4-5-Семинар Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар


Download 17.94 Kb.
Sana25.04.2023
Hajmi17.94 Kb.
#1398435
TuriСеминар
Bog'liq
4-5-seminar


4-5-Семинар Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар
Режа:
1. Ўзбекистонда демократик мустақил фуқаролик жамиятининг қарор топиши
2. Жамиятни эркинлаштиришнинг янги босқичи
3. Демократияни янада чуқурлаштириш. Кўппартиявийлик
4. Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш
Таянч сўзлар: демократия, фуқаро, фуқаролик жамияти, фуқаролик жамияти институтлари, номарказлаштириш, давлат, ўзини ўзи бошқариш, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳаракатлар, ҳуқуқий давлат, давлат ҳокимияти, институтлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқ.
Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар:
Абдуазимов О. Фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари. –Т.: Академия, 2008.
Ғуломов М. Маҳалла – фуқаролик жамиятининг асоси. –Т. Адолат, 2003.
Жалилов Ш. Фуқаролик жамиятининг пойдевори. – Т.: Ўзбекистон, 2003.
Исломов З.М. Ўзбекистон модернизациялаш ва демократик тараққиёт сари. – Т.: Ўзбекистон, 2005.
Қирғизбоэв М. Фуқаролик жамияти: генезиси, шаклланиши ва ривожланиши.- Т.: Ўзбекистон, 2010.
Қирғизбоэв М. Фуқаролик жамияти: назария ва хорижий тажриба. – Т.: Янги аср авлоди, 2006 и др.
Қирғизбоэв М. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, сиёсий мафкуралар, сийсий маданиятлар. Т.: Шарқ. 1998.
Мавлонов Ж.Ё. Гражданскоэ общество: от консепта к концепциям и парадигмам (социално-философский анализ). Монография. Т.: Истиқлол нури. 2014.
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг долзарб муаммолари: Ўқув қўлланма / Т. Дўстжонов, М. Мирҳамидов, С. Ҳасанов. – Т.: Иқтисод – Молия, 2006 и др.
10.Шарифхўжаэв М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши. –Т.: Шарқ, 2003.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш ислоҳотлари энг мураккаб ва машаққатли синовлардан ўтди. Чунки, мамлакатда эскидан мерос бўлиб қолган давлатчилик анъаналари ва тоталитар жамият асоратлари ҳали сақланмоқда эди. Шунингдек, халқнинг ҳам ҳали янги жамият қуриш ва уни ташкил этишга доир тажрибаси кам, руҳияти ва сиёсий маданияти эса фуқаролик жамияти тўғрисидаги тасаввурлардан анча узоқ эди.
Фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришнинг асосий кафолати, яъни уларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадларида 1991 йилнинг 15 февралида Ўзбекистон Олий Кенгаши «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Мазкур қонун республикада фаолият юритиб келаётган жамоат бирлашмалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга, уларни собиқ яккаҳоким мафкурадан покланишига, шунингдек, жамоат бирлашмалари тизилмаларини давлат ва ҳукумат тизимидан ажратишга ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб берди. Республика ижтимоий-сиёсий ҳаётида биринчи марта мазкур қонунда жамоат бирлашмаларининг мақсадлари халқаро ва демократик мезонлар асосида таърифлаб берилди: «Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқий ҳамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамоат ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш...» мақсадларида тузилади.
Мамлакат тарихида илк бор фуқаролик жамияти институтлари -жамоат бирлашмаларининг мустақиллиги, уларнинг давлат ва ҳукуматдан алоҳида фаолият юритувчи ҳуқуқий субъект эканлиги тан олинди. Бу ҳолат фуқаролик жамиятига хос белгилардан бири эди. Қонунда давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашиш, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди.
Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти барпо этиш ҳам миллий, ҳам ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасида обдан синалган демократик қадриятлар асосида амалга оширишга муҳим аҳамият берилди. Чунки, демократик қадриятлар нафақат халқаро тажриба ва синовлардан ўтганлиги учун, балки ўзбек халқининг миллий манфаатларига мос келганлиги учун ҳам ислоҳотлар жараёнларига татбиқ этила бошланди.
2002 йилнинг 29-30 августида бўлиб ўтган иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг ИХ сессияси мамлакатда фуқаролик жамияти қуришни авж олдиришда муҳим аҳамият касб этди. Мамлакатда «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилидан келиб чиқиб, фуқаролик жамиятиқуриш мақсадларида давлат ҳокимиятининг аксарият ваколатларини маҳаллий ҳокимият органлари ва ўзини ўзи бошқариш органларига бериш жараёнлари бошланди. Марказий давлат ҳокимияти тасарруфида эса асосан, фақат конституцион тузумни, мамлакатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, мулк эгаларининг ҳуқуқларини, иқтисодий фаолият эркинлигини ҳимоя қилиш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, самарали ташқи сиёсат олиб бориш каби ваколатларни қолдириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, стратегик аҳамиятга молик масалалар, муҳим иқтисодий ва хўжалик масалалари, пул ва валюта муомаласи бўйича қарорлар қабул қилиш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш, экология масалалари, умумреспублика транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш, янги тармоқларни вужудга келтирадиган ишлаб чиқаришни барпо этиш масалалари марказий давлат миқёсида ҳал этилиши, давлатнинг бошқа барча вазифалари эса маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларига бериш учун ҳуқуқий асослар ва сиёсий шарт-шароитлар яратишга доир ислоҳотлар чуқурлашиб бормоқда. Шу билан бирга, давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ваколатлари ҳам асосан ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларига ўтказиш белгиланди.
Мамлакатда икки палатали парламент ислоҳотлари билан узвий боғлиқликда нодавлат нодавлат ташкилотларни ижтимоий қатламлар, гуруҳлар манфаатлари ҳамда иродаларини ифодаловчи ташкилотлар даражасига кўтариш, жамиятдаги турли туман ижтимоий қатламларнинг манфаатларини мувофиқлаштириш, жамиятни доимий барқарор бўлишига замин яратиш, шунингдек фуқароларнинг жамият ва давлат органларини бошқаришдаги иштирокини кенгайишиучун кенг шарт-шароитлар ва ижтимоий-сиёсий кенгликлар яратилди. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг давлат ва қонунлар томонидан кафолатланиши ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун имкониятлар яратди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон жамияти сиёсий тизимида икки палатали парламент ислоҳотларининг бошланиши ҳам давлат ҳокимияти тизимива жамият институтларини ҳар томонламамодернизациялаштиришва ислоҳ этиш учун шарт-шароитлар ва имкониятларни янада кенгайтирди. Авваламбор, парламент ислоҳотлари натижасида жамиятдаги ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг манфаатлари ва иродаларини ифодаловчи янги институтлар - парламентнинг Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг шаклланиши натижасида бу турли-туман манфаатларни қонунлар ва сиёсий қарорларда ифодалана олиш имкониятлари яратилди. Албатта, бу ўзгаришлар фуқаролик жамиятига хос бўлган қадриятлардан бири - фуқаролар истаклари ва манфаатларини фуқаролик институтлари воситасида давлат иродаси ҳамда давлат вазифаси даражасига кўтариш амалиётига эришилди. Шунингдек, фуқаролик жамиятига хос бўлган қонунлар қабул қилишнинг ўзигахос имкониятлари яратилди.
Ўзбекистон давлати ва халқи мамлакатда ҳуқуқий давлат қуриш йўлини танлади. Чунки, дунёнинг ривожланган давлатларида шаклланган ҳуқуқий давлат шароитидагина фуқаролик жамиятини шаклланиши учун имкониятлар яратилади, жамиятда доимий барқарорлик ва халқ фаровонлиги таъминланади. Умуман, ҳуқуқий давлат тарих тажрибаси ва имтиҳонидан муваффаққиятли ўтди. Шунингдек, ҳуқуқий давлат халққа нисбатан кучли ижтимоий сиёсат юритиши билан ҳам ажралиб туради.
Фуқаролик жамияти қуришда давлатнинг бош ислоҳотчилик ўрни деганда, бу биринчидан, мамлакатда ҳуқуқий давлат қуриш демакдир. Чунки, фақат ҳуқуқий давлат шароитидагина фуқаролик жамияти қуриш учун шарт-шароитлар яратилади. Ўз ўрнида, ҳуқуқий давлат ҳам ўз шаклланиш жараёнида фуқаролик жамияти сари ривожланиш натижаларидан озиқланади. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти – бу бир медалнинг икки томонидир: бу икки томон бир бутунликни ташкил этади. Иккинчидан, давлатнинг бош ислоҳотчилиги – бу давлат томонидан фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва яшаши учун ҳуқуқий асосларнинг яратиб берилишидир. Учинчидан, фуқаролик жамияти институтларини шаклланиб, бўй чўзиши учун давлат томонидан уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатлардан муҳофаза қилиш демакдир; Тўртинчидан, давлатнинг бош ислоҳотчилиги – бу фуқаролик жамиятининг шакланиши ва ривожланиши учун давлат томонидан ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий барқарорликни таъминланишидир. Чунки, фуқаролик жамияти фақат ва фақат ижтимоий барқарор муҳитдагина шаклланади ёки ривожланади; Бешинчидан, давлатнинг бош ислоҳотчилиги – бу давлат томонидан фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи - ўрта синфни шакллантириш сиёсатини олиб боришдир. Чунки, фуқаролик жамияти ғояси, уни шакллантириш ўрта синф ташаббуси билан бошланган эди. Қолаверса, ўрта синф жамиятда кўпайиб боришига мутаносиб равишда фуқаролик жамиятининг институтлари ривожланиб боради.
Албатта, Ўзбекистонда давлатнинг бош ислоҳотчилиги натижаси ўлароқ нафақат фуқаролик жамияти, балки ҳуқуқий давлат ҳам шаклланади. Ҳуқуқий давлат унсурлари пайдо бўлиши билан фуқаролик жамияти тузилмалари шакллана бошлайди. Шунинг учун ҳам фуқаролик жамиятини яхши идрок этиш учун “ҳуқуқий давлат” тушунчасини билишга эҳтиёж туғилади.
Ривожланган мамлакатларда ҳуқуқий давлатнинг пайдо бўлиши фуқаролик жамияти тушунчаларини талқин этишга ҳам кучли таъсир этди. Жумладан, фуқаролик жамияти тушунчасиникенг ва тор маънолардаишлатиш русумга кирди. Кенг маънодагифуқароликжамияти - давлат ва унинг тизилмалари томонидан жамиятни эгаллаб олмаган қисми, бошқача айтганда, давлатнингқўлиэтмаганқисмидир. Бу каби жамият давлатга нисбатан автоном, бевоситаунга қарамбўлмаган қатлам сифатидаривожланади. Шунингдек, фуқароликжамияти кенг маънодафақат демократик қадриятлари муҳитидагина эмас, балкиавторитаризм режимида ҳам яшай олади. Лекин, тоталитаризмнинг пайдо бўлиши билан фуқароликжамияти сиёсий ҳокимияттомонидан бутунлай «ютиб» юборилади.
Фуқаролик жамияти тушунчаси тор маънода талқин этилганда, у ҳуқуқий давлатнингиккинчи томони бўлиб, улар бир-бирларисиз яшай олмайди. Фуқаролик жамияти бозор иқтисодиёти ва демократик ҳуқуқийдавлат шароитида давлаттасарруфида бўлмаганеркин ва тенг ҳуқуқли индивидларнинг ўзаромуносабатларидаги плюрализмдан ташкил топади. Бундай шароитларда жамиятсоҳаларига хусусий манфаатлар ва индивидуализмнинг эркинмуносабатлари қамраб олинади. Бу каби жамиятнингшаклланиши,унинг ривожланиши индивидларнингеркинликка интилиши, уларнингдавлатга тобе бўлган фуқароликдан эркин мулкдор фуқароларга айланиши, ўз шахсий ҳурмат-обрўсиниҳис қила бориши, хўжалик ва сиёсий масъулликни ўз зиммасига олишга тайёр бўлиши билан боғлиқдир.
Фуқаролик жамияти институтларининг давлат ҳокимияти институтлари билан мувозанат сақлаши, жамият институтларини давлат органларидан мустақил фаолият кўрсатишида жамият ва давлатни ривожлантириш омилларидан энг асосийси, бу - сиёсий плюрализмдир. Жамиятда плюрализмнинг етишмаслиги оқибатида фуқаролик жамияти институтларини давлат тизими «ютиб» юборишини тарих ўз вақтида исботлаб берган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси сиёсий плюрализмни давлат ва жамиятнинг яшаш принципи сифатида эътироф этилиши фуқаролик жамияти институтларини ривожланишига ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиб берди. Хусусан, Конституциянинг 12-моддаси қуйидагича талқин қилинади: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас».
2018 йил 4 майда Ўзбекистон Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжат асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Сўнгги уч йил давомида ушбу соҳага доир 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Шу билан бирга Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар моҳиятидан келиб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилмоқда ва бугунги давр талаблари асосида янги қонунлар қабул қилинмоқда. Бу ҳақда сўз борганда, авваламбор, 2018 йил 12 апрелда қабул қилинган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиб келмоқда.
Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб давлат бошқарувидаги асосий институтлар — Президентлик, Олий Мажлис ҳамда давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини демократик сайловлар асосида шакллантириш масаласига жиддий эътибор қаратилди. Ўтган даврда эркин ва адолатли сайловларнинг қонунчилик асосларини шакллантириш ҳамда янада ривожлантириш борасида катта амалий тажриба тўпланди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунлар каби сайлов жараёнларини ҳуқуқий тартибга солувчи ўнга яқин ҳужжат қабул қилинди.
Мазкур қонунларда сайлов тизими, унинг моҳияти, сайлаш ҳамда сайланиш ҳуқуқи, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайловлардаги очиқлик ҳамда ошкоралик, сайлов комиссияларининг ҳуқуқ ва ваколатлари, овоз бериш тартиби ҳамда унинг натижаларини аниқлаш, фуқароларнинг сайловлардаги иштироки, сайлов ҳуқуқининг кафолатлари, сайловларни молиялаштириш каби масалаларни ҳуқуқий тартибга солувчи қоидалар белгиланди.
Миллий сайлов қонунчилигимиз юртимизда ўтказилган ўнга яқин сайловларда тўпланган бой амалий тажриба асосида, халқаро сайлов стандартлари, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятининг юксалиб бориши, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга мос тарзда тадрижий равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Ўзбекистонда миллий сайлов қонунчилиги шаклланиши ҳамда тизимли ривожланишини қуйидаги асосий босқичларда кўрсатиш мумкин.
Биринчи босқич 1991-2000-йилларни ўз ичига олиб, миллий сайлов қонунчилигининг илк шаклланиш даври ҳисобланади. Мамлакатимизда 1991-йил 18-ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши демократик сайлов қонунчилигини шакллантириш борасида дастлабки қадам бўлди. Мазкур Қонун давлат мустақиллигининг илк кунларида қабул қилинган, Ўзбекистоннинг давлат бошқарувини демократик асосда ташкил этишини англатадиган муҳим ҳуқуқий асос эди.
Бу босқичда миллий давлатчилигимизнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати — Конституция қабул қилиниши ва унда сайлов тизимига алоҳида боб ажратилиши юртимизда янги сайлов қонунчилигининг шаклланиши учун мустаҳкам пойдевор бўлди. Ушбу ҳуқуқий заминга таянган ҳолда сайлов қонунчилиги халқаро демократик мезонларга ҳамоҳанг тарзда ривожланиб, такомиллашиб борди. Миллий сайлов қонунчилигининг шаклланишида 1993-йил 28-декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонун алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу Қонун мамлакатда ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, демократик ислоҳотларнинг дастлабки босқичида умум-эътироф этилган халқаро сайлов стандартлари, шунингдек, муқобиллик, кўппартиявийлик асосида сайловларни ташкил этишга оид демократик ҳуқуқий қоида ҳамда нормаларни ўзида акс эттирди.
1994-йил 5-майда яна бир муҳим ҳужжат — “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонун сайловчиларнинг фаол сайлов ҳуқуқи ва ўз хоҳиш иродасини эркин ифодалаш механизмини амалда мустаҳкамлаб берди. Сайлов қонунчилиги шаклланишининг дастлабки босқичи сайлов тизимининг конституциявий асослари яратилгани, Президентлик, Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари каби вакиллик органларига сайлов ўтказишнинг ҳуқуқий пойдевори шакллантирилгани билан аҳамиятлидир. Айни вақтда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари умумеътироф этилган халқаро сайлов стандартлари тамойиллари асосида кафолатланди, сайловларни ташкил этишга ваколатли органнинг ҳуқуқий мақоми алоҳида қонун орқали тартибга солинди.
Иккинчи босқич миллий сайлов қонунчилигини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш, миллий парламентаризм тараққиёти ҳамда кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш асосида янада демократлаштириш даври бўлиб, бу 2001-2010-йилларни ўз ичига олади.
Мазкур босқичнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда бир палатали Олий Мажлиснинг икки палатали парламентга айлантирилиши асосида қуйи — Қонунчилик палатасини кўппартиявийлик асосида шакллантириш, бунинг учун муқобиллик тамойилларига мувофиқ сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари устувор аҳамият касб этди ҳамда бундай ҳуқуқий механизмлар миллий сайлов қонунчилигида ўз ифодасини топди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг иккинчи сессиясидаги маърузасида билдирилган таклифлар асосида қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2004-йилги парламент сайловларида муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтагани ҳолда, сиёсий партиялар иштироки ва ролини оширди.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мамлакатимиз сайлов тизими ривожида 2008-йилда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар муҳим босқич бўлди. Қонунчилик пала-тасидаги депутатлик ўрин-лари сони 120 тадан 150 тага кўпайтирилди. Бундан таш-қари, қонун ҳужжатларига сайлов жараёнининг янада либераллашувини таъмин-лайдиган бир қатор норма-лар киритилди. Жумладан, сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларнинг рўй-хатдан ўтиши учун ўрна-тилган муддат 6 ойдан 4 ойга туширилди. Айни вақтда сиёсий партия-ларнинг сайловда қатнашиши учун рухсат бериш масаласини ҳал этиш борасида зарур бўладиган сайловчилар имзосининг миқдори аввалги 50 минг имзо ўрнига 40 минг қилиб белгиланди. Депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари сони 5 нафардан 10 нафаргача кўпайтирилди. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сиёсий партиянинг “ваколатли вакили” деган янги институт киритилди. Шунингдек, авваллари содир этган ҳар қандай жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас эди. Сўнгги ўзгартишларга мувофиқ, фақат содир этган оғир ва ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқароларгина депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмаслиги белгиланди. Бу каби ислоҳотлар миллий сайлов тизимининг изчил ҳамда босқичма-босқич либераллашувини, икки палатали парламент сайловларининг қонун талаблари ва умум-эътироф этилган халқаро принцип ҳамда нормаларга тўла мос ҳолда ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базасининг шаклланишига олиб келди.
Учинчи босқич ўз мазмун-моҳиятига кўра, юртимиздаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида фуқаролар сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга қаратилган бўлиб, 2011-йилдан бошлаб бугунги кунга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврдаги ислоҳотларнинг ғоявий асосини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ташкил этади. Мазкур Концепцияда баён қилинган таклифлар асосида 2012-йил 20-декабрда сайлов қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун қабул қилинди.
Мазкур янги Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларга янги модда ҳамда қўшимчалар киритилди. Уларга сайловолди ташвиқотининг мазмун-моҳиятини очиб берадиган, уни амалга ошириш шакллари, усуллари ва турларини аниқ кўрсатадиган, овоз бериш кунидан бир кун олдин сайловолди ташвиқотини амалга ошириш мумкин эмаслигини акс эттирган, муддатидан аввал овоз бериш тартибини аниқлаштирадиган, овоз бериш куни жамоат фикри сўров-лари натижалари, сайлов натижалари прогнозлари ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилишни тақиқлайдиган, сайловларнинг очиқ, ошкора ҳамда шаффофлигини таъминлашни янада кучайтирадиган янги нормалар киритилди.
2014-йилнинг апрелида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига қўшимча сифатида киритилган Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақомини беришга оид янги қоидалар, 2014-йил 4-сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Бюджет кодексига сайловларга оид янги нормаларнинг киритилганини ҳам қайд этиш зарур. Мазкур босқичдаги сўнгги янгиликлар сифатида 2015-йил 29-декабрда имзоланган қонунга асосан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни кўрсатиш мумкин. Унга мувофиқ, ушбу Қонунга бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчиларга мандатлар бериш тартибига оид, қамоқда сақлаш жойларида овоз беришни тартибга солувчи, сайловчилар рўйхатини тузишга доир, сайловолди ташвиқоти, уни амалга ошириш шакллари, усуллари, турлари ҳамда муддатларини аниқ белгилайдиган, муддатидан аввал овоз бериш тартибини янада соддалаштирадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш мақсадида сиёсий партиялар томонидан йиғиладиган имзо варақаларининг сонини қисқартиришга оид янги нормалар киритилди. Мамлакатимиз сайлов қонунчилигига киритилаётган бундай янгиликлар сайловларни адолатли, очиқ-ошкора, қонуний, халқаро нормаларга мос тарзда ўтказиш баробарида, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши билан боғлиқ сиёсий ҳуқуқларини кафолатлашга, юртимизда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг демократик тамойиллар асосида шаклланишига, сиёсий партияларнинг мазкур жараёнда фаол қатнашишини таъминлашга қаратилмоқда.
Download 17.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling