1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули
-расм. Электромагнит тебранишли вискозиметрнинг принципиал схемаси 12.5-расм
4-semestr mavzulari
12.4-расм. Электромагнит тебранишли вискозиметрнинг принципиал схемаси
|
12.5-расм. Ультратовушли вискозиметр схемаси |
Лекин бу асбоблар мураккаб электрон қурилмалардан иборат бўлганлиги сабабли уларнинг ишлатилиши чекланган.
Ультратовушли вискозиметрлар ультратовушларнинг муҳит қовушқоқлигига қараб ютилишига асосланган. 12.5-расмда ультратовуш тебранишларининг сўниш тезлигини ўлчайдиган ультратовушли вискозиметрнинг схемаси кўрсатилган.
Магнитострикцион материалдан ишланган пластина 1 гильза 3 га маҳкамланган. Пластинанинг пастки қисми қовушқоқлиги ўлчанаётган суюқликка туширилган. Гильзада импульслар генератори 4 дан таъминланадиган уйғотиш ғалтаги 2 бор. Ғалтакка узунлиги 20 мкс га яқин импульс юборилади, натижада пластинада бўйлама тебранишлар юз беради. Тебранишлар частотаси пластина геометрияси орқали, сўниш амплитудаси эса суюқлик қовушқоқлиги орқали аниқланади. Импульсни юбориш билан бир вақтда кучайтириш ва детектирлаш операцияси кучайтиргич 5 ва детектор 6 да бажарилади, натижада триггер генераторни беркитади. Пластинанинг тебранишида тескари магнитострикцион эффект туфайли ғалтакда пластинанинг тебраниш частотасига тенг бўлган кучланиш (ЭЮК) ҳосил бўлади.
U= Um ехр(-ατ) • sin(ωτ), (12.5)
бу ерда U – ғалтак учларидаги кучланиш; Um – кучланишнинг бошланғич амплитудаси; α – тебранишнинг суюқлик қовушқоқлигига боғлиқ бўлган сўниш коэффициенти; τ-вақт; ω – пластинанинг тебраниш частотаси.
Бу кучланиш импульслар генераторини пластина тебранишларининг сўниши тугагунча беркитиб туради, шундан сўнг генератор қайта уйғонади.
Шундай қилиб, сўниш интенсивлигининг ўлчови импульслар генераторининг кетма-кет уйғонишидаги вақт оралиғи катталигидан иборат. Суюқлик қовушқоқлиги қанча катта бўлса, импульслар орасидаги вақт оралиғи шунча кичик бўлади. Ўлчаш сигнали детектордан иккиламчи асбоб 7 га келади.
Қовушқоқлик бирлигида даражаланган ўлчаш асбоби импульслар интервалининг ўртача қийматини ўлчайди. Асбобнинг ўлчашдаги хатолиги ±1%.
Ультратовушли вискозиметрлар технологик оқимлардаги турли суюқликларни узлуксиз назорат қилиш учун ишлатилади. Бу вискозиметрларнинг ўлчаш диапозони 0,0001÷100 Па∙с.
Тебранишли, айниқса, ультратовушли вискозиметрларнинг қўлланилиш соҳаси ньютон суюқликлари билан чеклаб қўйилади, бу суюқликларнинг қовушқоқлиги механик таъсир интенсивлигига боғлиқ бўлмайди. Ньютон суюқликларда улар камайтириб кўрсатади, бу ҳолда ҳам улардан фақат қовушқоқлик индикаторлари сифатидагина фойдаланиш мумкин.
Download 1.06 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling