртимизнинг тинчлигини, халқимизнинг соғлигини, фарзандларимизнинг бахту-камолини Аллоҳдан сўраб, дуо беришларини сўраб қоламиз. Дуо қилиниб, тўйга якун ясалади.
Бошловчи: Яна бир бор тўйларингиз муборак бўлсин! Эътиборингиз учун раҳмат! Омон бўлинглар!
Мусиқа садолари остида келин-куёвни барча иштирокчилар оқ йўл тилаб кузатиб қўядилар.


Эслатма:

Маълумки, инсон ҳаёти боқий эмас. Бошига аза тушмаган хонадон бўлмайди. Ёшми, кексами, ким бўлишидан қатъи назар, бирор киши оламдан ўтар экан, қариндош-уруғ, ёр-биродарларнинг қалби пора бўлади, айрилиқ туфайли азобланади. Ҳатто эшитган бегона кишиларнинг ҳам кўнгли бузилиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик кайфиятида бўладилар. Бошга тушган мусибатни кўтариш осон бўлмаслигини ҳамма яхши тушунади.


Миллий анъаналаримизга мувофиқ, ўлик чиққан хонадонда 3 кунгача қозон осилмайди, овқат пиширилмайди. Қўни-қўшнилар овқат пишириб чиқишади, бу биринчидан, қўшниларнинг меҳр-оқибати намунаси бўлса, иккинчи томондан, қўни-қўшнилар, маҳалла-кўй орасида ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат, одамийлик муҳитини юзага келтиради.
Айрим маҳаллаларда шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, азадорлар мотам куни қўй ва бошқа жониворлар сўйиб, дош қозонларда овқат пиширишади, турли ноз-неъматлар олиб келишади. Бир томонда йиғи-сиғи бўлган пайтда ҳеч кимнинг томоғидан овқат ўтмайди, ҳамма нарса исроф бўлади. Минг таассуфлар бўлсинки, ҳатто баъзан жаноза маросимига келган кишиларга пул тарқатиш одатлари ҳам бор. Бу каби номақбул одатлар туфайли яқин инсонидан айрилиқ дардини бошидан ўтказаётган хонадон эгаларига моддий ва маънавий зарар етказилади, руҳий толиқтирилади.
Шундан сўнг марҳумнинг “еттиси”, “йигирмаси”, “қирқи” ва “йили” ўтказилади. Бундай маросимда сўқимлар сўйилиб, қозон-қозон овқатлар пиширилади, марҳум ёш бўлса, тайёрланган неъматлар шундоққина қолиб кетиб, исроф бўлади. Пиру бадавлат киши вафот этган бўлса, “табаррук” дея қўни-қўшнилар уйларига овқат ташийдилар. Буларнинг ҳаммаси ўлик чиққан хонадон эгалари учун ортиқча мажбурият ҳисобланади.
Шу муносабат билан ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос урф-одатлари, анъаналаридан келиб чиқиб, марҳумлар хотирасига бағишлаб ўтказиладиган маърака ва дафн маросимларини тартибли, ихчам, исрофгарчиликларсиз ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тарғибот қилиш орқали жамият ҳаётига татбиқ этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин соҳаси вакили томонидан амалга оширилади.Дин соҳаси вакилига адлия органларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом-хатиби ва ноиб-имоми киради.
Download 36.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling