4-Амалий машғулот Дарснинг мавзуси


Download 153.5 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1589442
  1   2   3
Bog'liq
bino mashgulot 3 mavzu


4-Амалий машғулот
Дарснинг мавзуси: Ichki kanalizasiya tarmog’ini trassirovkalash.
Ichki kanalizasiya tarmog’ining asosiy xisobi.
Ichki kanalizasiyani aksonometrik sxemasini qurish.
Режа:
1) Ички канализация тармоғини трассировкалаш.
2) Ички канализация тармоғини асосий хисоби.
3) Ички канализацияни аксонометрик схемасини куриш.


Дарснинг мақсади: Тура ржой ва умумжамоат биноларидаги ички канализация тармоғини трассировкалаш, оқова сувлар миқдорини аниқлаш, қувурларни материалларини ва диаметрларини аниқлаш ҳамда канализация тармоқларини кўндаланг кесимини келтириб чиқариш бу амалий машғулотнинг асосий мақсадидир.
1) Ички канализация тармоғини трассировкалаш.


Ички канализация тизимлари санитар-техник жихозлар оркали окова сувларни кабул килиш, узатувчи кувур ва стояклар оркали узатиш ва бинолардан чикинди сувларни ховли канализация тармокларига чикариб юбориш учун мулжалланган. Канализация тизимлари санитар-техник жихозлар (умывальник, раковина, мойка, ванна, унитаз ва х.к.), гидравлик затвор, фасон кисмлар, ишлатилган сувларни (чикинди) олиб кетувчи трубалар, стояклар (тик трубалар), бино ички канализация тармогидан чикарувчи трубалар (випусклар), махаллий сув тозалагич иншоотлари ва бошка элементларни уз ичига олади.
Бу элементлар шартли белгилари улчамлари КМК 2.04.01-97 мувофик аникланади.
Ички канализация тармокларини трассировка килишда – асосий курсатгич, бинодан олиб чикиб кетилаётган чикинди сувлари жуда киска йул оркали амалга оширилиши керак.
Трассировка килишан олдин режа ва киркимларда стоякларни жойланиш нукталарини белгилаб олиш керак. Ички канализация тармогида тозалагичларни, чикишларни, кудукларни урни белгиланади. [1;2;3;4].
Канализация стоякларининг сув утказиш кобилияти КМК 4.04.01 – 98 нинг 8 – жадвалига текшириб курилади. Кананализация горизонтал тармоклари учун шарт бажарилиши текширилади. Бу ердагининг киймати чуян кувурлар учун 0,8 га, полиэтилен кувурлари учун 0,5 га тенг. Канализация кувурлари раструбли бир – бирига кийдириш усули билан уланади. Кувурларнинг диаметрлари узгарган ерга утиш муфталари куйилади. Стояклар пастдан то юкоригача бир хил диаметрли килиб лойиха килинади. Участкалар бир – бирига фасонли кисмлар ёрдамида уланади. Стоякларни горизонтал холатига 90 ли тирсак урнига иккита 135 ли тирсак (отвод) ёрдамида утказиш тармокнинг иш режасини яхшилайди. Горизонлал текисликда факат кийшик туртлик (крестовина) кулланилади. Чикиш кисмининг узунлиги курук тупрокларда 3 – 4 м га тенг килиб кабул килинади. Хар битта секциядан битта чикиш кабул килиниши керак.


Канализация тармокларининг йуналишини белгилаш (трассалаш) деганда канализация трубаларининг диаметрини ва нишаблигини хамда уларнинг йуналишини белгилаш тушинилиши керак.
Топширик асосида бино каватининг режаси 1: 100 ёки 1: 200 масштабда чизилади. Шу режа асосида бино ертуласининг тахри чизилади. Бино каватининг режасида водопровод ва канализация стоякларини утказиш урни белгилаб олинади ва санитар техник жихозларга сувни узатиш ва окова сувларни жихозлардан стоякка чиказиш тармоклари курсатилади. Стояклар чапдан унгга караб ракамланади. Масалан: Вст 1, Вст2, …. Кст1, Кст2 ва хоказо. Ертула режасида хам стояклар белгиланиб (ракамланиб), водопровод стояклари магистрал кувурга уланади ва водопроводнинг бинога кириш кисми, сув улчаш тугуни хамда сугориш кранлари курсатилади. Канализация стоякларидан канализация чикишлари ва назорат кудуклари жойи белгиланди.
Чизмада битта канализация чикишининг аксонометрик тасвири бажарилади. Тасвирда сантехник жихозлардан окова сувларни чиказиш ва стоякга улаш тармоклари, вентиляция кувури, ревизия, прочистка ва кузатув кудуги курсатилади. Оковаларни узатиш ва чиказиш кувурларининг диаметри, нишаблик ва баландлик буйича жойлашиш белгилари курсатилади.
Канализация трубаларининг минимал (энг кичик) диаметри санитар-техник жихозларнинг турига караб жадвалдан олиш мумкин. Канализация стояклари девор уйикларида ёки санузел бурчагига жойлаштирилади ва СmK1, CmK2… каби белгилаб чикилади. Битта санузелга бир стояк тугри келади. Канализация стоягининг юкори кисми томдан маълум баландликка чикариб куйилиши керак ва унинг ушбу кисми (вытяжка) сурувчи тортувчи кисм дейилади. Совук иклимли жойларда стояк сурувчи кисмининг диаметри асосий стояк диаметридан 50 мм га каттарок олинади. Масалан 100 мм ли стояк учун сурувчи кисм 150 мм га тенг булади. Канализация стоякларида биринчи ва охирги каватларда, хамда уч каватнинг бирида ревизия – уларнинг холатини текшириб туриш ва керак булиб колганда тозалаш учун мулжалланган кисм урнатиб куйилади.
Санитар-техник жихозларни стояклар билан бирлаштирувчи канализация отводлари ёрдамчи хоналар поли устида 0,02 дан кам булмаган нишабликда (уклон) жойлашиши керак. Стоякларни ховли канализация тармоклари билан туташтирувчи трубалар-выпусклар диаметри энг камида 50 мм узунлиги 6 м, 100 мм диаметрига эса узунлиги 7,5 м булиб, 0,02 дан кам булмаган нишабликда ёткизилади. Агар выпусклар узунлиги юкоридаги курсатилгандан ортик булса, прочистка ёки кушимча кудук (колодец) куйиб кетилиши шарт.
Ички канализация ДАСТ 6942. 0 – 80 асосидаги чўян канализация қувурларидан лойиҳа қилинади.
Чизмада хўжалик канализацияси стояклари Ст KI – I, KI – 2 кўринишида белгиланади. Канализация тармоғининг чиқиш қисми, чиқиш KI – I деб ифодаланади.
Ҳар битта стояк шамоллатиш қисмига эга бўлиши керак. Стоякнинг шамоллатиш қисми текис томлардан 0,3 м, нишабликка эга томлардан 0,5 м га чиқиб туриши керак. Стоякларда ревизиялар жойлаштирилганда қуйидаги қоидага амал қилиниши керак: биринчи ва охирги қаватга ревизия қўйилади, оралиқ ревизиялар орасидаги қаватлар сони учтадан ошиб кетмаслиги керак Горизонтал участкаларнинг бурилиш жойларига прочистка – тозалагичлар қўйилади. Чиқиш қисмининг ер остига жойлашиш чуқурлиги қўйидаги формула орқали топилади:
H = 0,7 + dt; (м)
Бу ерда, dt – чиқиш қисмининг ташқи диаметри (м).
Ховли канализация тармоклари энг узок жойлашган бино випускидан то шахар канализация тармогида белгиланган кудуккача энг киска масофада йуналтирилган булиши керак. Канализация тармоги трубалари энг кичик диаметри 150 мм олинади. Бурилиш, ички тармок кушилиши, канализация трубалари ёткизилиш чукурлиги фаркли булган жойларда хамда хар 35-50 м масофада канализация кудуклари куйилиши керак. Канализация тармоги чукурлиги тупрокнинг музлаш катламидан 30 см пастрок булиши, аммо 0,7 м дан кам булмаслиги керак. Агар шахар канализация тармоги чукурлиги ховли канализация тармогидан баланд булса, махсус сув кутариб берувчи курилма куйилади.

Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling