1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули


Download 1.06 Mb.
bet5/25
Sana05.05.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1428318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
4-semestr mavzulari

6.4-расм. Сульфат кислота концентратомернинг
принципиал схемаси.

Датчик орқали оқиб ўтадиган эритманинг концентрацияси ўзгарганда ўлчаш ячейкасининг қаршилиги ўзгаради, бунинг натижасида ўлчаш кўпригининг мувозанати бузилади. Номувозанат кучланиши КСМЗ кўприкнинг электрон кучайтиргичи ЭК нинг трансформатори Тр нинг бирламчи чулғамига келиб, кучайтирилади ва реверсив двигатель РД нинг роторини айлантиради, бу двигатель реохорд R1 нинг сурилгичи ва асбоб стрелкаси билан кинематик боғланган бўлади.


Концентратомернинг ўлчаш чегаралари: 75 – 79; 93 – 96 ва 95 – 99% сульфат кислота.
Асосий хатолик ±0,2 дан ±0,5% гача.
КК сериясидаги кондуктометрлар суюқликли анализаторларнинг кенг тарқалган турларига киради, уларда икки ва тўрт электродли ўзгарткичлар ҳам, контактсиз ўзгарткичлар ҳам бўлади. Бу сериядаги асбоблар ёрдамида иш температуралари диапозони 25 ±15°С ва чегаравий асосий хатолик ±2,5% бўлганида 106 дан 1 См/см гача бўлган электр ўгказувчанликни ўлчаш мумкин.
Электродли кондуктометрларнинг энг катта камчилиги электродларнинг қутбланиши ва электродлар сиртида содир бўладиган электр-кимёвий реакцияларда ҳосил бўладиган моддалар билан ифлосланиши, шунингдек, эритмадаги мавжуд маҳсулотлар билан ифлосланишидир.
Контактсиз кондуктометрларда ўлчанаётган муҳит билан бевосита контактга эга бўлмаган бирламчи ўзгарткичлар бўлади, шу сабабли уларда бундай камчиликлар бўлмайди. Таъминловчи кучланишнинг частотасига қараб контактсиз кондуктометрлар паст частотали (1000 Гц гача бўлган саноат ва товуш частотасидаги) ва юқори частотали (1 кГц дан ортиқ) турларга бўлинади.
П аст частотали контактсиз кондуктометрларда анализ қилинаётган эритма берк ҳалқа ҳосил қилувчи трубаларда оқади. Труба диэлектрик материалдан тайёрланган. Трубага ташқи томондан икки трансформатор уйғотувчи Tp1 ва ўлчаш трансформаторлари Тр2 нинг (6.5-расм) чулғамлари ўралган бўлади. Tp1 трансформаторнинг бирламчи чулғами ўзгарувчан ток манбаига уланган. Электролит эритмаси трубада ҳосил қилган берк суюқлик ўрами трансформатор Tp1 нинг иккиламчи чулғами вазифасини бажаради.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling