4- маъруза Мавзу:Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш
Давлат таълим стандатлари (ДТС) умумий
Download 185.45 Kb. Pdf ko'rish
|
слайд
Давлат таълим стандатлари (ДТС) умумий
ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир. Олий таълимнинг Давлат таълим стандартлари – таълимнинг бакалавриат муайян йўналиши ёки магистратура мутахассислигига қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр ёки магистр тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражасидир . Олий таълимнинг ДТС ўқув жараёнини, таълим муассасалари фаолиятини, кадрлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш сифатини баҳолашни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар (бакалаврият таълим йўналишлари ва магистратура мутаххасисликлари учун Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, ўқув фанлари дастури ва бошқалар) яратиш учун асос ҳисобланади. Олий тълимнинг Давлат таълим стандартига кадрлар тайёрлаш миллий дастури босқичларини амалга ошириш жараёнида, шунингдек мамлакат ижтимоий–иқтисодий тараққиётининг истиқболлари, жамият эҳтиёжи, фан, техника, технология ва меҳнат ютуқлари, кадрлар тайёрлаш борасида жаҳон тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда тузатишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўқиш жараёни ташкилий ва услубий шакллардангина иборат бўлиб қолмасдан, у кенг ва кўп қирралидир: ўқув режалари, ўқув дастурлари, дарс жадваллари, назорат синовлари, маслаҳатлар, турли хил тажриба ва бошқа шу кабиларни ҳам қамраб олади. Унинг ҳар бир бўлаги ўз мазмуни ва йўналишига эгадир. Ҳозирги вақтда олий таълим олдида шакл ва мазмунни бирга қўшиб боришнинг самарали йўлларини излаб топиш ва уни ўқиш жараёнига жорий қилиш вазифаси турибди. Ана шундай имкониятлардан бири ўқитиш жараёнини илмий асосда ташкил этишдан иборат бўлиб, у ғоявий жиҳатдан мустаҳкам фикр юрита оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб етказиш учун хизмат қилиши лозим. Ўқув режаси давлат ҳужжати бўлиб, ўқув ишлари тартиби, мазмуни, шакллари (турлари)ни аниқ белгилаб беришда, шунингдек, талабаларнинг билимини назорат қилиш ҳамда баҳолашда алоҳида аҳамиятга эгадир. Ўқув режалари давлат таълим стандартлари асосида тузилади. Ўқув режасида назарий ва амалий, таътиллар, малакавий амалиётлар, БМИ (битирув малакавий иш)лар, давлат атестацияси ва таътил жараёнларни олиб бориш ва ўтказишнинг муддатлари аниқ кўрсатилади. Ўқув режасига мувофиқ бошланғич курсларда кўпроқ умумий фанлар ўқитилади, юқори курсларда эса мутахассислик бўйича маъруза, тажриба ва амалий машғулотлар ўтказилади. Ўқув режалари асосида тегишли кафедралар томонидан ишчи ўқув режалар ишлаб чиқилади. Download 185.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling