Клиникаси. Аксарият бошнинг сочли кисми, баъзан юзда думалок шаклли, каттик консистенцияли, катталиги помидордек келадиган ўсмалар пайдо бўлади. Баъзан улар бир бири билан бирлашиб бошнинг сочли кисмини эгаллайди


Download 21.45 Kb.
bet1/10
Sana10.03.2023
Hajmi21.45 Kb.
#1257994
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Арипов


Клиникаси. Аксарият бошнинг сочли кисми, баъзан юзда думалок шаклли, каттик консистенцияли, катталиги помидордек келадиган ўсмалар пайдо бўлади. Баъзан улар бир бири билан бирлашиб бошнинг сочли кисмини эгаллайди (“саллали ўсма”). Ўсмалар пушти рангда, юзаси силлик бўлади, устида соч булмайди ва телеангиэктазиялар кузатилади (74-расм).
Гистопатологияси. Дермада бир талай папилломалар ва базал хужайрага ухшаган хужайралар туплами кузатилади.
Давоси. Электрокоагуляция, криодеструкция, пластика тавсия этилади.


СЕБОЦИСТОМАТОЗ


Этиологияси ва патогенези хали тўлиқ урганилган эмас. Касаллик ирсий табиатга эга эканлиги хақида (аутосом— доминант йули билан наслдан -наслга утади) маълумотлар бор.
Клиникаси. Касаллик эркаклар ва аѐллар баробар учрайди. Юз, бошнинг сочли кисми, бел, моякка катталиги 0,5—2 см келадиган бир талай ўсмасимон тузилмалар тошади. Тошмалар тери сатхадан кутарилиб туради, яримшарсимон шаклга, эластик консистенцияга эга. Тошмаларни юзаси текис, устидаги тери нормал тери рангида ѐки саргимтир рангда бўлади (75-расм). Ўсмалар терини устки қавати билан бирлашган булиб, улар кесиб курилганда ичидан ѐгли модда ажралиб чикади ва унинг таркиби тахминан Кондаги липидларнинг таркибига мос келади. Касаллик сурункали кечади ва баъзан базал хужайрали эпителиомага айланади.
Гистопатологаяси. Атероманингтузилишига ухшайди.
Давоси . Катта ўсмалар жаррохлик усули билан олиб ташланади.


ТЕРИНИНГ РАК ОЛДИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ЯССИ ХУЖАЙРАЛИ ТЕРИ РАКИ




Боуэн касаллиги — рак олди дискератози хисобланади. Бадан терисида унча кўп булмаган, пушти рангли, думалок чегараланган пилакчалар пайдо бўлади. Уларнинг куриниши кизил ясси темиратки хамда псориаз тошмаларига ухшайди. Лекин бу тошмалар тангача ва қонли пуст билан копланган булиб, уларни олиб ташланса силлиқ пилчираган пуштинамо юза кузга ташланади. Тошмалар атрофга таркалиши ва бир-бирига қўшилиб кетиши мумкин. Вакт утиши билан элементларнинг марказий кисми чукади, атрофияга учраб, эрозияга айланади ва вегетация билан ѐпилади. Кейинчалик эса дерматоз базал ѐки ясси хужайрали карциномага айланади, лимфа тугунларининг катталашиши ва ички аъзолар метастазига олиб келади.

Download 21.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling