Этиологияси ва п а т о г е н е з и. Касаллик аксарият узок вакт
давомида куѐш нури таъсирида булган, терининг I ва II хилига мансуб кишиларда ривожланади.
Клиникаси. Касаллик аксарият эркакларда учрайди. Терини Куѐш нури тушадиган сохаларида (юз, кулок супраси, буйин, Кулларни ѐзувчи томонлари) якка ѐки бир талай кескин чегарали, каттик консистецияли думалок ва катталиги 1 см келадиган, тери сатҳидан кутарилиб турадиган, гиперкератотик пилакчалар пайдо бўлади (80—расм). Пилакчалар юзаси қуруқ нотекис, кулранг, саргимтир ѐки қўнғир рангли калин тангачалар билан копланган булиб, улар олинса эрозияли юза ѐки атрофик доғлар кузатилади. Субъектив белгилар булмайди. Касаллик бир неча йил давом этади ва 25% холларда ўчоқлар хафвли ўсмага айланиши мумкин. Бунда ўчоқлар катталашади, инфильтрацияланади, яралар хосил булиб, қон окади ва беморни оғриқ безовта этади.
Гистопатологияси. Паракератоз белгиларисиз сезиларли даражадаги гиперкератоз, суст ривожланган папилломатоз, базал ва базал усти қавати хужайраларида диспластик узгаришлар, митотик фаолликни ошганлиги, баъзи хужайраларда атипия холати кузатилади.
Давоси. Беморларга фотохимоя кремлар, электрокоэксцизия, криодеструкция, цитостатик (30%ли проспидин, 5%ли фторурацил) малхамларни қўллаш тавсия этилади.
Кейр эритроплазияси (синоним: бахмалсимон эпителиома) эпидермис ичидаги рак булиб, карциноманинг in situ гурухига мансуб хисобланади. Баъзи дерматологлар уни шахсий гигиена коидаларига риоя килмаслик окибатида келиб чикади десалар, бошқалари Боуэн касаллигининг бир куриниши деган фикрдалар.
Клиникаси. Кейр эритоплазияси аксарият 50 ѐшдан ошган, хатна қилинмаган эркакларда учрайди. Жинсий аъзоларда (эркакларда — олат бошчаси, препуциал халтача, аѐлларда — вульва сохаси) бир оз шишган, кескин чегараланган, чеккалари бир текис булмаган, думалок ѐки овал шаклли якка ўчоқ пайдо бўлади. Ўчоқ остида яхши ривожланмаган инфильтрация аникланади ва беморларни оғриқ безовта килади. Ўчоқларнинг юзаси тук кизил ва жигарранг тусда бўлади, намланиб ва ялтираб туради. Тошмалар юзасининг бахмалсимонлилиги касалликка хос белги хисобланади (81 расм). Вакт утиши билан инфильтрация кучаяди, ўчоқлар эрозияланади, иккиламчи инфекция кушилса, усти саргимтир гард билан копланади. Касаллик кўпинча ясси хужайрали ракка айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |