1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули
Download 1.06 Mb.
|
4-semestr mavzulari
8.1-расм. Шиша ва каломель электродлари бўлган рН-метрнинг схемаси.
Шарчага рН миқдори маълум бўлган эритма 3 тўлдирилган бўлиб, эритмага эса кумуш хлорид қопланган контактли ёрдамчи электрод 2 ботирилган, у шарикнинг ички сиртида потенциаллар фарқини олиш учун хизмат қилади. Шиша электродларнинг хусусияти шундан иборатки уларнинг ички электр қаршилиги жуда катта бўлиб, 20°С да 100–200 МОм га етади. Каломель электрод 7 диэлектрикдан тайёрланган корпусдан иборат, ичига кимёвий тоза симоб 5 тўлдирилган бўлади. Унинг устида ёмон эрийдиган пастасининг қатлами 6, тўйинтирилган калий хлорид эритмаси 8 жойлаштирилган. Электр контакт ҳосил қилиш учун кам ўтказадиган тўсиқ 9 ўрнатилган бўлиб, у орқали калий хлорид аста-секин сизиб ўтади ва бу билан текширилаётган эритмадан ёрдамчи электродга чет ионлар ўтиб қолишининг олдини олади. Шундай қилиб, шиша ва каломель электродлардан иборат рН-метрнинг электр занжири кетма-кет уланган элементлар қаторидан ташкил топган бўлиб, уларнинг потенциали ўлчаш асбоби қайд этадиган йиғинди ЭКЖ ни беради: (8.3 .12) бу ерда E1 – кумуш хлорид қопланган контактли электрод билан хлорид кислота орасидаги потенциалнинг сакраши (кескин ўзгариши); E2 – хлорид кислота эритмаси билан шиша электрод шари ички юзаси ўртасидаги потенциалнинг сакраши; Еа – симоб билан каломель ўртасидаги ёрдамчи электроддаги потенциалнинг сакраши; Ех – шиша электрод шари ташқи сирти билан текширилаётган эритма ўртасидаги потенциалнинг сакраши. Е1 Е2 ва Е3 катталиклар назорат қилинаётган эритманииг таркибига боғлиқ бўлмайди ва фақат температурага қараб ўзгаради. Шиша электрод шарининг ташқи юзасида ҳосил бўладиган электр юритувчи куч Ех эритманинг рН-миқдори ва температураси билан аниқланади ҳамда (8.1) тенглама билан ҳисобланиши мумкин. Бинобарин, рН-метр электр занжирининг йиғинди ЭЮКи маълум температура учун текширилаётган эритмадаги водород ионлари активлигининг функциясидан иборатдир. Бу ЭЮК ни ўлчаб текширилаётган эригма учун рН катталикни топиш мумкин. Н азорат қилинаётган эритманинг температураси ўзгарганида шиша электроднинг электрод потенциали ўзгаради. Бунинг натижасида эритманинг турли температураларидаги айнан бир хил катталикдаги рН ларга электрод системасининг турли қийматлари мос келади. 8.2-расмда электрод системаси ЭЮКи нинг назорат килиаётган эритманинг турли температуралардаги рН ларига боғлиқлик характери кўрсатилган. Эритманинг температураси ортиши билан система характеристикасининг тиклиги ошади. Изопотенциал нуқта деб аталадиган А нуқтада тўғри чизиқлар кесишади ва, демак, электрод системасининг ЭЮКи эритманинг температурасига боғлиқ бўлмайди. Бу нуқтада эритма температурасининг шиша электрод ички ва ташқи потенциалларига таъсири ўзаро компенсацияланган. Изопотенциал нуқтанинг Еh ва рНn билан белгиланган координаталари электрод системасининг энг муҳим характеристикалари ҳисобланади, уларга рН-метрнинг температура компенсацияси схемасини ҳисоблашда амал қилинади. Саноат рН-метрларида ўлчаш электроди ва ёрдамчи электрод битта корпусда жойлаштирилади ва сиғимларда ўрнатиладиган, ботириб қўйиладиган датчиклар тарзида ёки трубопроводларда ўрнатиладиган, оқар сувда турадиган датчик тарзида тайёрланади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling