4- мавзу: Биржа статистикаси кўрсаткичлари


Download 26.81 Kb.
bet1/4
Sana05.04.2023
Hajmi26.81 Kb.
#1275297
  1   2   3   4
Bog'liq
4-maruza(1)


4- мавзу: Биржа статистикаси кўрсаткичлари
4.1. Биржа статистикасининг вазифалари
4.2. Биржа статистикаси кўрсаткичлар тизими
4.3.Биржа нархлари котировкаси
4.4.Биржа конъюнктурасини таҳлил қилиш усуллари


4.1. Биржа статистикасининг вазифалари
Биржа фаолияти объектлари ва субъектларининг ахборот-таҳлилий таъминоти статистиканинг муҳим вазифасини ҳамда биржа савдосини тартибга солиш ва суғурталашнинг зарур шартларини ифодалайди. Давлат статистикаси ва биржаларни лицензиялаш ва назорат қилиши лозим бўлган органлар биржа бозорининг миқёси ва аҳволи, унинг инфратузилмаси, биржа қатнашчиларининг даромад ва харажатлари ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж сезади. Бизнес-статистика биржа бозорининг салоҳияти, унинг ривожланиш қонуниятлари, нарх ва сотув башорати, биржа бозорига инвестициялар ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж сезади. Шундай қилиб, биржа статистикасининг вазифалари биржа конъюнктураси, биржа товарайланмаси ва нарх тенденциялари, биржанинг товар бозоридаги роли, биржа жараёнининг моддий таъминоти ҳақида ахборот тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат. Биржа статистикасининг муайян вазифалари қуйдагилардан иборат:

• биржалар мавжудлиги ва биржа фаолияти ҳақида ахборот тўплаш ва қайта ишлаш;


• муайян сана ва даврда биржа бозорининг аҳволини баҳолаш;
• биржа савдоси фаолиятини аниқлаш, тала ва таклифни, уларнинг нисбатини баҳолаш;
• биржада ишбилармонлик фаоллигини баҳолаш;
• биржа товарайланмасини, унинг ҳажмини, структура ва динамикасини, баҳолаш ва таҳлил қилиш, товар биржаларининг товарлар улгуржи бозоридаги ролини тавсифлаш;
• реал товар билан битимлар ва муддатли битимлар нибатини таҳлил қилиш;
• биржа нархлари динамикаси ва ўзгарувчанлик даражасини, уларнинг мавсумийлиги, даврийлигини тахлил қилиш, биржа нархларини башорат қилиш;
• биржа савдосининг тижорат натижаларини баҳолаш ва таҳлил қилиш;
• биржа савдоси инфратузилмасининг ҳолати ва ривожланиш тавсифи.



Download 26.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling