4-§. Ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ва назорат қилишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари


-§. Қозонхоналарни техник кўрикдан ўтказишга қўйиладиган талаблар


Download 42.84 Kb.
bet13/14
Sana08.11.2023
Hajmi42.84 Kb.
#1758130
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Қозонхоналарга қўйиладиган талаблар

2-§. Қозонхоналарни техник кўрикдан ўтказишга қўйиладиган талаблар
271. Ҳар бир қозон ишга туширилгунга қадар – дастлабки, фойдаланиш жараёнида – даврий ҳамда зарурат туғилганда – навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказилиши керак.
272. Дастлабки техник кўрик қозоннинг биринчи бор монтаж қилинганидан кейин амалга ошириш лозим.
273. Даврий техник кўрик қозоннинг паспортида кўрсатилган техник кўрикдан ўтказиш муддатида ўтказилиши лозим.
274. Навбатдан ташқари техник кўрик:
қозоннинг ички юзаси тозаланганда ёки у ёхуд унинг қисмлари таъмирлашдан ўтганда;
қозон 12 ойдан ортиқ вақт давомида ишламаганда;
қозон қайта монтаж қилинган ҳамда янги жойга ўрнатилганда;
қозондаги дарз ва ёриқлар тузатилганда ёхуд қозоннинг асосий қисмларида пайвандлаш ишлари ўтказилганда амалга оширилади.
275. Ташқи ва ички техник кўрикни ўтказишдан олдин қозон совутилиб ҳамда синчиклаб кул, қурум ва бошқа ифлосликлардан тозаланиши керак.
276. Қозонни ташқи ва ички техник кўрикдан ўтказишда деворнинг ички ва ташқи юзасида ёриқ, дарз ва емирилиш пайдо бўлишига эътибор қаратилиши керак. Қозон қисмларидаги металл қизиши хавфини келтирувчи ҳамда қопламнинг бузилишига сабаб бўлувчи носозликлар кўздан кечирилиши лозим. Барабандаги ички қурилмалар техник кўрик ўтказишга халақит берса улар олиб ташланиши керак.
277. Техник кўрикдан ўтказишда қозоннинг мустаҳкамлигига шубҳа келтирувчи ёриқ ва дарзлар аниқланганда, бундай қозонлардан уларнинг келиб чиқиш сабаби аниқлаштирилгунча вақтинча фойдаланишга йўл қўйилмайди.
278. Техник кўрик натижалари қозон паспортига техник кўрикни ўтказган шахс томонидан қайд этилиши лозим.
Техник кўрикни ўтказишда қўшимча синов ва текшириш амалга оширилса қозон паспортига синов ўтказишнинг сабаби ва натижалари қайд этилади.
279. Қозондан фойдаланиш муддати техник кўрик натижалари бўйича ундан фойдаланиш шароити ва имкониятлари асосида аниқланиши керак.

Download 42.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling