1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули


Download 1.06 Mb.
bet6/25
Sana05.05.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1428318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
4-semestr mavzulari

6.5-расм. Контактсиз паст частотали
кондуктометрнинг принципиал схемаси.

Суюқлик ўрамидаги электромагнит таъсирлашув натижасида ЭЮК индукцияланади.


(6.7)
бу ерда w1трансформатор Tp1 нинг бирламчи чулғамидаги ўрамлар сони;
w2 – суюқлик ўрамлари сони, одатда (w2=1); U – трансформатор Тp1 нинг бирламчи чулғамини таъминловчи кучланиш.
ЭЮК таъсирида суюқликдан ўтаётган ток кучи
(6.8)
бу ерда Rp – суюқлик ўрамининг қаршилиги; Кр – паст частотали кондуктометрик ячейканинг константаси; унинг қиймати суюқлик ўрами узунлигининг унинг ўтказувчи кесими юзига нисбатига тенг бўлиб, одатда Кр нинг катталиги тажриба йўли билан топилади; х – эритманинг электр ўтказувчанлиги.
(6.8) тенгламанинг ўнг қисмидаги х катталикдан бошқа ҳамма катталиклар ўзгармасдир. Шунинг учун ток кучи Iр назорат қилинаётган эритманинг концентрациясига тенг бўлади.
Ток кучи I иккинчи трансформатор Тр2 билан ўлчанади, суюқлик ўрами унинг учун бирламчи чулғам бўлиб хизмат қилади. Ўлчаш трансформатори Тр2 нинг иккиламчи чулғамида ҳосил бўладиган ЭЮК Еўлч нинг катталиги концентрацияга пропорционал бўлади. Кўпгина ҳолларда уни компенсацион усулда ўлчанади, бунинг учун трансформатор Тр2 нинг қўшимча чулғами дан фойдаланилади, бу трансформаторнинг ампер ўрамлари сони эритманинг ампер – ўрамларига кўра ҳисобланади.
Компенсация шарти
(6.9)
Компенсацияловчи чулғам орқали ўтадиган ток кучини ўлчаш учун реверсив двигатель РД дан фойдаланилади, у сурилгич Rp ни силжитади. Рео­хорд сурилгичининг ва асбобнинг у билан боғланган стрелкасининг вазияти назорат қилинаётган эритма концентрациясига пропорционал бўлади. Ўлчашдаги тем­пература хатоликларини компенсациялаш учун қаршилик термо­метрлари ишлатилади ва у кўприк схемага уланган бўлиб, на­зорат килинаётган эритма ичида туради.
Контактсиз паст частотали кондуктометрлардан солиштирма электр ўтказувчанлиги 1∙10-6 См/см чегарасида бўлган электролитларнинг концентрациясини назорат қилишда фойдаланилади.
КК сериясидаги кондуктометрларда 10-2 дан 1 См/см гача бўлган электр ўтказувчанликни ўлчаш КК-8 ва КК-9 кондук­торметрлари билан бажарилади.
Юқори частотали кондуктометрларда анализ қилинаётган эритманинг концентрациясини ўлчаш эритманинг унга боғлиқ бўлган реактив қаршилигини назорат қилиш йўли билан ба­жарилади.
Юқори частотали контактсиз кондуктометрларнинг бирламчи ўзгартгичлари ўлчанадиган реактив қаршиликнинг турига қараб сиғимли ва индуктивли хилларга бўлинади. Ҳар икки турдаги ўзгарткичларнинг схемаси 6.6-расмда кўрсатилган. Эритманинг концентрацияси билан ўзгарткичларнинг чиқиш параметрлари Сх ва Lх ўртасида мураккаб боғлиқлик мавжуд бўлганлиги сабабли (бу боғлиқликка эритманинг табиатидан ташқари ўзгарткичнинг геометрияси ва материали, таъминлаш частотаси ва бошқалар таъсир қилади) уларнинг даражаланиш характеристикалари ҳар қайси конкрет ўзгарткич ва эритма учун тажриба йўли билан аниқланади.
Ю қори частотали кондуктометрларнинг ўлчаш ўзгарткичлари сифатида юқори частотали генераторлардан таъминланадиган кўприкли ва резонансли схемалардан фойдаланилади.
6.6-расм. Контактсиз кондуктометрларнинг
юқори частотали ўзгарткичлари: а- сиғимли; б – индуктивли.

Резонансли схемаларда резонанс контурининг бирламчи ўзгарткич индуктивли ёки сиғимли қаршиликларига боғлик бўлган хусусий тебранишлари ўлчанади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling