4 amaliy mashg’ulot. Xotiraning tashkil etilishi va turlari. Xotira turlari


Download 0.51 Mb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1535507
  1   2

4 - amaliy mashg’ulot. Xotiraning tashkil etilishi va turlari. Xotira turlari.

Ishning maqsadi: Xotira va uning turlari, Kesh xotira, xotira ierarxiyasi. mavzusi bo’yicha amaliy ko’nikmalarni egallash.


Kerakli jihozlar: Kompyuter. Proektor.Mavzu bo’yicha dasturiy ta’minotlar.


Nazariy qism.


Тезкор хотира – RAM ва уни танлаш ҳақида қимматли маслаҳатлар 

К атта ҳажмдаги маълумотларга бўлган эҳтиёж компьютердан бу маълумотларни тезкорлик билан ўқишни талаб қилади. Бунинг учун эса RAM ( Random Access Memory), яъни бош тезкор хотира қурилмасининг имконияти ҳам кенг бўлиши керак.


Компьютерга бирор дастур юкланганида, интернет саҳифаси очилганида дастлаб тезкор хотирага ёзилиб, у ердан ишга тушади. Мисол учун, сиз бирор интернет саҳифасини 1 марта очсангиз ва уни ёпиб, компьютерни ўчирмасдан иккинчи маротаба яна очсангиз, компьютерда бир хил саҳифа иккинчи мартада тезроқ очилади. Боиси Тезкор хотира қурилмасида сақланадиган маълумотлар компьютер электр манбаидан узилганда ёки бу хотира маълумотга тўлганида ўчиб кетади.
Янги тезкор хотира тизимлари
Айниқса бугунги ранг-тасвир ва ҳаракатга бой ўйинлар оператив хотиранинг каттароқ бўлишини талаб қилади. Агар оператив хотира талаб даражасида бўлмаса, иловаларнинг очилиш жараёни секинлашади. Ҳозир биргалашиб сизнинг компьютерингизга қандай турдаги тезкор хотира зарурлиги, DDR3 ва DDR4 каби янги тезкор хотира тизимлари билан танишамиз.
2005 йилдан 2009 йилгача компьютерлар DDR2 тизимидаги тезкор хотирага эга бўлишган. Бугун эса аксарият қурилмаларда DDR3 тизимидаги RAM’дан фойдаланилади. 2007 йилда тақдим қилинган DDR3 замонавий, янги оператив хотира тури ҳисобланади. Максимал ишлаш частотаси 1800 МГЦ гача.
Оператив хотира частотаси компьютернинг ишлаш тезлигини аниқлаб беради. Частота бу – вақт бирлигидаги жараёндир. Мисол учун, 600 мегагерц (МГЦ) частотали оператив хотира 100 МБ маълумотни 10 сонияда юкласа, 1000 МГЦ оператив хотира бу жараённи 5 секундда амалга оширади.
Сизга қанча ахборот ҳажмига эга оператив хотира зарурлигини компьютердан нима мақсадда фойдаланишингизга қараб аниқлаш мумкин. Сўнгги йилларда ишлаб чиқарувчилар ноутбук қурилмаларида фойдаланувчи томонидан янгилаш мумкин бўлган тезкор хотира тизимларини яратмоқдалар.
Apple’нинг MacBook Air ноутбукининг RAM тизими 4 ГБ. Бироқ Dell, HP каби ишлаб чиқарувчилар камида 8 ГБ тизимда ишлайдиган тезкор хотирали қурилмаларни таклиф қилмоқдалар.
Ноутбукларда 2 ГБ.дан 16 ГБ.гача тезкор хотира бўлади, баъзида 32 гигабайтли ноутбуклар ҳам учрайди. Оператив хотираси 8 гигабайтдан юқори ноутбуклар фақатгина видеолар билан ишлайдиган ёки ўта замонавий ўйинларни ўйнайдиганлар учунгина керак бўлади. Хотираси 4 гигабайтдан паст ноутбукларни эса ҳеч кимга тавсия қилмаймиз. Энг яхши вариант 4 ГБ оператив хотирага эга ноутбук ҳисобланади, лекин замонавий ўйинларни ўйнаш ниятида бўлсангиз, камида 8 ГБ хотирали ноутбукни танланг.
1990-2000 йилларда Photoshop иловасини ўрнатиш учун зарур RAM тизими 2MБдан 64MБгача, яъни 10 йилда 32 баробарга ўсган бўлса, кейинги 10 йилликда, яъни 2016 йилга келиб бу дастурни камида 16 ГБ тезкор хотирага эга қурилмаларга ўрнатиш мумкин.

Бугунги деярли барча дастур-иловалар учун 4 ГБ тезкор хотира ҳажми кифоя қилади. 16 ГБ тезкор хотира эса келажак учун жуда қулай технология. Бу видео ва аудио таҳрири учун айни муддао.


DDR3 ёки DDR4?
Айни вақтда тезкор хотиранинг DDR3 тизимлари ҳам сотилмоқда. Аммо унинг кейинги авлоди – DDR4 тизими ҳам аллақачон оммалашишга улгурди. Агар DDR3 тизимидан фойдаланишни талаб этадиган бирор сабабингиз бўлмаса, сизга биратўла DDR4 хотира тизимига эга қурилмани харид қилишни тавсия қиламиз. Ундан кейинги ўн йилликда бемалол фойдаланишингиз мумкин.
Каттароқ RAM тизими видео ўйинларни ҳам сифатли ўйнаш кафолатини бермайди. RAM қурилма таркибидаги бошқа тизимлардан келиб чиқиб, баъзида тизим фаолиятини оширади.
Компьютер сизга график тасвирлар, телевидение ёки фильм кўриш, ўйин ўйнаш, CAD/CAM иловаларидан фойдаланиш учун керак бўлса, сизга катта ҳажмли RAM керак. Хат, ёзиш, операцион тизим иловаларидан фойдланиш, веб-сайтларга кириб туриш учун эса кичик ҳажм ҳам етарли бўлади.
64 бит хотира ҳажмига эга Windows 7 талқинини хотираси 2 ГБ дан кам бўлган тизимга ўрнатиб бўлмайди. Бу 2 ГБ маълумот ҳажми камлик қилади дегани эмас. Бу тизимда сиз бир вақтнинг ўзида аудио тинглаб, интернетдан фойдаланиб, Word ҳужжатларни таҳрир қила олмайсиз.
Windows операцион тизими доимо ярим бўш тезкор хотирани ёқтиради. Шунда керакли иловалар зудлик билан очилади. Аслида бу каби операцион тизимларнинг муҳим таркибий қисмлари тезкор хотиранинг анча-мунча ҳудудини эгаллаб олади.
Агар сиз замонавий қидирув тизимлари орқали бир вақтнинг ўзида кўплаб ахборот манбааларини излаб, аксарият вақтингизни интернетда саҳифаларнинг юкланиши кутиб ўтказишни истамасингз, унда камида 4 ГБ тезкор хотирага муҳтожсиз.
Видео, аудио ва фото таҳрир, графикага бой ўйинлар ўйнаш истагида бўлсангиз, 4 ГБ тизимидаги оператив хотира энг маъқули. Аммо юқори пикселли тасвир, 3D моделидаги тасвирлар таҳрири учун бу ҳажм кичкиналик қилиш ҳам мумкин.
Тезкор хотирани танлаш
Windows Vista / Windows 7 32-бит учун 2-4 ГБ, Windows Vista / Windows 7 64-бит учун 6-16 ГБ, Windows 8 32-бит учун 2-4 ГБ, Windows 8 64-бит учун 6-16 ГБ, Ubuntu, Mint, ёки X-Server’ли бошқа Linux 32-бит учун 1-4 ГБ, Ubuntu, Mint, ёки X-Server’ли бошқа Linux 64-бит 4-16 ГБ ҳажмга эга тезкор хотира керак.
Текор хотирани танлашда унинг частота тезлигини ҳам инобатга олиш керак. 1600 частотали DDR3 ёки 2133 частотали DDR4 тезкор хотира тизимлари бугунги ишлаб чиқарувчиларнинг “асосий плата”ларига мувофиқ келади.
Агар сиз 800 МГЦ да ишлайдиган DDR2 оператив хотирасини 533 частотали платага уласангиз ҳам оператив хотира тезлиги ошмайди ва 533 частотада ишлайди.

SHK da asos qilib o’z o’nligi bo’yicha mashina so’zi o’lchaniga teng bo’lgan 16-razryadli adresli kod olingan. 16-razryadli adres kodi bor bo’lganda bevosita jami 216 = 65536=64K (K=1024) xotira yacheykasini adreslash mumkin. Mana shu segment deb ataluvchi 64 kilobaytli xotira maydoni AX mantiqiy strukturasining asosidir. Ta’kidlash kerakki, himoya qilingan rejimda segment o’lchani boshqacha va 64 Kbaytdan birmuncha ko’p bo’lishi mumkin.Zamonaviy SHK lar (oddiy maishiy kompyuterlardan tashqari) sig’imi 1 Mbaytdan sezilarli katta bo’lgan asosiy xotiraga ega: 1 Mbayt sig’imli xotira AX ning yana bitta muhim strukturali tashkil etuvchisidir - uni bevosita adreslanadigan xotira deb atayniz (u faqat haqiqiy rejim uchun tegishlidir).


1 M = 220 = 1048576 ta bevosita adreslanadigan xotira yacheykalarini adreslash uchun 20 razryadli kod kerakdir, uni SHK da AX yacheykasi adreslarini strukturlashning maxsus uslublarini ishlatib olish mumkin.Absolyut (to’liq, fizik) adres (Aabs) bir nechta tashkil etuvchilar yig’indisi ko’rinishida shakllanib, bu tashkil etuvchilardan ko’proq ishlatiladiganlari segment adresi va siljish adresidir.
Segment adresi (Asegm) - bu 64 kilobaytli maydonning boshlangach adresi bo’lib, uning ichida adreslanadigan yacheyka joylashadi.
Siljish adresi (Asil) - segment ichidagi nisbiy 16 razryadli adresdir.
Asegm 20 razryadli bo’lishi kerak, lekin agar Asegm albatta paragrafga karrali (oxirgi 4 razryadda nollar bo’lishi kerak) bo’lish kerakligi shartini qabul qilinsa, u holda bu adresni 16 marta ortgirilgan 16 razryadli kod bilan aniqlash mumkin, bu uning o’ng tarafiga 4 ta nol ko’shish va shunday qilib, uni 20-razryadli kodga aylantirish bilan tengdir [4]. Ya’ni shartli ravishda bunday yozish mumkin:
Dasturchilar ba’zida yana siljish adresining ikkita tashkil etuvchisini: baza adresi va indeks adresini ishlatadilar.
SHK uchun bevosita adreslanadigan xotirani standart taqsimlash xosdir, ya’ni AX ning 1 megabaytli soxasini TEQQ, va DEQQ, o’rtasida va funkcional mo’ljallangan axborot o’rtasida taqsimlanadi.Asosiy xotira murojaat qilish va adreslash usullariga mos ravishda bir-birini alohida, ba’zida qisman yoki to’liq to’sib qo’yadigan soholarga bo’linadi, ular umumiy qabul qilingan nomlarga egadir. Xususan, masalan, 16 Mbayt umumiy sig’imli SHK asosiy xotirasining yiriklashgan mantiqiy strukturasi tasvirlangan.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling