Клиникаси. Аксарият бошнинг сочли кисми, баъзан юзда думалок шаклли, каттик консистенцияли, катталиги помидордек келадиган ўсмалар пайдо бўлади. Баъзан улар бир бири билан бирлашиб бошнинг сочли кисмини эгаллайди


Download 21.45 Kb.
bet9/10
Sana10.03.2023
Hajmi21.45 Kb.
#1257994
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Арипов

Дарье хасталиги (вегетацияли фолликуляр дискератоз)— аутосом доминант йул билан наслдан—наслга утади, асосан эркакларда учрайди. Касалликнинг этиологияси ва патогенези аниқланмаган, бунда ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, жинсий ривожланмай колиш, ақли заифлик ва бошқаларнинг таъсири бор.
Клиникаси. Беморнинг кукраги ва кукрак суяклари орасида, ташқи жинсий аъзолари атрофида папулалар пайдо бўлади. Яллиғланишга мойил булмаган лентикуляр тугунчалар пайдо булиб, усти кулранг пуст билан копланади, улар бир—бири билан қўшилиб пилакчалар хосил килади. Элементлар симметрик жойлашади. Жарохатланган тери кирланганга
ухшаб, юзаси гадир—будур бўлади (85-расм). Патологик жараѐн бошда булса, унда папулалар ѐшга калин пустлар билан қопланиб, соч тукилиши кузатилади. Тирноклap калинлашади, шакли узгариб, уваланиб кетади.
Гистопатологияси. Терининг мугуз, донадор ва тикансимон қаватларида «думалок таначалар», «доначалар» кузатилади, шунингдек акантоз, гиперкератоз ва папилломатоз кузга гашланади. Дермада одатдагидек сурункали яллиғланиш белгилари аникланади.
Давоси. Беморларни ремиссия холатига келтириш учун • неотигазон. дориси кулланилади; витаминотерапия, биоген стимуляторлар тавсия этилади. Махаллий даво сифатида кортикостероидли малхамлар ишлатилади. Касаллик оғир кечганда стероидли препаратлар (таблетка ѐки инъекция шаклида) буюрилади.
Кератодермиялар бир канча дерматозларни уз ичига олади, бунда терининг (аксарият кафт ва товон териси) мугузланиш жараѐни бузилади ва натижада мугуз қавати калинлашади.
Этиологияси ва патогенези. Кератодермияларнинг этиологияси ва патогенези тўлиқ урганилмаган. Текширишлар натижасида кератин моддасини синтезини назорат киладиган генларда мутация холатлари аникланган.
Клиникаси. Кератодермияларни диффуз) (кафт ва товон териси тарқоқ калинлашади) ва ўчоқли ѐки чегараланган ( кафт ва товонда чизик чизиқ оролчасимон ѐки нуктали куринишда тери калинлашади) хиллари тафовут этилади. Унна
— Тост, Меледа, Папийон — Лефевра кератодермиялари, мутиляция билан кечувчи Фовинкел кератодермияси ва бошқалар диффуз кератодермиялар гурухига киради. Диффуз кератодермия турли тери касалликлари (псориаз, лимфомалар, ихтиоз ва бошқалар) симптоми булиши мумкин. Ўчоқли кератодермияларга Бушке — Фишер, Брауэр ва бошқа кератодермиялар киради.
Унна — Тост кератодермияси диффуз кератодермиялар гурухига киради. У аутосом — доминант йули билан наслдан наслга утади. Касаллик асосан болаларнинг 1 — 2 ѐшлигида кафт ва товон терисининг енгил калинлашиши билан бошланади. Калинлашган тери силлиқ саргимтир, ўчоқлар атрофи аник чегарали бўлади ва эритемали кием билан ураб олинади. Локал гипергидроз кузатилади. Кўпинча юза ва чуқур ѐриклар пайдо бўлади ва баъзан патологик жараѐн кафт ва товон чегарасидан ташқарига (кафт ва товоннинг ѐзувчи сохалари) чиқиши мумкин. Базан касаллик остеопороз, суяк буғимларининг артрози, тирноклар дистрофияси билан бирга кечади. Соч ва тишларда узгариш кузатилмайди.
Меледа кератодермияси аутосом — рециссив йул билан наслдан наслга утади ва аксарият 15 — 20 ѐшларда бошланади. Калинлашган кафт ва
товон териси зич, каттик ва калин пластинкалардан иборат булиб саргимтир — жигарранг бўлади. Унинг устида чуқур ѐриклар кузатилади. Ўчоқ атрофида бир неча миллиметр келадиган кизгимтир бинафша рангли болишча кузатилади. Гиперкератоз кафт ва товондан ѐзувчи сохаларга, хаттоки билак ва болдирга хам таркалиши мумкин. Кафт ва товонда локал гипергидроз, ўчоқлар усти намиккан, хамда кора нукталар (тер безларининг чикариш найлари) кузатилади. Тирноклар калинлашади ва деформацияга учрайди.
Папийон — Лефевр кератодермияси — рециссив йул билан наслдан- наслга утади ва аксарият 2 — 3 ѐшлар атрофида бошланади. Кафт ва товондаги мугузланишни кучайиши эритемато — сквамоз турида бўлади. Гиперкератоз кафт ва товондан ѐзувчи сохаларга, хаттоки тизза буғимларига хам таркалиши мумкин (86-расм). Касалликнинг характерли симптомларига тишлардаги узгаришлар (сут ва доимий тишлар ўсишининг аномалияси, кариес, гингивит, парадонтоз ва кейинчалик тишларнинг тушиб кетиши), кафт ва товоннинг гипергидрози киради.
Давоси. Кератодермияларни даволашда А витамини юқори миқдорда (100000 — 300000 БР) узоқ муддат ичиш тавсия этилади. Неотигазон препарати беморнинг ҳар 1 кг вазнига
0,3 дан то 1 мггача буюрилади. Сиртдан кератолитиқ кортикостероид малҳамлари суртилади.

Download 21.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling