4 И. С. Хотамов, У. Ф. Алиқулов. Нейромаркетинг ва психологик


 Нейромаркетинг тадқиқотлари ўтказиш натижасида


Download 244.53 Kb.
bet18/33
Sana19.10.2023
Hajmi244.53 Kb.
#1709943
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
Шундай =илиб, янги конни фойдаланишга тайёрлашда беш-етти йил ке-fayllar.org

2.3. Нейромаркетинг тадқиқотлари ўтказиш натижасида 
ишлаб чиқилган асосий концепциялар
Нейромаркетинг
тадқиқотларини
ўтказиш
ҳисобига
келажакнинг олти чакана савдо концепцияси вужудга келди ва улар
қуйидагилар:

Ихтисослашган пойабзал савдо дўкони

Йўловчи-магазин

Eventhouse услубидаги спорт товарлари дўкони

Маиший кимё галантериялар магазини

Кийим-бош ҳард-дисконтери

Электр жиҳозлари гипермаркети
Дюсселдорфда ҳар уч йилда бир марта бўлиб ўтадиган
Euroshop 2005 кўргазмасида (дунёдаги энг катта кўргазма, савдо
ускуналари учун корхона, магазин дизайни яратувчилари ва чакана




58 
савдо технологиялари ва бошқалар билан шуғулланувчи компаниялар
қатнашадиган) олтита чакана савдо Концепцияси ишлаб чиқилди ва
Umdasch Shopfitting Group тасвирий ойнасида намойиш қилинди.
Бу ердаги меҳмонлар савдо нуқталарида ташкил қилиниши
мумкин бўлган инновацион фикрларни кўриш имконига эга
бўлдилар. Олти концепцияни ўргана туриб улар ҳақида тўла
тушунчага эга бўлишимиз учун улар битта тизимда ёритиб берилган.
Концепциялар ишлаб чиқилишида бозор таҳлили ва харидор
хулқ атворидан келиб чиқиб ёндошилган ҳамда ушбу таҳлил
натижалари янгича фикрлар туғилишига замин яратади. Охирида
шуни айтиб ўтиш керакки ҳар олтита концепция ҳам амалда синалди
ва ҳаммаси юқори натижаларни кўрсатди.
Ҳиссий ёндошув – келажак бозорини мувофаққият калитидир
ва нейронларни ўрганиш келажакда миллионларни олиб келади.
1. Ихтисослашган поябзал дўкони 
Бозор: Унинг тўйиниши шавқатсиз рақобатга ва кучсизларни бу
қатордан сиқиб чиқаришига олиб келади. Товар ассортименти
харидор томонидан энг яхши қабул қилинадиган тадбиркор зафар
қозонади, қолганлари эса мағлубиятга учрайди. Кичик савдо
дўконларининг тор ихтисослашуви бундан буён мижозларни ўзига
жалб қилолмайди. Сифат ва нархнинг ажойиб уйғунлиги
ихтисослашган гипермаркет ва катта тармоқларнинг катта ютуғи
ҳисобланади. “Нисбатан баланд” нархларни харидор, магазин ўзига
хос ва қатъиятли қийматга эга бўлган тақдирдагина мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.





Download 244.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling