1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули
Таҳлил қилишнинг кондуктометрик усули
Download 1.06 Mb.
|
4-semestr mavzulari
Таҳлил қилишнинг кондуктометрик усули
Электролит эритмаларининг концентрациясини уларнинг электр ўтказувчанлигига кўра ўлчаш (кондуктометрия) лаборатория шароитида ҳам, саноат шароитида автоматик назорат қилиш учун ҳам кенг кўлланилади. Кондуктометрик концентрамерларнинг ишлаши эритмалар электр ўтказувчанлигининг улар концентрациясига боғлиқлигига асосланган. Аррениус назариясига кўра электролитлар сувда эритилганида молекулалар ионларга диссоциацияланиб, шу ионларнинг эритмада мавжуд бўлиши эритманинг электр ўтказувчанлигига сабабдир. Диссоциацияланиш даражасига кўра кучли ва кучсиз электролитлар бўлади. Кучли электролитлар деярли батамом ионларга диссоциацияланган бўлади, кучсиз электролитларнинг эритмаларида эса маълум миқдорда диссоциацияланмаган молекулалар ҳам бўлади. Турли моддалар эритмаларининг электр ўтказувчанлигини баҳолаш учун Кольрауш эквивалент электр ўтказувчанлик тушунчасини киритди, у 1 см3 эритмада 1 г.экв модда бўлган эритманинг электр ўтказувчанлиги сифатида аниқланади: (6.1) бу ерда λ – эритманинг эквивалент электр ўтказувчанлиги; σ – эритманинг солиштирма электр ўтказувчанлиги, См/см (сименс/метр); η – эриган модданинг эквивалент концентраиияси, г. экв/см3. Барча электролитлар учун эквивалент электр ўтказувчанлик диссоциацияланиш кучайиши натижасида эритма суюла бориши билан ортади. Эритма тўла диссоциацияланганда (яъни эритма чексиз суюлганида) у энг катта қийматига эришади. Эритманинг солиштирма электр ўтказувчанлиги билан суюлтирилган электролитнинг табиати ҳамда унинг концентрацияси ўртасидаги боғлиқлик Кольрауш қонуни билан аниқланади: (6.2) бу ерда α – электролитик диссоциацияланиш даражаси; v – ионлар (катионлар vк ва анионлар vа) нинг эритма чексиз суюлгандаги қўзғалувчанлиги, яъни уларнинг кучланиш градненти 1 В/см бўлган электр майдонидаги силжиш тезлиги, См/с билан ифодаланади. 6 .1-расмда солиштирма электр ўтказувчанликнинг концентрацияга боғлиқлиги кўрсатилган. Графикдан кўриниб турибдики, эритманинг концентрацияси ошганда унинг солиштирма электр ўтказувчанлиги аввал тез ортиб, максимал қийматига етади, сўнгра камаяди. Бинобарин, кондуктометрик анализда концентрация билан электр ўтказувчанлик ўртасида бир хил боғлиққа эга бўлиш учун ўлчашларни максимумдан бир томонда жойлашган концентрациялар чегарасида бажариш зарур. Расмдаги боғлиқликлардан кўриниб турибдики, максимумдан чапдаги эгри чизиқларнинг тиклиги катта бўлади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling