Лаборатория иши миснинг электрокимёвий эквивалентини аниқлаш
Download 93.75 Kb.
|
МИСНИНГ ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ ЭКВИВАЛЕНТИНИ АНИҚЛАШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИШ ТЎҒРИСИДА НАЗАРИЙ ТУШУНЧАЛАР
Лаборатория иши МИСНИНГ ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ ЭКВИВАЛЕНТИНИ АНИҚЛАШ Ишнинг мақсади: Элетролитларда электр токининг табиатини, Фарадейнинг электролиз қонунларини ўрганишдан ва миснинг элктрокимёвий эквивалентини тажрибада аниқлашдан иборат. ИШ ТЎҒРИСИДА НАЗАРИЙ ТУШУНЧАЛАР Оддий шароитда дистилланган сув, керосин, минерал мойлар диэлектриклар жумласига киради. Тузлар, кислоталар ва ишқорларнинг сувдаги эритмалари электр ўтказувчанлик хоссасига эга бўлиб, улар электролитлар ёки иккинчи жинс ўтказгичлар, деб аталади. Электролитлар электр токини ионлар воситасида ўтказади, яъни бу ерда заряд ташувчилар мусбат ва манфий ионлардир. Туз, кислота ва ишқорларнинг эриш процессида сувнинг молекулалари уларнинг молекулаларини қуршаб олади, натижада электростатик индукция ҳодисасига асосан, қуршовдаги молекулада заряд тақсимоти юзага келади. Бу эса ионлар орасидаги тортишиш кучини сусайтиради, молекула ионларга ажралади (18-расм). Бу ходиса электролитик диссоциация дейилади. 1-расм. Уни миқдорий ҳарактерлаш учун диссоциация даражаси, яъни эриган модда молекулаларнинг ионларга ажраладиган улуши деган физик катталик киритилади. Диссоциация даражаси эритманинг температурасига ва эритувчининг диэлектрик киритувчанлигига боғлиқ. Агарда электролит эритмасига иккита электрод (металл ёки кўмир) тушириб, уларни доимий кучланиш манбаига уланса, элктродлар орасида электр майдони ҳосил бўлади. Тартибсиз иссиқлик ҳаракатида бўлган ионлар майдон таъсирида майдоя кучланганлик чизиқлари йўналишида ҳаракатлана бошлайди. Ионларнинг ана шу ҳаракати туфайли электр токи ҳосил бўлади. Эритманинг манфий ионлари (анионлар) мусбат электроданодга, мусбат ионлари (катионлар) эса манфий электродкатодга егиб бориб, зарядларини нейтраллайди. Масалан, анионлар анодга ўзининг ортиқча электронларини беради, бу электронлар эса ташқи занжирга ўтади ва унда батартиб ҳаракати туфайли ток ҳосил қилади. Электролитдан ток ўтганда унинг таркибидаги моддаларнинг электродларда ажралиш процесси электролиз деб аталади. Download 93.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling