Оивнинг юқиш йўллари. Этиологияси ва патогенези
Қисм 3. ОИВ-1 инфекциясининг патогенези
Download 309.92 Kb. Pdf ko'rish
|
ОИВнинг юкиш йуллари, этиологияси ва патогенези
Қисм 3. ОИВ-1 инфекциясининг патогенези
ОИВнинг структураси. Ретровирусларнинг ўзига хос хусусиятлари тескари транскриптаза (РНКга боғлик ДНК-полимераза) – ферментининг мавжудлиги хамда геномнинг ноёб тузилишга эгалиги ҳисобланади. Вирусни структурасида тескари транскриптазанинг мавжудлиги генетик ахборот оқимининг тескари йўналишини таъминлайди: яъни ДНКдан РНКга эмас, балки РНКдан ДНКга. Бугунги кунда вирусни бир биридан структур ва антигенли характеристикалари бўйича фарқланадиган 2 та антигенли варианти – ОИВ – 1 ва ОИВ – 2 маълум. ОИВ-1 инсон учун анча патоген бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистонда асосан ОИВ-1 циркуляция қилади. Маълумки, ОИВ-2 ОИТСни чақирувчи мустақил вирус бўлиб ҳисобланади. У асосан Жанубий Африка мамлакатларида яшовчиларда аниқланади, нисбатан кам патогенли ва кам қонтагиозли ҳисобланади. ОИВ етилган вириони (расм 1.2) – диаметри 100-150 наномикронга яқин (нм) бўлган сферик шаклдаги бўлакдир. Расм. 1.0 ОИВнинг тузилиши Капсид 2 молекула РНК, ферментлар, нуклеопротеинлар ва оқсилларни ўз ичига олади. Капсиднинг ўзи р24 оқсилни 2000 га яқин копияларидан иборат. Капсид р17 матрицали оқсилдан иборат қобик билан қопланган, устидан 72 гликопротеинли шиплар кириб турган ташқи икки қаватли липопротеинли қобик жойлашган. Хар бир шунака шип gp41 транcмембран гликопротеинни 3 та молекуласидан ва gp120 юзаки гликопротеинни молекуласидан иборат. Вирус репликация учун зарур бўлган қуйидаги ферментларни ўзида тўтади: Тескари транскриптаза (ревертаза); Интеграза; Протеаза. Кўпчилик антиретровирусли препаратларни таъсири ушбу ферментларни фаоллигини пасайтиришга асосланган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling