1-МАЪРУЗА МАВЗУ: МОДДАЛАРНИНГ ТАРКИБИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА ПАРАМЕТРЛАРИНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ ВА АСБОБЛАРИ. - Режа:
- 1. Асосий тушунчалар ва таҳлил усулларининг таснифи.
- 2. Таҳлилнинг кондуктометрик усули.
- Умумий ҳолда суюқликлар таркибини анализ қилиш дейилганда уларнинг элементар, функционал ёки молекуляр таркибини аниқлаш тушунилади.
- Таркибни аниқлайдиган асбоблар анализаторлар деб аталади.
- Муҳитда фақат битта компонентнинг миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган анализаторларни баъзан концентратомерлар деб юритилади.
- Суюқликлар концентрациясини ўлчаш учун қуйидаги ўлчов бирликлари энг кўп тарқалган: мг/см3; г/см3; массаси ёки ҳажми бўйича: %.
Асбобсозлик саноати хилма-хил суюқликларни анализ қилувчи хилма-хил автоматик анализаторлар ишлаб чиқаради. - Асбобсозлик саноати хилма-хил суюқликларни анализ қилувчи хилма-хил автоматик анализаторлар ишлаб чиқаради.
-
- Суюқликларни анализ қилишнинг саноатда энг кўп тарқалган усулларига:
- кондуктометрик,
- потенциометрик,
- оптик,
- титрометрик ва
- радиоизотопли усуллар киради.
- Кондуктометрик концентрамерларнинг ишлаши эритмалар электр ўтказувчанлигининг улар концентрациясига боғлиқлигига асосланган.
- Диссоциацияланиш даражасига кўра кучли ва кучсиз электролитлар бўлади.
- Кучли электролитлар деярли батамом ионларга диссоциацияланган бўлади, кучсиз электролитларнинг эритмаларида эса маълум миқдорда диссоциацияланмаган молекулалар ҳам бўлади.
Турли моддалар эритмаларининг электр ўтказувчанлигини баҳолаш учун Кольрауш эквивалент электр ўтказувчанлик тушунчасини киритди, у 1 см3 эритмада 1 г.экв модда бўлган эритманинг электр ўтказувчанлиги сифатида аниқланади: - Турли моддалар эритмаларининг электр ўтказувчанлигини баҳолаш учун Кольрауш эквивалент электр ўтказувчанлик тушунчасини киритди, у 1 см3 эритмада 1 г.экв модда бўлган эритманинг электр ўтказувчанлиги сифатида аниқланади:
-
- (6.1)
- бу ерда λ – эритманинг эквивалент электр ўтказувчанлиги; σ – эритманинг солиштирма электр ўтказувчанлиги, См/см (сименс/метр); η – эриган модданинг эквивалент концентраиияси, г. экв/см3.
Do'stlaringiz bilan baham: |