Тема : ОИВНИНГ ЮҚИШ ЙЎЛЛАРИ. Этиологияси ва патогенези
Хозирги кунгача ОИВнинг учта юқиш йўли исботланган.
1. Жинсий–гетеросексуал (эркак ва аёл) ва гомо- (эркаклар билан жинсий
алоқага кирувчи эркаклар) жинсий алоқалар орқали.
2.
Парентерал- қон ва унинг препаратларини қўйишда, орган ва
тўқималарни кўчирию ўтказишда, ОИВ
билан зарарланган ностерил
тиббий асбоб анжомлар,
шприц ва ниналар ишлатилганда, хамда
экстракорпорал уруғлантириш орқали.
3.
Вертикал- ОИВ инфекцияли онадан
болага хомиладорлик ватида
трансплацентар, туғруқ (интранатал) ва болани кўкрак сути билан
эмизиш (постнатал) орқали. Маиший мулоқотларда
тери бутунлиги
бузилган холатларда вирус зарарланган хар предметлар (тиш чўткаси,
лезвия, устара, ва кесувчи, санчувчи асбоб анжомлар орқали ўтишини
хам инобатга олиш зарурдир.
1жадвалдан кўриниб турибдики, аёлларда юқиш
эхтимоли эркакларникидан
кўра кўпроқдир. Аёлларнинг ОИВ юқишга мойиллиги қўйидаги факторларга
асосланади:
Химояланмаган жинсий алоқада аёл организмига тушувчи шахватнинг
миқдори аёл организми ажратиб чиқараётган қин суюқлгдан 2-4 марта
кўпроқдир, оқибатда аёл организми вирус миқдррини кўпроқ қабўл
қилади;
Шахватда вируснинг миқдори, қин суюқлигидан кўра кўпроқ миқдорда
бўлади;
Аёлларда вирус тушиши мумкин бўлган шиллиқ қават юзаси
кўпроқдир;
Шахват қинда бир неча кунгача қолиши мумкин ва юқиш эхтимолини
оширади.
2 Жадвал
ОИВ инфекиясида хар типдаги бир марталик мулоқотда ҳисобланган
юқиш эхтимоли
Мулоқот формаси
ОИВ
манбали
10 000
мулокотдаги
юқиш эхтимоли