4- sinf Ona tili i-chorak uchun nazorat ishlari 1-ni mavzu: Gap. Gapning ifoda maqsadiga ko’ra turlari. His- hayajon gaplar. O’quv materiali


Download 300 Kb.
bet4/4
Sana05.12.2020
Hajmi300 Kb.
#159614
1   2   3   4
Bog'liq
2 5190441786505430917


Текшириш элементлари:

  1. Кўп хонали сонларни қўшиш.

  2. Кўп хонали сонларни айириш.

  3. Узунлик бирликларини катта (кичик) ўлчов бирликларида тасвирлаш.

  4. Масса бирликларини катта (кичик) ўлчов бирликларида тасвирлаш.

  5. Пул бирликларини катта (кичик) ўлчов бирликларида тасвирлаш.


4-иш

МАВЗУ: Мисолла ечиш (I чорак бўйича назорат иши).

МАҚСАД: Сондан йиғиндини айириш ва номаълум айрилувчини топиш кўникмаларини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Ёзма иш.
I вариант

1. Йиғим-теримда 150 нафар ўқувчи иштирок этди. Улардан 47 нафари далада, 58 нафари боғда, қолганлари эса томарқада ишлади. Томарқада қанча ўқувчи ишлаган?

2. Гаражда 37 та автомашина бор эди.Бир нечта автомашина гараждан чиқиб кетгандан сўнг у ерда 19 та автомашина қолди. Нечта автомашина чиқиб кетган?

II вариант



  1. Учта иссиқхонадан бир ойда 278 кг помидор йиғилди. Биринчи иссиқхонадан 102 кг, иккинчисидан 96 кг йиғилган бўлса, учинчи иссиқхонадан қанча помидор йиғилган?

  2. Бир ўрамда 23 м мато бўлган. Ундан бир неча метр қирқиб олингач, 7м қолди. Ўрамдан неча метр мато қирқиб олинган?


Текшириш элементлари:

  1. Масаланинг моҳиятини тушуниш.

  2. Масала мазмунининг қисқа ёзувини билиш.

  3. Арифметик амални тўғри танлаш.

  4. Масала жавобини тўғри ёзилиши.

  5. Номаълум айрилувчини топа билиш.

  6. Сон ва йиғиндининг айирмасини топа билиш.


II чорак

4 cинф

Математика




5-иш

6-иш

7-иш

8-иш

Дарснинг тартиб рақами

50

59

78

79

Ишнинг кўриниши

Мустақил иш

Текширув иши

II чорак бўйича назорат иши (мисоллар)

II чорак бўйича назорат иши (мисоллар) (масалалар)

Ишнинг давомийлиги (мин)

10-15

30-35

25-30

20-25

Текшириш элементлари







7

8

Балл миқдори

5

5

5

5

Изоҳ: 5- ва 6-ишлар бўйича текшириш элементларини ўқитувчининг ўзи аниқлайди.

5-иш

МАВЗУ: Ҳаракатга доир масалалар.

МАҚСАД: Тезлик, вақт ва масофани топиш кўникмасини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Мустақил иш.
I вариант

1. Агар мотоциклнинг тезлиги 30 км/с бўлса, у 3 соатда қанча масофани ўтади?

2. Велосипедчи 4 соатда 45 км масофани ўтган. У қандай тезлик билан ҳаракатланган?
II вариант

1. Агар пиёда 5 км/с тезлик билан ҳаракатланса, 4 соатда у қанча масофани босиб ўтган?

2. Чавондоз 2 соатда 26 км йўлни босиб ўтди. У қандай тезлик билан ҳаракатланган?
6-иш

МАВЗУ: Ўтилганларни мустаҳкамлаш.

МАҚСАД: Ҳаракатга доир масалалар ечиш кўникмасини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШР: Ёзма иш.
I вариант

I. № 1-2 масалаларни ечинг

1. 54 метр матодан каттала учун 18 та бир хил палто тикишди. 72 метр матодан нечта палто тикиш мумкин?

2. Теплоходлар турар жойлари орасидаги масофа 84 км бўлса, 28 км/с тезлик билан ҳаракатланувчи теплоходга бу масофани босиб ўтиши учун қанча вақт керак бўлади?

3. Кўпайтиришни бажаринг:

6345·7 8300·9 7040·6

4. Тенгламани ечинг: х-215=406

II вариант

I. № 1-2 масалаларни ечинг

1. 19 та бир хил халтачага 95 кг печение жойлашди. 55 кг печениени жойлаштириш учун нечта шундай халтача керак бўлади?

2. Поезд бир хил тезлик билан 3 соатда 192 км масофани босиб ўтган. Поезд қандай тезлик билан ҳаракатланган?

3. Кўпайтиришни бажаринг:

6145·4 9600·7 3090·6

4. Тенгламани ечинг: 506-х=128


7-иш

МАВЗУ: Мисоллар ечиш (II чорак бўйича назорат иши).

МАҚСАД: Кўп хонали сонларни бир хонали сонларга бўлиш ва тенгламалар ечиш кўникмасини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Ёзма иш.
I вариант

1.Амалларни бажаринг:

46102 - 8934 34897 + 1487

10100 - 689 8202 · 7

285 · 8 (текширинг) 5400 : 10

48162 : 3 6кг 375г : 5

80122 + 654222 : 6 – 97 8646 : 6 · 7 – 739

2. Тенгламаларни ечинг:

250 : х = 5 х + 846 = 1000
II вариант

1. Амалларни бажаринг:

97095 + 83008 28сўм 98тийин : 3

60708 - 9690 65232 : 4 (текширинг)

462098 - 284052 20м 75см : 5

47024 · 7 8010 : 10

9600 · 4 12078 + 2106 · 6 : 3

2. Тенгламаларни ечинг:

х – 245 = 356 х · 16 = 32
Текшириш элементлари:


  1. Кўп хонали сонларни қўшиш.

  2. Кўп хонали сонларни айириш

  3. Кўп хонали сонни бир хонали сонга кўпайтириш.

  4. Кўп хонали сонни бир хонали сонга бўлиш.

  5. 10 га кўпайтириш ва бўлиш.

  6. Номаълум қўшилувчини, камаювчини, кўпайтувчи ва бўлувчини топиш.

  7. Тенгламани ечиш.


8-иш

МАВЗУ: Мисоллар ечиш (II чорак бўйича назорат иши).

МАҚСАД: Бўлинмани сонга кўпайтириш ва тўғри тўртбурчак периметрини топтшга доир масалалар ечиш кўникмасини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Ёзма иш.
I вариант

1. 3 та ён дафтари учун 9 та қаламга тўланган миқдордаги пулни тўлашди. Агар битта ён дафтар 120 сўм бўлса, қаламнинг нархи қанча?

2. Тўғри тўртбурчакнинг узунлиги 12 см, эни эса ундан 4 см кичик. Тўғри тўртбурчакнинг периметри нимага тенг?
II вариант

1. 280 сўмга метри 70 сўмдан бўлган чит сотиб олишди. Шунча пулга 20 метр дока ҳам сотиб олишди. Доканинг напхи қанча?



2. Тўғри тўртбурчакнинг эни 6м, узунлиги эса энидан 3 марта катта. Тўғри тўртбурчакнинг периметри нимага тенг?
Текшириш элементлари:

  1. Нарсанинг нархини топиш.

  2. Ҳариднинг қийматини топиш.

  3. Шаклларнинг энини (узунлигини) топиш.

  4. Тўғри тўртбурчакнинг периметрини топиш.

  5. Масаланинг мазмунини тушиниш.

  6. Қисқа ёзувли масала кўринишда ёзишни билиш.

  7. Масалани ечиш учун арифметик амални танлай олишни билиш.

  8. Жавобни асослашни билиш.


III чорак




9-иш

10-иш

11-иш

12-иш

13-иш

14-иш

Дарснинг тартиб рақами

83

85

92

104

120

128

Ишнинг кўриниши

матем. диктант

Оғзаки тест

Ёзма иш

Назорат иши

Мустақил ёзма иш

III чорак бўйича якунловчи назорат иши

Ишнинг давомийлиги (мин)

10

10

25-30

25-30

25-30

30-35

Текшириш элементлари
















8

Балл миқдори

5

5

5

5

5

5

Изоҳ: №9-13 ишлар учун текшириш элементларини ўқитувчи аниқлайди.
9-иш

МАВЗУ: Ўтилганларни мустаҳкамлаш.

МАҚСАД: Ўтилган мавзулар бўйича билимларини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Математик диктант (ўқувчила фақат натижани ёзадилар).
Топшириқ:

1.Ўнликларда тасвирланг: 2 юзлик 5 ўнликни; 1 мингликни; 20 минглик 5 юзликни.

Кўпайтмаси 60 га тенг бўлган бир нечта кўпаювчилар жуфтлигини айтинг 60; кўпайтмада 36 ни берадиган бир хил кўпайтувчиларни айтинг.

2. Тўғри тўртбурчакнинг юзи 8 кв.см. Бу тўғри тўртбурчакнинг периметри қандай бўлиши мумкин?

3. 5м мато учун 400сўм тўлашди. Бир метри 20 сўм қиммат бўлган бошқа матодан 3м сотиб олиш учун қанча тўлаш керак бўлади?

4. Маъруф 4 та тарелкани ювишга 6 та пиёлани ювишга сарфлаган вақтини сарфлайди. У қайси бирини тезроқ ювади – 1 тарелканими ёки 1 пиёлани?


10иш

МАВЗУ: Ўтилганларни мустаҳкамлаш.

МАҚСАД: Ўтилган мавзулар бўйича билимларини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Топшириқларни оғзаки бажариш.
Топшириқ:

  1. Қачон икки қўшилувчининг йиғиндиси уларнинг бирига тенг бўлади?

  2. Бир қўшилувчи 100 га тенг. Йиғинди иккинчи қўшилувчидан қанчага катта бўлади?

  3. Қайси ҳолда кўпайтма кўпаётувчиларнинг бирига тенг бўлади?

  4. Кўпайтувчилардан бири 30 га тенг. Кўпайтма иккинчи кўпайтувчидан неча баробар катта бўлади?

  5. Экскаватор 8 соатда вагонга 640 тонна кўмир ортади. Экскаватор 3 соатда вагонга қанча кўмир ортади?

  6. Тўғри тўртбурчакнинг периметри 12 см га тенг. Ушбу тўғри тўртбурчакнинг юзи қандай бўлиши мумкин? (ечимнмнг ҳар хил холатларда кўриб чиқинг).


11-иш

МАВЗУ: Ўтилганларни мустаҳкаамлаш.

ЦЕЛЬ: Кўпайтма ва бўлинманинг айрмасини топишга доир масалалар ечишни билишини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: !зма иш.
I вариант

1. Масалани ечинг:

Кузда ўқувчилан янги истироҳат боғига ҳар бир қаторда 23 тадан кўчат бўлган 20 қатор кўчат экишди. Уларнинг учдан бири қайрағоч бўлиб, қолганлари арча кўчатларидан иборат. Ўқувчилар нечта арча кўчати экишган?

2. Кўпайтиришни бажаринг: 396 · 30; 560 · 900

3. Ифодаларни таққосланг: 12 · 5 · 10 ва 12 · 50

4. Томонлари 6см ва 5см бўлган тўғри тўртбурчак чизинг. Унинг юзини топинг.


II вариант

  1. Масалани ечинг:

Магазинга массаси 65 кг бўлган 50 қоп ун келтиришди. Бир кунда унинг бешдан бир қисмини сотишди. Сотувда неча килограмм ун қолган?

2. Кўпайтиришни бажаринг: 389· 30; 720 · 800

3. Ифодаларни таққосланг 15 · 40 ва 15 · 4 · 10

4. Томонлари 4см ва 8см бўлган тўғри тўртбурчак чизинг. Унинг юзини топинг.


12-иш

МАВЗУ: Кўп хонали сонларни кўпайтириш ва бўлиш.

МАҚСАД: Нол рақами билан тугайдиган кўп хонали сонларни ёзма равишда кўпайтириш ва бўлиш малакаларини текшириш; Қисқа ёзувлари бўйича масалалар тузиш ва ечиш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Назорат иши.
I вариант

1. Қисқа ёзувли масала тузинг ва ечинг




Нарх

Миқдори

Қиймати

Бир хил

?

?



120 сўм
90 сўм

2. Амалларни бажаринг:

5100 : 30 860 · 3000

87200 : 50 4820 · 90

738000 : 3000 2360 · 90
II вариант


  1. Составь задачу по краткой записи, решите её




Яшиқнинг массаси

Яшиқлар сони

Барча яшиқларнинг массаси

Бир хил

?

25 та яшиқ

?


225 кг
450 кг

2. Амалларни бажаринг:

2880 : 40 270 · 2000

81720 : 50 3270 · 80

305000 : 5000 1540 · 500
13-иш

МАВЗУ: Кўп хонали сонларни икки хонали ва уч хонали сонларга кўпайтириш.

МАҚСАД: Икки айирмага кўра сонларни топишга доир масалаларни ечишни билишини текшириш; Кўп хонали сонларни икки ва уч хонали сонларга кўпайтиришга доир мисоллар ечиш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Ёзма, назорат иши.
I вариант

1. Масала:

Бир тўпда 4м, иккинчи тўпда эса 6м бир хил мато бор. Биринч тўпдаги матонинг қиймати иикнчи тўпдаги мато қийматидан 18 сўм арзон. Ҳар бир тўпнинг қийматини топинг.

2.Бажаринг:

829 · 703 100400 – 209 · 82 + 487
II вариант

1.Масала:

Магазинда тушгача 14 яшиқ, тушдан кейин эса 18 яшиқ узум сотилди. Тушдан кейин магазинда тушгача сотилган узумдан 48 кг кўп узум сотилган бўлса, тушгача ва тушдан кейин неча килограмм узум сотилган?

2.Бажаринг:

536 · 908 3200 + 706 · 38 - 9456
14-иш

МАВЗУ: Мавзуларни мустаҳкамлаш.

МАҚСАД: Масалалар ечишни билишини текшириш; сон ва кўпайтманинг айирмасини топиш; тўрт амалга доир мисоллар ечиш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: III чорак бўйича ёзма назорат иши.
I вариант

1. 8 та бир хил стуллар 1920сўм туради. Шундай стулларниг 13 таси қанча бўлади?

2. “Эртаклар” китоби 70 саҳифадан иборат. Ўқувчи 7 кунда ҳар куни китобнинг 8 саҳифасидан ўқиди. Ўқувчи китобнинг яна қанча саҳифасини ўқиши керак?

3. Ифоданинг қийматини ҳисобланг: 320 · 75 : 800 + 6854.


II вариант

1. 17 та бир хил сочиқчанинг баҳоси 2125 сўм. 9 та шундай сочиқчанинг баҳоси қанча?

2. Ошхонага 72 кг гуруч келтиришди. 6 кун давомида ҳар куни 9 кг дан ишлатилди. Ошхонада қанча гуруч қолган?

3. Ифоданинг қийматини ҳисобланг: 860 · 34 : 40 – 627.


Текшириш элементлари:

  1. Масаланинг мазмунини тушиниш.

  2. Арифметик амални тўғри танлаш.

  3. Масала ечимини тўғри ёзиш.

  4. Масала ечимини асослаш.

  5. Кўп хонали сонни икки хонали сонга кўпайтириш.

  6. Кўп хонали сонни икки хонали сонга бўлиш.

  7. Кўп хонали сонларни қўшиш.

  8. Кўп хонали сонларни айириш.


IV чорак




15-иш

16-и ш

17-иш

18- иш

Дарснинг тартиб рақами

83

85

92

104

Ишнинг кўриниши

Ёзма иш

Назорати иши

Якуний ёзма иш

(мисоллар)



Якуний ёзма иш

(масалалар)



Ишнинг давомийлиги (мин)

10

20-25

25-30

30-35

Текшириш элементлари







6

7

Балл миқдорибаллов

5

5

5

5

Изоҳ: 15- ва 16 ишларнинг текшириш элементларини ўқитувчи ўзи аниқлайди.
15-иш

Мавзу: Ҳаракатга доир масалалар.

Мақсад: Бир-бирига қараб ва қарама-қарши йўналишларга оид масалаларни ечишни билишини текшириш.

Ишнинг кўриниши: Мустақил иш.
I вариант

Масала: Икки шаҳардан бир-бирига қараб икки мотоциклчи йўлга чиқди. Биринчи мотоциклчи соатига 90 км тезлик билан ҳаракатланиб, улар учрашгунча 180 км масофани юосиб ўтди. Агар иккинчи мотоциклчининг тезлиги соатига 45 км бўлса, улар учрашгунча қанча масофани босиб ўтган?


II вариант

Масала: Бир жойдан мотоциклчи ва велосипедчи бмр вақтда қарама-қарши томонга қараб йўлга чиқишди. Агар мотоциклчи тезлиги соатига 50 км, велосипедчиники эса 13 км бўлса, 3 соатдан кейин улар орасидаги масофа қанча бўлади?



16-иш

МАВЗУ: Ўрганилган мавзуларга доир масалалар.

МАҚСАД: Икки кўпайтмани қўшиш ҳақида ва қийинроқ масалаларни ечишни билишини текшириш.

ИШНИНГ КШРИНИШИ: Ёзма назорат иши.
I вариант

1. Тушгача магазинда 8 яшиқ, тушдан кейин яна 6 яшиқ апелсин сотилди.Шунда жами 350 кг апелсин сотилган бўлса, тушгача ва тушдан кейин неча килограммдан апелсин сотилган?

2. Ўқувчилар 3012 кг макулатура йиғишди.ы. Уларни 96 та халтачаларга тенг қилиб солишгандан сўнг яна 324 кг ортиб қолди. Ҳар бир халтачага неча килограммдан макулатура солинган?

II вариант

1. Бир мактабда 18 та, иккинчисида эса 22 та синф бор. Ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони тенг бўлиб, жами бу синфлада 1600 ўқувчи ўқийди.Ҳар бир мактабда қанчадан ўқувчи бор?

2. Омборда 330 яшиқ ойна бор эди. Омбордан 12 та машинада ҳар бирида бир хил сондаги яшиқларни олиб чиқиб кетилганда, яна омборда 126 яшиқ ойна қолди.Ҳар бир машинага неча яшиқдан ойна ортилган?


Ўқув йилининг охирги уч хафтаси (№ 151-170-дарслар ) якуний такрорлаш – қуйидаги мавзулар бўйича билим, малака ва кўникмаларни тизимлаштириш ва умумлаштиришга ажратилади:

I хафта - ”Кўп хонали сонларни рақамлаш. Узунлик, масса, юза ва вақт бирликлари “.

II хафта - ”Арифметик амаллар ва уларнинг бажарилиш тартиби. Кўп хонали сонларни қўшиш ва айириш.

III хафта - ”Кўпайтириш ва бўлиш “.

Шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги асосий мавзулардан ташқари ҳар бир якуний такрорлаш дарсларида ёзма кўпайтириш ва бўлиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирилиши мақсадга мувофиқдир (айниқса, икки хонали сонларни кўпайтириш ва бўлиш, баъзи мураккаб ҳолларда кўп хонали сонларни бир хонали сонларга кўпайтириш ва бўлиш, ҳамда таркибида нол қатнашган сонларни кўпайтириш ва бўлиш). Албатта, бу билимларни такомиллаштириш дарс қайси мавзуга бағишланганлигидан қатъий назар, ҳақ кунги дарсларда машқ қилиш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари кундалик машғулотларда ўқувчиларнингсонларни рақамлаш (3-4 тадан), 2—4 амалли мисолларни ўз ичига олган оғзаки ва ёзма кўпайтириш ва бўлиш ҳамда дарсда ва уй ишларида бажарилиши лозим бўлган камида 2-3 та оддий ва мураккаб мисоллар ечиш бўйича машқлар, топшириқлар ва саволларни ўз ичига олган бўлиши керак.

Бу даврда қисқа муддатли текширув ишлари ўтказилади.

Уларнинг қуйидагича бўлиши мумкин

I хафта

1-текширув иши

Арифметик диктант

1. Сонларни ёзинг:

654381 59045 43500

249000 60039 90002

2. Берилган сонлардан кейинги сонларни ёзинг:

888; 999; 60000; 999999;

(Берилган сонларни ўқитувчи доскага ёзади)

3. Берилган сонлардан олдинги сонларни ёзинг:

8256; 3700; 9080; 900000;

(Берилган сонларни ўқитувчи доскага ёзади).

4. 99384, 207019 сонларини сўзлар ёрдамида ёзинг (ҳар бир сонни ўқитувчи доскага ёзади).

5. 385427, 90801 сонларни синфлдар бўйича йиғинди кў0ринишида тасвирланг.

6. Сонларни таққосланг. (Сонларни ўқитувчи доскага ёзади).

375 …….. 2375

4219 ..…… 5834

7. 256, 4893, 360, 2951 сонларни 100 марта оширинг.

470, 8350, 724500 сонларни 10 марта камайтиринг.


2- текширув иши

Арифметик диктант

7 · 9, 72 : 9, 6 · 8, 7 · 5, 81 : 9, 9 · 4, 49 : 7, 8 · 8, 27 : 9.
3- текширув иши

Арифметик диктант

1. Бир метр қанча дециметр, бир дециметр қанчае сантиметр, бир метр қанча сантиметр, бир сантиметр қанча миллиметр, бир километр қанча метрбшлишини ёзинг.

2. 1кг неча граммни, 1 тонна неча килограммни, бир центнер неча килограммни, бир тонна неча центнерни ташкил этишини ёзинг.

3. Бир соат неча минут, бир минут неча секунд, бир сутканеча соат, бир аср неча йилни ташкил этишини ёзинг.

4. Нуқталар ўрнига тегишли ўлчов бирликларини ёзинг:

1… = 10…; 1… = 10…; 1… = 1000…;
4- текширув иши

Арифметик диктант

(ўқувчилар фақат жавобни ёзадилар)

1. Бир қаторда 23 ўқувчи ўтирибди. Агар иккинчи қаторда ундан 4 нафар ўқувчи кам ўтирган бўолса, иккинчи қаторда қанча ўқувчи ўтирибди?

2. Синфда 32 ўқувчи бўлиб, уларнинг 15 нафари қизлар. Синфда ўғил болалар қанча?

3. Бир халтада 17, иккинчисида эса ундан 4 та кўп тугмачалар бор. Иккинчи халтада қанча тугмача бор?

4. Автожамланмада 60 енгил ва 15 юк ташувчи автомашиналари бор. Юк ташувчи автомашиналар сони енгил автомашинилар сонидан неча марта кам?

5. Гуруҳдан 19 нафар киши саёхатга кетгач гуруҳда 7 киши қолди. Гуруҳда жами неча киши бўлган?

6. Лагердаги болаларниниг олтидан бир қисми 50 нафар бўлиб, улар сабзавотларни жойлаштириш билан шуғулланмоқда. Лагерда қанча бола бор?

7. Бир “Конструктор” тўпламида 130 та, иккинчисида112 бўлакчалар мавжуд. Биринчи тўплам бўлакчалари иккинчи тўплам бўлакчаларидан нечтага кўп?

8. Бидонда 18л сут бор эди. Ундан бир неча литр сут қуйиб олингандан сўнг бидонда 11 л сут қолди. Бидондан неча литр сут қуйиб олинган?
II хафта

5- текширув иши

I вариант

Амалларни бажаринг:

724 + 253 765 + 148 4056 + 867 456 + 5206 + 320

965 - 342 912 - 753 801 – 124
II вариант

Амалларни бажаринг:

331 + 546 487 + 395 654 + 2340 5805 + 374 + 909

876 - 254 823 – 486 904 - 566


6- текширув иши

I вариант

Амалларни бажаринг:

40 + 66 71 - 9 14 · 6 64 : 2

38 + 9 97 - 5 81 : 3 92 : 23

60 - 25 63 + 27 12 · 5 24 · 4


II вариант

Амалларни бажаринг:

85 - 4 100 - 25 48 : 2 78 : 3

40 - 29 60 + 34 11 · 6 68 : 17

37 + 8 46 + 43 12 · 9 32 · 3
7- текширув иши

I вариант

Ҳисоблашни бажаринг:

65 : 13 · 10 : 2 96 – 90 : 3 · 2 29 + 60 – 5 · 12

100 - (3 · 12 + 8) : 4 (43 + 27) : (9 + 5) + 6
II вариант

Ҳисоблашни бажаринг:

95 – 40 + 5 - 7 70 + (81 : 3 - 21) · 29

51 : 17 + 30 : 3 260 + 40 -70 · 3 9 · (37 - 30) - (92 -72)


III хафта

8- текширув иши

I вариант

Ҳисоблашни бажаринг:

769 · 7 2937 · 27 6480 · 29 704 ·32 385 · 219


II вариант

Ҳисоблашни бажаринг:

638 · 8 3845 · 49 3790 · 36 605 · 27 495 · 316


9- текширув иши

I вариант

Ҳисоблашни бажаринг:

2568 : 8 1008 : 3 36701 : 59 135078 : 47


II вариант

Ҳисоблашни бажаринг:

5526 : 6 1904 : 28 35328 : 69 456323 : 73
10- текширув иши

I вариант

Ҳисоблашни бажаринг:

1600 + 300 45400 – 5000 630 : 3 720 : 90

9070 – 70 80000 + 3000 640 : 4 184 · 1000
II вариант

Ҳисоблашни бажаринг:

7000 – 300 63429 – 3000 510 : 3 6713 · 100

24000 + 500 9300 + 600 120 · 4 490 : 70


Якуний такрорлашга ажратилган дарслардан икки дарс қуйидаги йиллик якуний назорат иши ўтказилишига ажратилиши керак.

17-иш

МАВЗУ: Якуний такрорлаш.

МАҚСАД: Ифоданинг қийматини топиш, барча арифметик амалларга доир мисоллар ечишбўйича билимларини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Якуний ёзма иш (миссоллар ечиш).
I вариант

1. Мисолларни ечинг ва жавобни текширинг:

5043 + 68204 701020 - 9803 5940 · 38 63900 : 70

2. Ҳисобланг: 496 · 382

3. Ифоданинг қийматини топинг:

1008 : (635 – 29 · 19) 910 – 2352 : 42 · 15


II вариант

1. Мисолларни ечинг ва жавобни текширинг:

7018 + 59709 60305 - 56926 2980 · 24 66980 : 68

2. Ҳисобланг: 583 · 494

3. Ифоданинг қийматини топинг:

(74 + 1586 : 61) · 49 2014 –3901 : 47 · 21


Текшириш элементлари:

  1. Кўп хонали сонларни қўшиш.

  2. Кўп хонали сонларни айириш.

  3. Икки хонали ва уч хонали сонларга кўпайтириш.

  4. Ики хонали сонга бўлиш.

  5. Амаллар тартибини аниқлаш

  6. Уч амалли мисолларни ечиш.


18-иш

МАВЗУ: Якуний такрорлаш.

МАҚСАД: Ўрганилган кўринишдаги масалаларни ечишни билишини текшириш.

ИШНИНГ КЎРИНИШИ: Якуний ёзма иш (масалалар ечиш).
I вариант

1. Хўжаликда қўйлардан 3888кг оқ ва ундан 2 марта кўп қора жун қирқиб олишди ва уларни ҳар бири 36 кг бўлган қопларга жойлаштиришди. Жунлар неча қопни ташкил этган?

2. Велосипедчи 6 соат ва мотоциклчи 2 соат йўлда бўлган. Агар мотоциклчи – 45 км/с, велосипедчи 12 км/с тезлик билан ҳаракатланган бўлса, уларда қайси бири кўп масофани ўтган ва қанчага кўп?

3.Тўғри тўртбурчак шаклидаги майдоннинг узунлиги 85м, эни эса 50м. Майдоннинг юзини топинг?


II вариант

1. Бир ерга 18200кг, иккинчи ерга эса ундан 4 марта кам картошка экилди. Бунинг учун ҳар бирида 35кг картошка уруғи бўлган яшиқлар келтирилган. Неча яшиқ картошка уруғи келтирилган?

2. Енгил автомашина 4 соат, юк ташувчу автомашина эса 7 соат йўл юрган. Агар енгил автомашина 70 км/с ва бк автомашинаси 50 км/с тезлик билан ҳаракатланган бўлса, улардан қайси бири кўп масофани ўтган ва қанчага кўп?

3. Тўғри тўртбурчак шаклидаги сузиш ҳавзасининг узунлиги 50м, эни эса 18м. Сузиш ҳавзасининг юзини топинг.



Текшириш элементлари:

  1. Масаланинг мазмунини тушиниш.

  2. Масаланинг қисқа йзувини ёза билиш.

  3. Мураккаб масалани содда масалаларга ажратишни билиш.

  4. Керакли амалларни тўғри танлашни билиш.

  5. Сонларнинг бири иккнчисидан бир неча марта катта (кичик) эканлигини аниқлай олиш.

  6. Тезлик ва вақт бўйича масофани топа олиш.

  7. Тўғри тўртбурчак шаклидаги майдонларнинг бзини топа билиш.


4-синфда ўқувчиларнинг математикадан билим, кўникма ва

малакалари даражасини ўрганиш
Ўқув жараёнини ташкил этиш билан бирга, ўқитувчи ўқувчиларининг математик тайёргарлик даражаси ҳолати ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши лозим. Бунинг учун ўқувчилар томонидан дастурдан ўрин олган мавзуларнинг ўзлаштирилишини қатъий назорат қилиб бориши керак. Одатда ўқув йилида тўрт марта ёзма назорат иши (ҳар бир чоракда бир мартадан) ва чораклар ичида бир нечта ички назоарат ишлари.

Ҳар чорак якунида ўтказиладиган назорат ишларининг мақсади ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг етарлича вақт оралиғида ўзлаштирган билим ва кўникмаларини текширишдан иборат. Одатда бу назорат ишидаги топшириқлар мазмунан турлича бўлиб, ўқитувчи томонидан ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириш даражаси ҳақида хулоса қилишига имкон беради. Булардан фарқли ўлароқ ички назорат ишлари топшириқлари мазмунан бир-бирига яқин бўлиб, ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг аниқ бир билим ва кўникмаларни ўзлаштиришини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ички назорат ишлари натижалари ўқитувчига ўқув жараёнини ташкил этиш ва унга ўз вақтида тегишли ўзгартиришлар киритиш (баъзи бир қўшимча топшириқлар бериш, ўқувчилар билан индивидуал ишлаш, ўқувчилар диққатини баъзи бир математик тушуннчаларни ўзлаштиришига қаратиш ва б.) имкониятини беради.

Ҳар чорак якунида ўтказиладиган назорат ишларига 35 минут вақт ажратиш тавсия этилади. Ички назорат ишлари учун эса уларнинг ҳажмига кўра 5-20 минут ажратилиши мумкин.

Назорат ишларининг ўтказиш технологияси ўқитувчиларга маълум бўлганлиги сабабли биз унга тўхталиб ўтирмаймиз.


Ўқитувчига маслаҳатлар
4-синф ўқувчиларини масалалар ечимини ёзиш ёки бошқа топшириқларни бажаришда мустақил ҳал қилишга ўргатиш фойдалидир. Назорат ишлари давомида уларда “Қандай ёзиш керак?”, “Нечта катакча ташлаш керак?”, “Масала расмини қаерга чизиш керак?”, ёки “Масаланинг ечими бир вараққа сиғадими?” каби саволлар туғилиши керак. Агар саволларга жавоб беришга тўғри келса, у ҳолда ўзи ўйлаб кўришини тавсия этинг ҳамда назорат иши чиройли чиқиши учун ёзувларни қандай ва қаерга ёзишни ўзи ҳал этишига йўналтиринг. Варақда қўп жойлар бўш қолиб кетмаслиги лозим.

Матнли арифметик масалалар ечимини (агар махсус кўрсатма берилмаган бўлса) қандай ёзишни ўқувчи ўз ҳохишига кўра; ечимни бошқа-бошқа амаллар кўринишида, ифода тузиш ёрдамида ва б. Кўринишларда ёзиши мумкин. Шу билан бирга ўқувчилар томонидан масала шартини қисқача ёзиш талаб қилинмаслиги мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўқувчилар томонидан бажарилган ишларни баҳолаш, амалга тадбиқ этилган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади. Лекин, турлича мазмунга эга бўлган топшириқларни (масалан, ҳисоблаш, арифметик масала) битта баҳо билан баҳолаб, ўқувчида маълум билим ва кўникма шаклланганлиги ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиб бўлмайди. Масалан, ўқувчи барча амалларни тўғри бажара олади, лекин масала ечишда арифметик амални тўғри танлай олмайди. Бундай ҳолларда одатда умумий ижобий баҳо (“3”) қўйилади. Аммо ўқувчида арифметик масалани ечиш кўникмаси бу ўқувчидан шаклланмаган ва шунинг учун уни ижобий баҳо билан баҳолаб бўлмайди. Шунинг учун турли мазмунли топшириқларни (ҳисоблашга доир ва арифметик масала) ўз ичига олган назорат ишларни баҳолашда битта эмас, балки иккита баҳо (бири ҳисоблашга, иккинчиси фрифметик масала ечимига) қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Ёзма назорат ишларини баҳолаш ўта оғир ва нозик жараён. Ўқувчининг ишини текшириш жараёнида ўқитувчи диққатини ўқувчи йўл қўйган хатоларни баҳолашга эмас, балки, аввалам бор ўқувчининг шаклланган ёки шаклланаётган билим, малака ва кўникмасини баҳолаши керак. Масалан, текшириш пайтида ўқувчиларда уч хонали сонга кўпайтириш малакаси шаклланган бўлиши керак бўлсин. Бу ҳолда ўқувчи ишини баҳолашда унда кўникманинг шаклланишига қараб «5», «4», «3» ва «2» ни қуйидаги мезон асосида қўйиши мумкин:

таклиф этилган барча топшириқлар 100% тўғри ечилган бўлса – «5»; 90 %дан 99% гача тўғри ечилган бўлса - «4»; 60% дано 89 % гача тўғри ечилган бўлса- «3»; 60 % дан кам тўғри ечилган бўлса- «2». Агар

Агар текшириш пайтида ўқувчиларда бу кўникма энди шаклланаётган бўлса, у ҳолда ишни баҳолаш мезони бироз пастроқ қилиб белгиланиши керак. Масалан, «4» баҳони ўқувчи топшириқларни 80% дан 90% гача, «3» ни эса 50% дан 79 %гача тўғри ечган бўлса қўйиш мумкин.

Математикадан ўқувчиларнинг олган билим, кўникма ва малакаларини баҳолашда асосий кўрсаткич – топшириқни тўғри бажарилиши ҳисобланади. Бунда ёзувларнинг чиройли эмаслиги (геометрик кесмаларни ясашда, кўпбурчакларни чизишда йўл қўйилган хатоликлар бундан мустасно), грамматик хатолар ва б. лар учун баҳо камайтирилмаслиги керак.

Ҳисоблашларни рационал усулда бажариш, шунингдек, арифметик масалаларни рационал усулда ечиш ўқувчининг математик ривожланиш даражаси юқори эканлигини кўрсатади. Бу даражага эришиш нихоятда оғир жараён бўлиб, аста-секин шаклланади, бошланғич синфларда барча болаларда ҳам бирдек яхши шаклланмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда, ўқитувчи ўқувчи баҳолашда ҳисоблашни рационал усулда бажармаганлиги ёки масалани рационал усулда ечмаганлиги учун баҳони пасайтирмаслигс лозим.

Назорат ишларини баҳолашдан ташқари уни ўқувчилар томонидан сифатли бажарилишини таҳлил этиш ҳам фойдалидир. Бу таҳлил ўқитувчининг кейинги ишларини режалаштиришида, ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдиришда ва баъзи бир тушунчаларни нотўғри талқин қилингандда тушунтириш ишларини олиб боришда ўқитувчига катта ёрдам беради.

Қуйида баъзи бир намунавий назорат ишларининг ўқувчилар томонидан бажарилишини таҳлил қилиш тизими келтирилади.



1. Арифметик амалларни бажариш алгоритмининг ўзлаштирилганлигини текшириш

Топшириқнинг бажарилиши _______________________ ўқувчи

Мисолларни тўғри ишлаган ________________________ўқувчи

Хатога йўл қўйишган:

Алгоритмни қўллашда _______________________ўқувчи

Қўшиш ва кўпайтириш

(мос холларда айириш ва бўлиш)

жадваллариданфойдаланишда ________________________ўқувчи


2. Мураккаб ифодаларниг қийматини топиш

Топшириқнинг бажарилиши _________________________ўқувчи

Ифоданинг қиймати тўғри топилган _________________________ ўқувчи Хатога йўл қўйишган:

Амалларни бажариш тартибида _________________________ ўқувчи

Ҳисоблашда _________________________ ўқувчи

Топшириқни бажара олмади (юқоридаги

ҳар икки хилдаги хатоларга йўл

қўйилган) ________________________ ўқувчи Ечим тугалланмаган ________________________ ўқувчи Ечишга киришилмаган ________________________ ўқувчи


3. Арифметик масалаларни ечиш

а) Бир амалли оддий масала:

Масалани ечишган _________________________ ўқувчи Тўлиқ бажарилган _________________________ ўқувчи Хатога йўл қўйишган:

Арифметик амални танлашда ______________________ ўқувчи

Ҳисоблашни бажаришда __________________________ ўқувчи

Жавобни ёзишда _________________________ ўқувчи

Масалани ечишга киришмаган _________________________ ўқувчи

б) Мураккаб масала:

Масалани ечишган __________________________ ўқувчи

Амалларни ёзишда хатога йўл қўйган:

биринчи амални танлашда __________________________ ўқувчи

Иккинчи амални танлашда __________________________ ўқувчи

Барча амалларни танлашда __________________________ ўқувчи

Масала жавобини нотўғри ёзган __________________________ ўқувчи

Ифодани ёзишда:

Ифода нотўғри тузилган __________________________ўқувчи

Ҳисоблашда __________________________ўқувчи

Масалани ечишни уддаламаган _______________________ўқувчи

Масалани ечишга киришмаган __________________________ўқувчи
4. Тенгламаларни ечиш

Топшириқни бажарган __________________________ ўқувчи

Тенгламани тўғри ечишган __________________________ ўқувчи

Хатога йўл қўйишган:

Арифметик амални танлашда ____________________ўқувчи

Ҳисоблашда __________________________ўқувчи

Ечишга киришилмаган __________________________ ўқувчи
5. Берилган узунликдаги кесмаларни ясаш

Топшириқни бажарган __________________________ ўқувчи

Тўлиқ бажарган __________________________ ўқувчи

Камчиликларга йўл қўйган:

Кесмани сифатсиз чизган _______ _______________ўқувчи

Кесманинг охирларини белгиламаган ________________________ ўқувчи

Хатога йўл қўйишган:

Кесманин узунлиги берилганига мос келмайди _______________ўқувчи

Кесма узунлигини ёзишда _________________________ ўқувчи

Кесмани ясашга киришмаган __________________ ўқувчи


6. Тўғрит тўртбурчакнинг периметрини (юзини) топиш

Топшириқни бажаршаг __________________________ ўқувчи

Тўлиқ бажарган __________________________ ўқувчи

Хатога йўл қўйишган __________________________ ўқувчи

Тўғри тўртбурчак (квадрат) нотўғри чизилган ________ўқувчи

Топишга оид масалани ечиш жараёнида:

Периметрни __________________________ ___ўқувчи

Юзани _____________________________ ўқувчи

Ҳисоблашда __________________________ ўқувчи

Ўлчовларни ёзишда:

Периметрнинг __________________________ ўқувчи

Юзанинг __________________________ ўқувчи

Ечимни охирига етказмаган ______________ўқувчи

Ечишга киришмаган ___________ ўқувчи


Агар ўқитувчи таҳлилни назорат иши вариантлари бўйича қилмоқчи бўлса, юқоридаги таҳлил қилиш тизимга ўзгартириш киритиши мумкин.

Назорат ишларида юқорида келтирилганлардан бошқа топшириқлар ҳам бўлса, у ҳолда топшириққа мос таҳли қилиш тизимини тузади.
Download 300 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling