Клиникаси. Аксарият бошнинг сочли кисми, баъзан юзда думалок шаклли, каттик консистенцияли, катталиги помидордек келадиган ўсмалар пайдо бўлади. Баъзан улар бир бири билан бирлашиб бошнинг сочли кисмини эгаллайди


Меланома атипик меланоцитлардан ривожланадиган терининг хавфли ўсма касаллиги хисобланади. Этиологияси ва патогенези


Download 21.45 Kb.
bet4/10
Sana10.03.2023
Hajmi21.45 Kb.
#1257994
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Арипов

Меланома атипик меланоцитлардан ривожланадиган терининг хавфли ўсма касаллиги хисобланади.
Этиологияси ва патогенези. Касаллик аксарият орттирилган ѐки туғма невуслардан ва Дюбрейлнинг рак олди меланозидан ривожланади. Пигментли нувусларни меланомага транформациясида (айланиши) шикастланиш, ультрабинафша нури ва гормонал узгаришларнинг ахамияти катта.
Клиникаси. Меланома асосан ѐши катталарда (40 ва ундан юқори) ва аѐлларда учрайди. Меланомани уч шакли тафовут қилинади: юзаки таркалувчан, хавфли лентиго ва тугунсимон. Юзаки таркалувчан шаклида узгармаган терида диаметри 2-3 мм ли кора, қўнғир рангли доғ хосил бўлади ва у кейинчалик катталашади, овал ѐки нотугри куринишда бўлади. Доғларнинг чегараси кескин, конфигурацияси асимметрик бўлади, баъзан устида кепакланиш кузатилади. Субъектив белгилар булмайди. Вакт утиши билан доғ тагида каттик инфильтрат хисобига яримшар шаклидаги пилакча ѐки ўсма хосил бўлади. Элементларнинг юзаси нотекис булиб, усти пўстлоқлар билан копланади ва салга шикастланиб конайди, яраларни хам кузатиш мумкин. Ўсмалар аксарият юз, буйин, гавдада жойлашади. Баъзан касалликнинг эрта даврида регионар лимфа тугунларда метастазни топиш мумкин. Меланоманинг хафвли шакли асосан Дюбрейлнинг рак олди меланозидан ривожланади. Бунда меланоманинг хажми катталашади, пигмент ранги туклашади, кора қўнғир тус олади. Меланоманинг тугунсимон шаклида ўсма каттик консистенцияли юзаси гадир-будур бўлади, яраланиб конли пўстлоқлар билан копланади.
Меланоманинг барча шаклларида регионар лимфа тугунларида, тери ва ички аъзоларда метастатик хужайралар аникланади.
Гистопатологияси. Терида эпителиал хужайраларга ухшаш (меланокарцинома) атипик хужайралар, полиморфизмли манзара кузатилади ва у саркомани эслатади.
Диагнози. Диагноз куйишда касалликнинг клиник куринишини, гистологик ва цитологик текшириш натижаларини инобатга олиш керак. Меланомани себореяли кератоз, пигментли базалиома, гистиоцитомалардан фарклаш керак.
Давоси. Ўчоқлар ва атрофдаги тери (5 см кушиб) жаррохлик йули билан олиб ташланади, рентген ва кимѐтерапия утказилади.
Актиник кератоз терининг рак олди касаллиги хисобланади ва асосан терининг куѐш нури бевосита тушадиган сохаларида
чегараланган қаттиқ гиперкератотик ўчоқлар пайдо булиши билан ифодаланади.

Download 21.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling