1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули


Download 1.06 Mb.
bet1/25
Sana05.05.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1428318
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
4-semestr mavzulari


1–маъруза
Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули.


Режа:
1. Асосий тушунчалар ва таҳлил усулларининг таснифи.
2. Таҳлилнинг кондуктометрик усули.


Асосий маълумотлар ва таҳлил усулларининг таснифи.
Технологик жараёнларни температура, босим, сарф ва сатҳ каби параметрларга кўра бошқариш, кўпинча, талаб этилган сифатдаги маҳсулотлар олишга кафолат бера олмайди. Кўпгина ҳолларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таркибини автоматик тарзда назорат қилиш зарурати туғилади. Технологик жараёнларда қайта ишланаётган моддаларнинг таркиби ва уларнинг хоссалари ўзгаради. Бу параметрларни назорат қилиш жараён режими тўғрисида бевосита фикр юритишга имкон беради. Чунки улар олинаётган маҳсулотларнинг сифатини ифодалайди, шунинг учун суюқликларнинг таркибини назорат қилиш ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ҳар қандай системасини мажбурий элементларидан биридир.
Автоматлаштиришнинг ривожланиши ва айниқса, кимё, газ ва нефткимё, энергетика, озиқ-овқат ва бошқа саноат турларини автоматлаштирилиши технологик оқимларни анализ қилиш учун яроқли усулларни ҳамда асбобларни ишлаб чиқишни талаб этади. Шу муносабат билан кейинги йилларда аналитик асбобсозликнинг жадал ривожланиши содир бўлмоқда.
Умумий ҳолда суюқликлар таркибини анализ қилиш дейилганда уларнинг элементар, функционал ёки молекуляр тарки­бини аниқлаш тушунилади. Таркибни аниқлайдиган асбоблар анализаторлар деб аталади. Муҳитда фақат битта компонентнинг миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган анализаторларни баъзан концентратомерлар деб юритилади. Суюқликлар концентрациясини ўлчаш учун қуйидаги ўлчов бирликлари энг кўп тарқалган: мг/см3; г/см3; массаси ёки ҳажми бўйича: %.
Температура, босим ва шу каби факторларнинг ўлчаш натижаларига кучли таъсир этиши аналитик ўлчашларнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Бу факторлар айниқса ўлчаш аниқлигига таъсир қилади. Шунинг учун автоматик анализаторлар, одатда, намуналар танлаб олиш, уларни анализга тайёрлаш, ўлчаш шароитларини стабиллаш ёки тузатишларни автоматик киритиш ва ҳоказолар учун қўшимча мураккаб жиҳозлар билан таъминланган бўлади.
Анализ қилинадиган суюқликларнинг турли-туманлиги ва уларнинг таркиби ҳамда хоссаларининг кенг диапазонда бўлиши анализ қилиш усуллари турлича бўлган автоматик асбоблар ишлаб чиқаришни тақозо этди. Асбобсозлик саноати хилма-хил суюқликларни анализ қилувчи хилма-хил автома­тик анализаторлар ишлаб чиқаради. Суюқликларни анализ қилишнинг саноатда энг кўп тарқалган усулларига кондуктометрик, потенциометрик, оптик, титрометрик ва радиоизотопли усуллар киради.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling