1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули


Download 1.06 Mb.
bet3/25
Sana05.05.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1428318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
4-semestr mavzulari

6.1-расм. 180С температурада баъзи моддаларнинг
сувдаги эритмаларининг солиштирма электр ўтказувчанлигининг
улар концентрациясига боғлиқлиги

Бинобарин, концентрацияларнинг бу соҳасида кондуктометрик усул энг катта сезгирликка эга бўлади. Электр ўтказувчанликларнинг концентрацияга боғлиқлигининг бир хилмаслик характерини ҳисобга олиб, кондуктометрнинг ишлаш соҳасини олдиндан билиш зарур, бунда ўлчашларнинг экстремум соҳасида бўлишига йўл қўймаслик керак.


Кўпгина ҳолларда кондуктометрик усулдан бир компонентли эритмаларни назорат қилиш учун фойдаланилади.
Электр ўтказувчанликни ўлчаш учун мўлжалланган асбобларга кондуктометрлар, туз ўлчагичлар, концентратомерлар киради. Бу асбобларнинг биринчиси электр ўтказувчанлик бирликларида даражаланган, иккинчиси шартли туз миқдори бирликларида, одатда NaCl нинг миқдорини кўрсатувчи фоизларда даражаланган бўлади. Концентраторлар анализ қилинаётган модданинг фоиз ҳисобидаги миқдорларида даражаланади.
Эритмаларнинг концентрациясини уларнинг электр ўтказувчанлигига кўра ўлчаш учун электродли ва электродсиз усуллар қўлланилади. Электродсиз ўлчаш усулида y асосан кислота, ишқорларнинг концентрациясини ўлчашда фойдаланилади.
Электродли кондуктометрияда икки электроддан иборат ўлчаш ячейкаларидан фойдаланилади, электродлар назорат қилинаётган эритма солинган идишда бир-биридан маълум масофада ўрнатилган бўлади. Ўлчаш ячейкаси (6.2-расм) электр қаршилиги билан характерланади. Бу қаршиликнинг катталиги қуйидагига тенг (Ом ҳисобида)
(6.3)
бу ерда σ – эритманинг солиштирма электр ўтказувчанлиги; См/см; L – электродлар орасидаги масофа, см; S – электродларнинг юзи, см2.
6.2-расм. Кондуктометрнинг икки электродли ўлчай ячейкаси.

Кондуктометрик ўлчашлар амалиётида L/S нисбат ўлчаш ячейкаларининг тажрибада аниқланадиган константалари деган ном олди. Бунинг учун ячейка эталон эритма билан тўлдирилади (бу эритма сифатида, одатда, калий хлориднинг эритмасидан фойдаланилади), ячейканинг қаршилиги ўлчанади ва қуйидаги тенгламадан К нинг катталиги аниқланади:


K=R σ1, (6.4)
бу ерда R – электродлар орасидагига ўлчанган қаршилик, Ом; σ1 – эталон эритманинг маълум солиштирма электр ўтказувчанлиги, См/см.
Электр ўтказувчанликни ўлчашда саноат частотасидаги ёки частотаси оширилган ўзгармас токдан ҳам, ўзгарувчан токдан ҳам фойдаланиш мумкин.
Икки электродли ўлчаш ячейкаси билан бир қаторда тўртта электроди бор ячейкалардан ҳам фойдаланилади (6.3- расм). Ток эритмада икки ташқи электродлар 1 ва 4 орасида ўтади, бу элек­тродлар кучланиш манбан U1 га уланган бўлади. Резистор R нинг чекловчи қаршилиги катталиги туфайли ячейка занжиридаги ток кучи I, эритманинг қаршилиги ўзгаришидан қатьий назар, ўзгармасдан қолади.


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling