4-маъруза
Мавзу: Зичлик ўлчаш тизимлари.
Режа:
Зичлик ва уни ўлчашда ишлатиладиган воситалар тўғрисида умумий тушунчалар.
Қалқовичли зичлик ўлчаш воситалари ва уларнинг ишлаш принципи.
Вазнли зичлик ўлчаш воситалари ва уларнинг ишлаш принципи.
Моддаларнинг зичлиги технологик маҳсулотнинг сифатини, баъзи ҳолларда эса таркибини ҳам характерловчи асосий параметрлардан ҳисобланади. Зичликни автоматик ўлчаш асбоблари кимё, озиқ-овқат ва бошқа саноат тармоқларидаги бир қатор жараёнларни комплекс автоматлаштиришдаги муҳим элементлардандир. Масалан, буғлатувчи қурилмалар, абсорбер, дистилляцион, ректификацион қурилмалар ва бошқа аппаратуралар ишини назорат қилиш ҳамда бошқариш зичликнинг узлуксиз ўлчаб турилишини талаб қилади. Баъзи ишлаб чиқаришда суюқликларнинг зичлиги эриган модда концентрациясини аниқлаш мақсадида ўлчанади.
Модда массасининг ҳажмга нисбати зичлик дейилади, яъни
(9.1)
бу ерда ρ – зичлик, кг/м3, т – модданинг массаси, кг; V – модданинг ҳажми, м3.
Суюқликнинг зичлиги ҳароратга боғлиқ ва нормал (20° С) ҳароратда қуйидаги формула билан ҳисобланади:
(9.2)
бу ерда ρt – суюқликнинг иш ҳароратидаги зичлиги, кг/м; β – суюқлик ҳажмий иссиқлик кенгайишининг ўртача коэффициенти 1/°С; t – суюқликнинг температураси, °С.
Зичлик ўлчагич – плотномер – densitometer
Саноатда суюқликнинг зичлигини ўлчаш учун калқовичли, вазнли, гидростатик ва радиоизотопли зичлик ўлчагичлар энг кўп қўлланилади ва улар одатда технологик зичлик ўлчагичлар деб номланади.
Яна саноатда ультратовушли, лаборатория зичлик ўлчагичлари ҳам ишлатилади. Лаборатория зичлик ўлчагичларига аэрометрлар, пикнометрлар ва гидростатик тарозилар киради.
Қалқовичли ёки ареометрик зичлик ўлчагичлар Архимед қонунига асосланиб ишлаб чиқилган бўлиб, суюқликка солинган ареометр итариб чиққан суюқлик массаси ареометр массасига тенг. Бундай ўлчаш асбоблари зичликни кўрсатиш диапазони бўйича 0,2-2 % гача хатоликка эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |