4- маъруза Мавзу:Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш


Download 185.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana31.01.2023
Hajmi185.45 Kb.
#1145989
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
слайд

Ўқув режаларида бакалавриат – барча турдаги аудитория ва
аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув
юкламасининг энг юқори ҳажми хафтасига 54 соат қилиб белгиланади.
Кундузги ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори
ҳажми ҳафтасига 36 соат қилиб белгиланиши лозим.


Ўқитишнинг меъёрий муддати тўрт йил бўлгани ҳолда
ўқув жараёни 204 ҳафта давом этиши зарур.
Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:

Назарий таълим
65-70
фоиз;

Аттестация
9-10
фоиз;

Таътил
13-16
фоиз;

Малака амалиёти
6-8
фоиз;

Битирув иши
2-3
фоиз;

Назарий таълим ҳажми билим соҳаларига қараб фанлар
блоклари бўйича қуйидагича тақсимланади:

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар - 23-25 фоиз;

Математик ва табиий-илмий фанлар- 8-25 фоиз;

Умумкасбий фанлар - 33-50 фоиз;

Ихтисослик фанлари – 9-10 фоиз;

қўшимча фанлар – 5-7 фоиз;
Ўқув йилида таътил даврининг умумий ҳажми 7-10 ҳафта
қилиб белгиланади.


Магистратура
Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув
ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми
хафтасига 54 соат қилиб белгиланади. Кундузги ўқиш шакли
учун аудитория машғулотлари ва илмий фаолиятининг энг
юқори ҳажми хафтасига 36 соат қилиб белгиланиши лозим.
Ўқитишнинг меъёрий муддати икки йил бўлган ҳолда ўқув
жараёни 100 хафта давом этиши зарур.
Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:

Назарий таълим – 30-40 фоиз;

Аттестация - 4-7 фоиз;

Таътил – 13-16 фоиз;

Илмий фаолият – 40-50 фоиз;
Илмий фаолият қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
Илмий-тадқиқот ишлари -53-57фоиз;
Илмий-педагогик ишлар – 28-22 фоиз;
Магистрлик диссертациясини тайёрлаш -19-21 фоиз;


Назарий таълим ҳажми магистратура мутахассислигига
қараб фанлар блоклари бўйича қуйидагича тақсимланади:
-
Умумметодологик фанлар -35-45 фоиз;
-
Мутахассислик фанлари – 55-70 фоиз;
Ҳар бир таълим йўналиши ёки мутахассислиги учун ўқув
режалари тузилади. Ўқув режасида тўрт йил мобайнида
ўқитиладиган фанлар бўйича маърузалар, тажриба ва амалий
машғулотлар, махсус курслар, курс иши ва лойихаси, битирув
малакавий ишлари, малакавий, ишлаб чиқариш ва педагогик
амалиётлари мунтазам равишда аниқлаб берилади. Ўқув режаси
тузиб бўлингач, муҳокама этилади ва тасдиқ этилади.
Тасдиқланган ўқув режа узоқ йилларгача амалда қўлланиб
борилади. Лекин ўқиш жараёнида баъзи ўзгартиришлар
киритиш мумкин ва бу ўзгартиришлар кафедра ва
факультетнинг тавсияси билан олийгоҳ илмий кенгашида
тасдиқлангандан сўнг кучга киради.


Ўқув режадаги ҳар бир фан ўзининг ўқув дастурига 
эга бўлади. Дастурни олимлар ва тажриба ўтказувчи 
ўқитувчилар тузиши мумкин. Дастурлар маъруза ва 
амалий машғулотларни олиб борувчи педагоглар 
томонидан тайёрлангани мақсадга мувофиқ. Чунки 
ўқув режасининг мохиятини фақат аудитория билан 
мулоқотда бўлган мутахассисгина тўла очиб бериши 
мумкин.
Дастур қисқагина сўз билан бошланиб (сўз боши 
дастурни тузувчи ёки муҳаррир томонидан ёзилади), 
сўнгра бир нечта боблар ёки бўлимларга ажралади. 
Ҳар бир боб ёки бўлимда алохида ўтиладиган мавзулар 
ва кичик мавзучалар берилиб, охирида асосий ва 
қўшимча адабиётлар рўйхати келтирилади. 


.
Дастурда фанлар, боб, қисм ва бўлимларга ажратилиб, ҳар
бир тема бўлимларга бўлинади, ҳар бир боб бўлим ёки қисмдан
сўнг фойдаланиши лозим бўлган адабиётлар рўйхатидан
призидент асарлари, сўнгра ушбу фанга бевосита таалуқли
адабиётлар алфавит тартибида келтиради. Бу ўқитувчининг
маъруза, тажриба ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриши
осонлаштиради. Шуни алоҳида қайт этиш лозимки, дастурга
бериладиган
адабиётлар
ҳам
ўқитувчи,
ҳам
талабага
мўлжалланган. Мавжуд ўқув дастури асосида ўқитувчи ўз иш
дастурини тузади.
Унда керакли материаллар, адабиётлар ва машғулотларнинг
ҳажми (соатлари) аниқ кўрсатилади ва у деталлаштирилади.
Шунингдек маъруза тажриба амалий машғулотлар ва мустақил
иш мавзулари алоҳида кўрсатилади. Мустақил ишлаш учун
адабиётларнинг бир қисми тавсия этилади.


Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
1.М.Г.Гольченко.Введение в специальность, Минск, 1986, 160 с.
2
. Т.Ш.Ширинкулов и др. Введение в специальность, 
Ташкент,Укитувчи, 1987, 184 с.
3
. В.Ф.Максимов, Г.В.Стадницкий.Введение в специальность, 
Ленинград,1988, 1680 с.
4
.А.Раджабов, А.Д.Рахматов, А.Х.Воҳидов. Мутахассисликка 
кириш, тошкент, 2008, 82 б.
5
А.Т.Турабаев, М.Х.Ахмедова. “Мутахассисликка кириш” фанидан
маърузалар тўпламию,2003 й.49 б.
23.С.Т.Вафоев. Ёпиқ горизонтал дренажларни қуриш ва ишончли 
ишлашининг илмий асослари, Тошкент, Фан нашриёти, 2005, 124б.
6.
В.В.Колесниченко. Бульдозер, скрепер ва грейдер 
ҳайдовчилариучун справочник,Тошкент, Ўқитувчи,1993,240 б.(русчадан 
таржима)
7.Т.Усмонов, Б.С.Мирзаев,И.Ҳасанов. Мутахассисликка 
кириш.2013,366 б.

Document Outline

  • Слайд номер 1
  • Слайд номер 2
  • Слайд номер 3
  • Слайд номер 4
  • Слайд номер 5
  • Слайд номер 6
  • Слайд номер 7
  • Слайд номер 8
  • Слайд номер 9
  • Слайд номер 10
  • Слайд номер 11
  • Слайд номер 12
  • Слайд номер 13
  • Слайд номер 14
  • Слайд номер 15
  • Слайд номер 16
  • Слайд номер 17
  • Слайд номер 18
  • Слайд номер 19
  • Слайд номер 20
  • Слайд номер 21
  • Слайд номер 22
  • Слайд номер 23
  • Слайд номер 24

Download 185.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling