4– лаборатория иши уч фазали қИСҚа туташтирилган роторли асинхрон двигателнинг иш режимини текшириш
Download 107 Kb.
|
1 2
Bog'liqлаб-4
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Ишга оид назарий тушунчалар
4– лаборатория иши УЧ ФАЗАЛИ ҚИСҚА ТУТАШТИРИЛГАН РОТОРЛИ АСИНХРОН ДВИГАТЕЛНИНГ ИШ РЕЖИМИНИ ТЕКШИРИШ I.Ишни бажаришдан максад 1. Уч фазали киска туташтирилган роторли асинхрон двигателнинг тузилиши ва ишлаш принципи билан танишиш. 2. Двигателнинг манбага уланадиган электр схемаси билан батафсил танишиш. 3. Двигателнинг узига хос хусусиятлари билан танишиш, характеристикаларини олиш, уларни куриш ва анализ килиш. 4. Двигателни юргизишни ва реверслашни урганиш. 5. Юргизиш токини катта булиб, юргизиш моменти кичик булиш сабабларини урганиш. II. Ишга оид назарий тушунчалар Уч фазали асинхрон машиналар саноатда асосан двигател тарзида кулланади. У кузгалмас статор ва айланма харакатланувчи ротордан иборат булиб, хаволи кичик тиркиш билан ажралиб туради. Статор чулгами уч фазали булиб, тармок кучланишига караб юлдуз ёки учбурчак схемада уланиши мумкин. Роторнинг чулгами унинг пазларига (конуссимон арикчалар) суюк холда куйилган алюминий стерженлардан иборат булиб, бу стерженларнинг икки учи томонидан алюминий гардиш билан киска туташтирилган. Двигателнинг номи хам шундан келиб чиккан. Асинхрон двигателнинг статор чулгамлари оркали уч фазали узгарувчан ток утганда айланувчи магнит майдони n0 хосил булади. Айланувчи магнит майдонининг айланиш частотаси(тезлиги) n0; манба кучланишининг частотаси f га ва уч фазали статор чўлғамига мос бўлган жуфт кутблар сони Р га боглик Айланувчан магнит майдонининг тезлигини статор чулгамлари ва жуфт кутблари сонига богликлигини жадвал куринишида бериш мумкин. m-чулгамлар сони (31200) 6600 9400 12300 15240 18200 р- жуфт кутблар сони 1 2 3 4 5 6 n0-айл/мин 3000 1500 1000 750 600 500 Синхрон тезлик билан айланаётган айланувчан магнит майдони статор ва ротор чугамларининг урамларини кесиб утиб, уларда тегишлича узиндукция ва узароиндукция ЭЮК ларини индукциялайди. Бу ЭЮК ларнинг таьсир этувчи кийматлари: статорнинг фаза чулгамида Е1=4,44 r1f1w1Ф; роторнинг фаза чулгамида Е2=4,44 r2 f2w2Ф, Ротор чулгамлари конструктив киска туташганлиги учун ундан ЭЮК Е2 таьсиридан ротор токи I2 ута бошлайди. Айланувчан магнит майдонинг ротор токи билан узаро тасиридан хосил булган электро магнит айлантирувчи момент М роторни айланувчи магнит майдони йуналиши бўйича харакатланишга мажбур этади. Асинхрон двигатель роторининг айланиш тезлиги n0 дан доимо кичик бўлади (акс холда ЭЮК индукцияланмайди). Буни асинхрон двигателнинг сирпаниш коэффициенти дейилади: S=n0-n/n0 Двигателнинг бошлангич юргизиш пайтида (узининг тинч инерцияси буйича ротор 1 ... 2 секунд харакатсиз туради) n=0, S=1 булади. Двигатель салт ишлаганда роторнинг тезлиги айланувчан магнит майдониинг айланиш тезлигига деярли якин булиб, сирпаниш хам нолга якин булади. Номинал нагрузка билан ишлаётган асинхрон двигателларнинг номинал сирпаниши 3 ... 5 % ни (ёки 0,03 ... , 0,05) ташкил этади. Двигателнинг куввати ортган сари сирпанишнинг куввати орта боради. Ротор токининг частотаси сирпаниш тезлиги ns=n0-n га боглик булиб, f2=f1S. У холда айланаётган ротордаги ЭЮК Е2S=ЕS двигатель юргизилаётган пайтидаги ЭЮК нинг 3 ... 5 % ини ташкил этади. ЭЮК Е2 таьсиридан роторда хосил булган ток Ом конунига биноан: Бу r2- ротор занжирининг актив каршилиги, Ом; Х2S- ротор занжирининг индуктив каршилиги, Х2S= 2L2=2f1L2S=X2S Ом. Download 107 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling