4-Маъруза Мавзу. Электротехника ва саноат электроэнергетикасининг пайдо бўлиши


Download 2 Mb.
bet1/3
Sana02.12.2023
Hajmi2 Mb.
#1780622
  1   2   3
Bog'liq
4-Лек Энергетика саноати


4-Маъруза
Мавзу. Электротехника ва саноат электроэнергетикасининг пайдо бўлиши.
Замонавий техника ва технологиялар, автоматлаштирилган ишлаб чиқариш жараёнлари - бу маълум бир тизимга солинган электротехник ва электрон қурилмаларнинг мажмуасидир. Электротехника фани ва унинг предмети бевосита кундалик турмушимизда биз фойдаланаётган электр токи ва электр қурилмалари билан боғлиқ. Шу жихатдан олиб қараганда электротехника фани кўпроқ амалий ахамиятга эга ва унинг асосий қонуниятларини ўрганиш кундалик турмушимиз учун жуда зарур.
Фанни ўрганишда физиканинг электр ва магнетизм бўлимларига тегишли қонуниятлар фундаментал асос бўлиб хизмат қилади. Барча электротехник тушунчалар ва қонуниятлар ана шу фундаментал тушунчаларнинг амалий ифодаси сифатида намоён бўлади. Шунинг учун хам электротехника фанини ўрганишда физиканинг асосий қонуниятлари мухим ва хал қилувчи ўрин тутади. Шундай экан фанни тўла ва самарали ўзлаштириш учун физика фанидаги ушбу тушунча ва қонуниятларни билиш қатий талаб этилади:
заряд, заряд миқдори, потенциал тушунчалари;
электр токи тушунчаси, ток кучи, қаршилик;
Ом қонуни, кучланиш ва электр юритувчи куч;
электр токининг магнит майдони, парма қоидаси;
электромагнитик индукция қонуни.
Электротехникани фан сифатида пайдо бўлиши, уни амалиётга кириб келиши ва ривожланиши тарихини турли манбаларда турли нуқтаи-назардан қараб босқичларга бўлинади. Масалан электротехника фани тараққиёти электроника фани пайдо бўлиши ва унинг ривожланишига ҳам замин яратган. Шу маънода айрим адабиётларда тарихий тараққиётни 6 та босқичга ажратилади1 . Лекин электр токи ва унинг жамият ҳаётига кириб боришида муҳим рол ўйнаган илмий-техник кашфиётлар нуқтаи-назаридан қаралса, электротехниканинг бугунги тараққиёти даражасигача босиб ўтган йўли учта ўзига хос даврлар (тараққиёт босқичлари) билан характерланади..
1- босқич. 1831 йилгача бўлган давр (электр ва магнитик ҳодисалар алоҳида ўрганилган давр). Инсонлар қадим замонлардан буён электр ходисаларини амалда кўриб, хатто ундан фойдаланиб келган, лекин то 19-асрнинг ўрталаригача электр ва магнит майдонлари алоҳида ўрганиб келинган ва алоҳида ҳодисалар деб қаралган.



Фақатгина 1820 йилда Эрстед электр токининг магнит стрелкасига таъсирини ўргангандан сўнг электр ва магнит майдонлари ягона физик ҳодисанинг икки томони эканлиги исботланди ва бутун Европа бўйлаб электр соҳасида амалий ишлар жуда авж олиб кетди.
Электр ва магнитик ҳодисаларни ягона жараён деб қараб 1831 йилда Майкл Фарадей магнит майдонининг ўзгариши ўтказгичда электр токи ҳосил қилишини амалда кашф этди ва электр жараёнларни ўрганишда бутунлай янги даврни бошлаб берди.

Бу кашфиёт фанга Фарадейнинг электромагнитик индукция қонуни номи билан кириб келди. Электромагнитик индукция қонуни бугунги кунда ҳам замонавий электроника, микроэлектроника, нанотех- нология соҳаларида ўзининг аҳамиятини йўқотмайди.
2- босқич. (1831-1880 йиллар. Электр токини ҳосил қилиш ва уни ўрганиш даври). 1831 йилда Фарадей электромагнитик индукция қонунини кашф этгач фан оламида электр жараёнларни ўрганиш, ўта тезкор суратларда авж олиб борди. Илмий тадқиқотлар шу даражада кенг авж олдики, ҳатто Европа давлатларида фанга алоқаси йўқ зодагонлар ҳам ўз уйларида олимларни таклиф этиб электр билан шуғулланувчи лабораторияларини ташкил этиш расм бўлиб кетди.
Майкл Фарадей 1791-1867 йилларда яшаб ўтган машҳур инглиз физик-олими. У 1821 йилда Эрстед тажрибалари асосида магнит майдони ва электр ягона физикавий ҳодиса эканлигини исботлади. 1831 йилда эса магнит майдонининг ўзгариши ўтказгичда электр токи ҳосил қилишини кашф этди. Фанда бу электромагнитик индукция қонунини сифатида жой олди.
Шу даврларда Фарадейнинг электромагнитик индукция қонуни асосида Максвелл ўзининг машхур электромагнитик майдон назариясини яратди, Герц электромагнитик тўлқинларни ўрганиб ундан амалда фойдаланиш асосларини яратди. Ана шу тариқа саноат электротехникаси пайдо бўла бошлади. Электротехника аста-секин илмий лаборатория чегараларидан чиқиб жамият ҳаётига кириб кела бошлади. Энг даставвал электр фонуслари ва электр ёй чироқлари яратилдики бу инсоният тараққиётида янги даврни бошлаб берди.

Э лектроэнергетика тараққиётига улкан ҳисса қўшган муҳандис олимлардан бири Томас Алва Эдисондир. У 1857-1931 йилларда Америкада яшаб ижод қилган. У электр энергиясини саноат миқёсида ишлаб чиқаришга асос солган, шунингдек, электр ёритиш тизимлари, телефон,телеграф, кино техникаси ривожига катта ҳисса қўшган машҳур кашфиётчи ҳамда йирик саноатчи сифатида американинг машҳур шахслари қаторидан ўрин олган.. Томас Эдисон дунёда энг кўп 4000 дан ортиқ патентларга эга бўлган ягона ихтирочидир.


Гарчи ёйли лампалар анча аввал 1803 йилда рус олими Петров, 1810 йилда инглиз олими Девилар томонидан таклиф этилган бўлсада, уларнинг самарадорлиги жуда паст бўлган. 1876 йилда рус олими П. Н. Яблочков ва 1879 йилда америкалик машҳур инженер Эдисонлар томонидан яратилган электр лампалар кенг амалиётга кириб келди2.




Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling