Клиникаси. Аксарият бошнинг сочли кисми, баъзан юзда думалок шаклли, каттик консистенцияли, катталиги помидордек келадиган ўсмалар пайдо бўлади. Баъзан улар бир бири билан бирлашиб бошнинг сочли кисмини эгаллайди


Download 21.45 Kb.
bet8/10
Sana10.03.2023
Hajmi21.45 Kb.
#1257994
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Арипов

Клиникаси. Болалар оддий буллѐз эпидермолиз билан тугилади ѐки у гудак хаѐтининг биринчи кунларида пайдо бўлади. Терини тез—тез шикастланадиган сохаларида (тирсақ тизза, товон, бел) турли катталикдаги пуфаклар тошади. Уларни ичидаги суюклик тиниқ баъзан гемморагик бўлади. Пуфаклар тезда ѐрилади ва ҳосил булган эрозиялар бир неча кун ичида из крддирмай эпителизация йули билан битади. Тирноклар ва терининг бошқа хосилалари узгаришсиз қолади. Дистрофик шакл чақалоқ тугилган захоти ѐки болалик даврида бошланади ва узоқ
давом этади. Тошмалар босим таъсир этадиган сохаларда (оѐқ ва кулларда, танада), оғиз шиллиқ қаватида пайдо бўлади. Пуфаклар ѐрилгандан кейин уларни урнида чандиқ қилади, патологик ўчоқларда атрофия, эпидермал кисталар ва бошқа узгаришлар аникланади (84-расм). Никольский симптоми қийинчилик билан хосил қилинади. Ўчоқларда яра, вегетация, гиперкератоз, мутуляция кузатилади. Оғиз, хиқилдок., Кизилунгачнинг шиллиқ қаватлари патологик жараѐнга жалб этилиши товушни узгариши ва дисфагияга олиб келади. Касаллик узоқ давом этса, унда ониходистрофия, анонихия, соч ва тишларнинг дистрофияси ривожланади. Бемор болалар жисмоний жиҳатдан яхши ривожланмайди. Касалликни чегарали шаклида тана ва оскни катта сохаларига сероз ѐки геморрагик суюкликка эга булган пуфаклар тошади ва улардан сунг эрозиялар ва яралар пайдо бўлади. Оғиз, Хиқилдоқ кизилунгачнинг шиллиқ қаватларида пайдо булган пуфаклар оғрийди, овқат ютишда бемор қийналади. Чандикланиш хисобига кизилунгач стенози, микростомалар ривожланади. Оѐқ ва кулдаги бармоклар бир бирига бирлашиб кетади, мутуляцияга учрайди, буғимларда контрактуралар пайдо бўлади, ониходистрофия, анонихия, тирнокрарни кучиши, соч ва тишларнинг дистрофияси, анимия кузатилади, болалар жисмоний жихатдан яхши ривожланмай қолади.
Гистопатологияси. Оддий буллѐз эпидермолизда пуфаклар эпидермис ичида, дистрофик ва чегарали шаклларида — эпидермис остида жойлашади ва эластика бузилади. Дермада эозинофиллар фиброз узгаришлар, кисталар, эластик толаларни йўқоши аникланади.
Давоси. Шикастланишларни олдини олиш, уммумкувват, микроэлементам дорилар, витаминтерапия, солкосерил, анаболик гормонлар, оксилга бой овкатлар буюрилади. Дистрофик шаклда систем глюкокортикостероид ва антибиотиклар махаллий антибиотиклар билан бирга тавсия этилади. Дифенин ва фенитиоин коллагеназа фермента фаоллигини пасайтиради, асвит, рух оксиди, неотигазон яхши наф беради. Сиртдан анилин буѐклари, антибактериал ва кортикостероид сакловчи крем ва малхамлар буюрилади.

Download 21.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling