4-маъруза Абсорбция. Абсорбция жараёнининг физик асослари. Абсорбциянинг моддий


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana23.10.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1716831
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
9-maruza.

Тарелкали абсорберлар самарали ва энг кенг тарқалган қурилмалардан бўлиб, 
унинг ичида бутун баландлиги бўйича бир хил масофада бир нечта тарелкалар 
ўрнатилган. Тешикли тарелкалар орқали ҳам газ, ҳам суюқлик ҳаракатланади ва ундан 
ўтиш пайтида бир фазадан иккинчисига масса ўтади. Газ фазанинг суюқлик қатламидан 
ўтиши даврида пуфакча ва кўпикларнинг ҳосил бўлиш жараёни барботаж деб номланади. 
Суюқлик ва газ (ёки буғ) ни бир-бири билан тўқнашиши зарур бўлган ҳолларда барботаж 
қўлланилади. 8.5-расмда қалпоқчали насадкадан газ ёки буғнинг ўтиши тасвирланган. 
Баробатаж асосан икки режимда кечиши мумкин: пуфакчали ва оқимчали. Газ ёки 
буғнинг сарфи кичик бўлса, пуфакчали режимни кузатиш мумкин. Бунда, газ пуфакчалари 
суюқлик қатламини битта–битта бўлиб ёриб чиқади. Пуфакчалар ўлчами барботёр 
тузилишига, суюқлик ва газ хоссаларига боғлиқ. 
Агар, газ тезлиги ошириб берилса, оқимчали режим пайдо бўлади. Барботёрдан 
чиқаётган газ оқими шакли ва ўлчами ўзгармайдиган "машъала" ҳосил бўлади. Одатда, 
машъала баландлиги 30...40 мм дан ошмайди. 
8.7-расм. Насадка гидравлик
қаршилигининг колоннадаги газ 
тезлигига боғлиқлиги. 
1 - қуруқ насадка;
2 - намланган насадка.
8.6-расм. Насадка турлари. 
а - ясси параллел; б - керамик фасонли ва 
уларни жойлаш усуллари (в-бетартиб; г-
тартибли) 


8.8-расм. Қуйилиш мосламали, тарелкали абсорбер. 
Тарелкали колонналар қалпоқчали, клапанли, пластинали ва элаксимон тарелкали 
бўлади. Фазаларнинг бир тарелкадан иккинчисига ўтишига қараб қуйилиш мосламали ва 
қуйилиш мосламасиз абсорберларга бўлинади. 
8.8-расмда қуйилиш мосламали, тарелкали абсорбер конструкцияси тасвирланган. 
Кўриниб турибдики, қуйилиш трубасининг пастки қисми қуйида жойлашган тарелка 
устидаги остонага тушиб туради ва гидравлик тамба вазифасини бажаради. Одатда, суюқ 
фаза қурилманинг тепа қисмидан тарелкага узатилади ва унинг пастки қисмидан 
чиқарилади. Газ фаза эса, қурилманинг пастидан узатилиб, тарелкалар орқали пуфакчалар 
кўринишида чиқиб кетади. Тарелкада ҳосил бўладиган газ – суюқлик кўпик қатламида 
асосий иссиқлик ва масса бериш жараёнлари юз беради. Абсорбция жараёнида тозаланган
газ қурилманинг тепа қисмидан чиқиб кетади. Тарелка, қуйилиши трубаси ва остона 
шундай жойлаштириладики, суюқ фаза албатта қарама - қарши йўналишда ҳаракат 
қилади. 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling