1–маъруза Мавзу: Моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш ва параметрларини ўлчаш усуллари ва асбоблари. Таҳлилнинг кондуктометрик усули
Download 1.06 Mb.
|
4-semestr mavzulari
9.1-расм. Сузиб юрувчи қалқовичли
зичлик ўлчагичнинг схемаси. Иккиламчи (кўрсатувчи ёки қайд қилувчи) асбоб зичлик бирлигида даражаланади. Ҳароратнинг компенсацияси иккиламчи асбобнинг ўлчаш схемасига уланган қаршилик термометри ёрдамида амалга оширилади. Зичлик ўлчагичлар коррозияга чидамли материаллардан тайёрланиб, агрессив суюқликлар зичлигини ўлчашда ҳам ишлатилиши мумкин. Оралиқдаги ўзгарткичнинг типига қараб зичлик ўлчагич электрик ёки пневматик унификацияланган чиқиш сигналига эга бўлиши мумкин. 9.2-расмда қалқовичи батамом чўкадиган зичлик ўлчагичнинг принципиал схемаси кўрсатилган. Бу асбобда пневматик ўзгарткич ишлатилган вентил ёки бошқа торайтириш қурилмаси ҳосил қилган босимнинг пасайиши таъсирида суюқлик труба 13 дан ҳалқа тақсимлагич орқали ўлчаш камераси 1 га келади ва чиқарма трубкалар ёрдамида труба 14 дан ўтказиш қувурига узатилади. Суюқликнинг бундай йўналиши оқим тезлигининг қалқович 2 га кўрсатадиган таъсирини йўқотади. Қалқович шарик-подшипникда турган ва зичловчи сильфон 10 дан ўтадиган коромисло учига ўрнатилган. 9.2-расм. Чўкадиган қалқовичли пневматик ўзгарткичли зичлик ўлчагичнинг схемаси. Коромисло посанги 11 орқали мувозанатлашади. Посанги шундай ростланганки, қалқович энг кичик зичликка эга бўлган (ўлчаш асбобининг пастки чегараси) суюқликда пастга силжий бошлайди. Зичлик кўпайиши билан қалқович кўпаювчи, итарувчи куч таъсирида кўтарилади ва системадаги мувозанат бузилади. Пневматик ўзгарткич ёрдамида мувозанат қайтадан тикланади. Бунинг учун асбобга фильтр, редуктор ва дроссель 7 орасидан ҳаво узлуксиз келиб туради ва сопло 6 билан коромисло 3 учига ўрнатилган тўсиқ 5 орасидаги зазордан чиқиб кетади. Қалқович кўтарилганда, тўсиқ сопло томон силжийди, натижада соплодан сиқилган ҳавонинг атмосферага чиқиши камаяди ва мембранали қути 8 да ҳаво босими ошади. Бунда мембранадан итарувчи ричаг 9 га узатиладиган куч ошади ва ролик 4 орқали коромислонинг ўнг учи юқорига кўтарилади, натижада тўсиқ соплодан узоқлашади. Мембранага таъсир этган ҳаво босими қалқовични итарувчи кучга пропорционал бўлиб, суюқлик зичлигининг ўлчови ҳисобланади ва иккиламчи асбоби 12 орқали ўлчанади. Ўлчашнинг пастки чегараси (50 кг/м3) ростлагич посангиси 11 ни силжитиш йўли билан ростланади. Ўлчашнинг юқориги чегараси ва диапазони қалқович ҳамда мембрана габаритларига ёки уларнинг коромисло ўқига нисбатан бурилиш масофасига боғлиқ. Асбобдан ўтган ҳаво сарфи ўзгармас кесимли дроссель 7 ёрдамида аниқланади. Батамом чўкадиган қалковичли зичлик ўлчагичларнинг турли-туман конструкциялари мавжуд. Улар бир-биридан калқовичининг конструкцияси, мувозанатловчи қурилма, кўрсатишларни масофага узатувчи механизмнинг конструкциялари, автоматик ҳарорат компенсацияси усули ва бошқалар билан фарқ қилади. Кимё, озиқ-овқат ва бошқа саноат соҳаларида кенг тарқалган зичлик ўлчагичлар бир-бирларидан қалқовичнинг шакли, кўрсатишларни масофага узатиш усули бўйича фарқ қилади. Қалқовичли асбоблар 1000 .. . 1400 кг/м3 диапазондаги суюқлик зичлигини ±2% аниқлик билан ўлчайди. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling