Гистопатологияси. Эпидермисда хужайраларга ухшаш, катта ядроли, суст ривожланган протоплазмали хужайралар кузатилади, улар ичида гликоген булмайди.
Давоси. Яра хосил булгунга кадар 5% ли падофиллин малхами, криотерапия, диатермокоагуляция тавсия этилади. Яра хосил булган холларда рентгенотерапия ва жарроҳлик йули билан даволанади. 30% ли проспидин, 5—флюурацил цитостатик малхамлар даволаш самарасини оширади.
Ясси хужайрали тери раки — тери раклари ичида энг кўп учрайдиган ва ута хавфли ўсма касаллиги хисобланади.
Касаллик аксарият карияларда ва кўпинча рак олди касалликлари (масалан, Манганотининг рак преканкреноз хейлити, актиник кератоз) билан узоқ вакт оғриган беморларда, хамда чандикларда, сурункали нурли (рентген) дерматитли териларда ривожланади.
Клиникаси. Касалликни ўсмали ва ярали шакллари тафовут қилинади. Аввал атрофи гиперемияли хошия билан уралган тугунча хосил бўлади. Кейинчалик тугунча аста-секин катталашиб, қизгимтир ѐки пушти рангли, диаметри 1,5 см келадиган, тери ости ѐғ қавати билан бириккан вакам харакатли пилакчага ѐки тугунга айланади. Элементлар қаттиқ консистенцияли бўлади, сатхида тангачаларни ѐки вегетацияли, папилломатоз ўсмаларни кузатиш мумкин (79-расм). Тугунлар тез шикатланишга мойил бўлади, конайди ва некрозга учрайди. Ярали шаклдаги тери ракида жигарранг пўстлоқ билан қопланган ноаниқ шакл ва чегарага эга булган яралар вужудга келади. Улар терининг ичига эмас бал- ки атрофига қараб кенгаяди. Ясси хужайрали тери раки бошқа ўсма касаллиютарига нисбатан кам метастазни беради.
Гистопатологияси. Терида тикансимон қават хужайраларининг полиморфизми, пролиферацияси хамда дискератози кузатилади ва гиперхром ядроли патологик митозли атипик Хужайралар сон жихатдан кўп бўлади.
Диагнози. Касалликни терининг рак олди касалликлари ва тери ракининг бошқа турларидан фарклаш керак. Бунда гистологик топилмалар мухим ахамиятга эга.
Давоси. Криодеструкция, лазерокоагуляция усулларини куллаб ўсма жаррохлик йули билан олиб ташланади. Жаррохликни рентгентерапия
билан бирга утказиш даволаш самарасини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |