4-маъруза. Борлиқ – фалсафа категорияси


Фазо (макон) нарсаларнинг кўламини, ҳажмини, ўзаро жойлашиш тартибини, узлукли ёки узлуксизлигини ифодалайди. Вақт


Download 26.9 Kb.
bet3/4
Sana25.10.2023
Hajmi26.9 Kb.
#1720594
1   2   3   4
Bog'liq
4-мавзу

Фазо (макон) нарсаларнинг кўламини, ҳажмини, ўзаро жойлашиш тартибини, узлукли ёки узлуксизлигини ифодалайди.
Вақт (замон) ҳодисаларнинг кетма-кетлиги, жараёнларнинг давомийлигини ифодалайди.
Ҳар қандай предметнинг бошқа предметнинг таъсирини муайян тарзда акс эттириш хоссасига инъикос дейилади. Инъикоснинг олий шакли - онгдир.
Табиат борлиғи одатда табиатдаги нарсалар (жисмлар), жараёнлар, ҳолатлар борлиғи сифатида тушунилади. У иккига бўлинади: азалий табиат борлиғи (ёки табиий табиат борлиғи, у инсондан илгари ва унинг иштирокисиз ҳам мавжуд бўлган) ва одам меҳнати билан ишлаб чиқарилган нарсалар борлиғи («иккинчи табиат» борлиғи).
Борлиқдаги объектлар миқёси билан фарқ қилувчи учта миқёсий структура даражаларига ажралади. Улар: микродунё, макродунё ва мегадунё. Микродунё атом миқёсидан кичик бўлган дунёдир. Бу дунёга атом структураси ва элементар заррачалар, атом ядроси, кварклар, кернлар киради. Бу дунёнинг яхлитлигини ва турқунлигини сақлаб турувчи иккита фундаментал куч мавжуддир, улар кучли ва кучсиз ядровий ўзаро таъсирлардир.
Сиз билан биз инсон сифатида Ер шарида истиқомат қиламиз, ўзимизга мос келувчи ўлчовлар билан иш юритамиз. Биз одатланган ўлчовдаги катталикларни макроскопик катталиклар, деб ҳисоблаймиз ва бу макродунёни ташкил қилади.
Ер, унинг табиий йўлдоши Ой ва бошқа сайёралар Қуёш атрофида ҳаракатланади. Бу системанинг ва умуман бутун Коинотнинг структуравий яхлитлиги эса гравитацион ўзаро таъсирлари туфайли сақланади. Гравитацион ўзаро таъсирлари бириктириб турган дунё — мегадунё деб аталади.
Инсоннинг яралиши, моҳияти ва жамиятда тутган ўрни фалсафий муаммолар тизимида муҳим ўрин тутади. Турли фалсафий таълимотларда бу масалалар турлича талқин этиб келинган. Шундай бўлиши табиий ҳам эди, чунки инсон моҳиятан ижтимоий-тарихий ва маданий мавжудот сифатида ҳар бир янги тарихий шароитда ўзлигини чуқурроқ англашга, инсоний моҳиятини рўёбга чиқаришга интилаверади.
Суқротнинг «Ўз-ўзингни англа» деган ҳикматли сўзи ҳар бир тарихий даврда янгича аҳамият касб этади. Инсонда бутун олам ва жамиятнинг моҳияти мужассамлашгандир. Улуғ мутасаввуф Абдулхолиқ Ғиждувоний инсонни «кичик олам» деб ҳисоблаган. Фалсафада бахс юритиладиган барча масалалар инсон муаммосига бевосита дахлдордир.

Download 26.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling