4-амалий иш трансформаторли нимстанциянинг қувватини ҳисоблаш ишнинг мақсади


Download 49.29 Kb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi49.29 Kb.
#1019983
  1   2   3   4
Bog'liq
4(1)


4-амалий иш


ТРАНСФОРМАТОРЛИ НИМСТАНЦИЯНИНГ ҚУВВАТИНИ ҲИСОБЛАШ
Ишнинг мақсади: нимстанция қувватини амалда ҳисоблаш ва трансформаторни танлаш.


Қисқача назарий маълумотлар

Нимстанция қувватини ҳисоблаш истеъмолчилар тоифасига боғлиқ ҳолда трансформаторнинг сони кўрсатилган ҳисобий схемани тузишдан бошланади. Нимстанциядан истеъмолчиларнинг 3- тоифаси таъминланса, битта трансформатор ўрнатиш етарли, агар истеъмолчиларнинг 1- тоифаси таъминланса икки ва ундан кўп трансформатор ўрнатиш керак.


Иккиламчи кучланиши 1000 В дан паст бўлганда нимстанциянинг ҳусусий зарурати истеъмолчиларини озиқлантириш иккиламчи кучланиш шинасидан амалга оширилади, 1000 В дан юқори бўлганда эса- иккиламчи кучланиш шинасидан электр энергия олувчи ҳусусий зарурат трансформатори (ТСН) орқали амалга оширилади. Ҳусусий зарурат трансформатори қуввати трансформаторларнинг № 4 амалий машғулотлар бўйича услубий кўрсатмаларнинг оҳирида келтирилган номинал қувватлари шкаласига биноан аниқланади.Маълумотнома [2] жадвалларидан қувватни ҳисоблаш бўйича аниқланган қувватга мос ҳолда трансформатор типи танланади.
Иккиламчи кучланиши 1 кВ гача бўлган нимстанциялар. Лойҳаланувчи нимстанциядан озиқланувчи ҳар бир истеъмолчи учун максимал актив қувват аниқланади:


, (1)

бу ерда Рўрн – истеъмолчининг ўрнатилган қуввати,


Кс - истеъмолчининг иш режимини ва электр жиҳознинг Ф.И.К.ни, шунингдек, унинг бир вақтда уланишини ҳисобга олувчи талаб коэффициенти
Ҳар бир истеъмолчи учун максимал актив қувват ва намунавий графиклар асосида истеъмолчиларнинг максимал актив юкламалари графиклари ва умумий (йиғинди) истеъмол графиги қурилади.
Ҳар бир истеъмолчи учун максимал реактив қувват аниқланади:


, (2)
бу ерда tg - диэлектрик исроф бурчак тангенси бўлиб, олдиндан берилган cos қийматига кўра аниқланади.
Лойиҳланувчи нимстанциянинг юкламалари максимумлари турли вақтлик коэффициенти қуйидаги формула билан аниқланади:
, (3)
бу ерда - истеъмолнинг йиғинди графиги бўйича аниқланувчи йиғинди максималь ҳисобий қуввати, кВт;
- истеъмолчиларнинг максималь актив қуввати йиғиндиси , кВт.
Истеъмолчиларнинг максималь реактив қувватлар йиғиндиси
, (4)
бу ерда 1, 2, …, n – истеъмолчиларнинг рақами.
Юкламалари максимумлари турли вақтлик коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда нимстанция шиналаридаги энг катта тўлиқ қувват қуйидаги формула билан аниқланади:


. (5)
Нимстанциядан иккинчи ва учинчи тоифа истеъмолчилари таъминланганда бир трансформаторли нимстанцияларни қўллаш тавсия этилади ва трансформаторнинг номинал кучланиши қуйидаги формула билан аниқланади:


. (6)

Агар бу нимстанциялар иккиламчи кучланиш линиялари бўйича ўзаро захираланишни амалга оширган бўлса, у ҳолда трансформаторнинг номинал қуввати ортади:




. (7)

Нимстанциядан биринчи тоифа истеъмолчилари таъминланганда нимстанцияда икки ёки ундан ортиқ трансформаторлар ўрнатилади ва уларнинг номинал қувватлари қуйидаги шарт билан аниқланади:




, (8)

бу ерда 1,4–трансформаторнинг рухсат этилган ўта юкланиш коэффициенти;


n – ўрнатиладиган трансформаторлар сони.
Бунда битта заҳира трансформатор бўлиши кўзда тутилади ва қолган
n – 1 таси юклама режимида ишлайди. Беш суткадан кўп бўлмаган вақт давомида умумсуткалик юкламаси максимуми олти соатдан ошмаган ҳолдаги ўта юкланиш ҳисобига трансформаторларнинг қуввати камайиши кўзда тутилади.

Download 49.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling