4-маъруза. Мавзу: Криптотизмларга қўйиладиган талаблар. Режа


Download 383.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi383.5 Kb.
#1639573
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза №4



1
4-маъруза.
Мавзу: Криптотизмларга қўйиладиган талаблар. 
 
Режа: 
1. Маълумотларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузувчининг мақсади ва 
уни амалга ошириш услублари
2. Замонавий криптографик услубларига қуйиладиган умумий талаблар. 
3. Рандомизатор ва рандомизациялаш жараѐнлари.
4. Назорат саволлари. 
5. Фойдаланилган адабиѐтлар. 
Маълумотларни муҳофаза қилиш муҳим масалалари билан бевосита
муносабатда бўлмаган кишилар, ахборот-коммуникация тизимида 
маълумотларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиши мумкин бўлган
сабаблар сон ва сифат жиҳатдан серқирралигини, табиийки, маълум бир
қолипда тасаввур қила олмайди. Қуйида кўп учрайдиган ва нисбатан 
яққолроқ хис қилиш мумкин бўлган муҳофаза қилиш қоидаларининг баъзи
бузилиш сабаблари келтирилган.
Маълумотларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузувчининг мақсади ва 
уни амалга ошириш услублари:
1) Рухсат этилмаган маълумотларни беруҳсат олиш ва унга эга бўлиш,
яъни маълумотларнинг махфий сақланиш қоидаларини бузиш.
2) Махфий ахборотлар тизимида фойдаланувчиларнинг бирор 
маълумот юзасидан ўзини жавобгарликдан (маъсулликдан) халос этиш
учун ўзини бошқа фойдаланувчи сифатида ифодалаш ѐки бошқа
фойдаланувчининг ваколатидан фойдаланиш мақсадида:
а) ѐлғон маълумотларни ташкиллаштириш;
б) ҳақиқий (қонуний) маълумотларни ўзгартириш;
в) рухсат этилмаган маълумотни олиш учун ўзини шу маълумотни
олишга ваколати бўлган шахс сифатида ифодалаш;


2
г) ѐлғон маълумотларни ахборот-коммуникация тизимига тушишига 
йўл қуйиб бериш ѐки ѐлғон маълумотларни тасдиқлаш.
3) Мавжуд бўлган маълумотларни ташкиллаштиришни рад этиш.
4) Қоидабузар томонидан ѐлғон маълумотлар ташкиллаштирилиб,
уни ахборот-коммуникация тизимининг бошқа бир фойдаланувчиси
томонидан ташкиллаштирилган, деб ифодалаш.
5) Бирор аниқ кўрсатилган вақтда маълумот олувчига юборилмаган 
маълумотни юборилган, деб ифодалаш ѐки маълумотни юборилган
вақтни ѐлғон кўрсатиш.
6) Ҳақиқатан ҳам олинган маълумотларни олинганлигини рад этиш 
ѐки маълумотларнинг ҳақиқий олинган вақтини сохталаштириш.
7) Ахборотлар тизимидан фойдаланувчиларнинг ўзларига берилган
ваколатланган маълумотларни ташкиллаштириш, узатиш, тарқатиш ва бошқа 
йўналишларда рухсат этилмаган ҳолда кенгайтириш.
8) Фойдаланувчиларнинг ваколатларини рухсат этилмаган тарзда
ўзгартириш.
9) Махфий маълумотни махфий бўлмаган маълумотлар каби ифодалаш.
10) Алоқа тизими фойдаланувчиларининг ўзаро алоқа шаҳобчаларига 
руҳсат этилмаган ҳолда боғланиб, ундан олинган маълумотларни бошқа 
алоқа тизимларига мунтазам равишда тарқатиб туриш.
11) Алоқа каналидаги маълумотлар оқимини таҳлил қилиб, 
маълумотлар жамғармасининг тузилиш тартибига қараб, дастурий
таъминот ва бошқа хосликларга кўра, фойдаланувчилар томонидан қандай
маълумотлар қачон олинишини ғаразли мақсадларда ўрганиш.
12) Протокол (маълум тартиб ҳамда қоида) бўйича ҳар қандай ҳолларда 
ҳам махфий қолиши керак бўлган маълумотни махфийлигига путур етказган 
ҳолда, ушбу протокол маълумотлари софлигига шубҳа билан қараш.
13) Бирор яққол сезилмайдиган муолажа (процедура) билан
маълумотларни муҳофаза қилиш алгоритми дастурига ўзгартиришлар 
киритиш. 


3
14) Бошқа фойдаланувчиларни ѐлғон маълумотлар асосида муҳофаза
протоколини бузишга ундаш.
15) Протоколни бузиш билан ушбу муҳофаза протоколига ишончни 
йўқотишга олиб келадиган очиқдан-очиқ ҳатти-ҳаракатлар.
16) Ахборот тизимининг бошқа фойдаланувчиларига маълумотларни
сифатли 
узатилишига, 
хусусан 
узатилаѐтган 
маълумотга 
яққол 
сезилмайдиган техник, дастурий ва бошқа услублар билан ҳалақит берган 
ҳолда, узатилган маълумотнинг ҳақиқийлигини (аутентификациясини) рад
этишга олиб келадиган ҳатти-ҳаракатлар.
Юқорида келтирилган муносабатлар (айниқса келишмовчилик)
муаммоларини сабабларини мантиқан таҳлил қилишда ҳам асос қилиб
олиниши мумкин. Месси ўзининг «Ҳозирги замон криптология фанига
кириш», деб номланган илмий мақоласида қанчалик ишончли 
криптобардошли алгоритм яратилмасин, бари-бир ўз ечимини кутаѐтган
бошқа криптографик масалалар келиб чиқиши мумкинлигини таъкидлаб,
фойдаланувчиларга протокол бўйича ўз вазифаларини бажаришлари учун
махфий калитни қандай узатиш ва олинган маълумотлар ҳақиқийлигига
ишонч ҳосил қилиш масалалари тўғрисида тўхталади. Шундай
масаланинг қўйилиши, калитларни ахборотлар тизими фойдаланувчиларига 
тақсимлашда келиб чиқадиган муаммоларни ҳал этувчи, очиқ калитли
криптография йўналишининг вужудга келишига сабаб бўлди. Бундан
ташқари, тизим фойдаланувчиларининг ҳар бири бутун тизим протоколи 
ичида ўзларининг қисм протоколи бўйича фаолият кўрсатаѐтганлигига
ҳамда бошқа фойдаланувчиларнинг ҳам умумий тизим протоколини
бузмаган ҳолда фаолият кўрсатаѐтганлигига ишонч ҳосил қилиниши,
яъни умумий тизим протоколининг бардошлилик даражасига ишонч
масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Содда қилиб ифодалаганда,
ахборот-коммуникация тизимидаги ҳар бир фойдаланувчи шахсий
калитининг муҳофазасини таъминлаш долзарб масаладир.


4
Криптографик алгоритмнинг бардошлилик даражаси қанчалик 
мустаҳкам бўлишидан қатъий назар, ахборотлар тизимининг фаолият 
жараѐнларини бузиш усуллари мавжуд бўлиб, бу усуллар криптографик 
алгоритмнинг бардошлилик даражасига боғлиқ эмас. Масалан, калитларни
тақсимлаш жараѐни протоколининг камчилиги билан, бир нечта 
фойдаланувчилар ўз калитларини бир-бирларига ошкор қилган ҳолларда,
криптографик алгоритимнинг махфийлигига зарар етказилиши мумкин.
Умуман 
олганда 
ахборот-коммуникация 
тизими
фойдаланувчиларининг протокол бўйича ишлаш жараѐни камчилиги 
криптоалгоритм бардошлилик даражасининг сунъий равишда пасайишига
олиб келади. Бундай камчиликларни олдини олишда протоколнинг бир
қисми иккинчи қолган қисми тўғрисидаги маълумотни муҳофазаланган
ҳолда ахборотлар тизими бўйича очиқ (махфий бўлмаган) алоқа
тармоғи орқали узатилишини таъминлаш имконини бериши керак.
Маълумотларни криптографик услублар билан муҳофазалаш 
жараѐнлари алгоритмик тиллар билан махсус криптобардошли 
алгоритмларни дастурлаш орқали ѐки махсус техник аппаратлар
ѐрдамида амалга оширилади. Бунда дастурлаш услублари ўзининг
қўлланилиши жиҳатидан қулайлиги билан ажралиб туради. Техник
аппаратлардан фойдаланиш услублари катта қийматдаги моддий маблағни
талаб қилсада, ўзининг самарадорлиги, қулайлиги, ишончлилиги ва шу каби
хусусиятлари билан фарқланади.
Ахборотлар тизими муҳофазасининг замонавий криптографик 
услубларига қуйидаги умумий талаблар қўйилади:
- шифрланган маълумотни асл нусхасига эга бўлиш имконияти
фақат дешифрлаш калити маълум бўлгандагина мумкин бўлсин;
- фойдаланилган шифрлаш калитини шифрматннинг бирор маълум
қисми бўйича ѐки унга мос келувчи очиқ қисми бўйича аниқлаш учун,
бажарилиши зарур бўлган амаллар сони калитни аниқ топиш учун 
бажарилиши керак бўлган барча амаллар сонидан кам бўлмаслиги керак,


5
яъни калит танлаб олиниши керак бўлган тўплам элементларининг сонидан 
кам бўлмаслиги керак;
- шифрлаш алгоритмининг маълумлиги унинг бардошлилигига салбий
таъсир кўрсатмаслиги керак;
- калитнинг ҳар қандай даражадаги (озми, кўпми) ўзгариши 
шифрланган маълумотнинг жиддий ўзгаришига олиб келиши керак;
- шифрлаш алгоритми таркибидаги элементлар ўзгармас бўлиши керак;
- шифрлаш жараѐни давомида маълумотларга киритиладиган қўшимча
битлар (элементлар) шифрланган матнда (маълумотда) тўла ва ишончли
холда қўлланилган бўлиши керак;
- шифрлаш жараѐнида қўлланиладиган калитлар орасида содда ва
осонлик билан ўрнатиладиган боғлиқликлар бўлмаслиги керак;
- калитлар таркиби тўпламидан олинган ихтиѐрий калит
ахборотнинг ишончли муҳофазасини таъминлаши керак;
- криптоалгоритм дастурий ҳамда техник жиҳатдан амалий қўлланишга
қулай бўлиб, калит узунлигининг ўзгариши шифрлаш алгоритмининг 
сифатсизлигига олиб келмаслиги керак. 
1-расм.
Юқорида келтирилган расмдаги схема Шенноннинг 1949 йилдаги илмий 
ишларида [4,5] келтирилган «Умумий махфий алоқа тизими схемаси» дан 
шифрлаш жараѐнига “рандомизатор” киритилганлиги билан фарқланади.
Рандомизация аутентификация масалаларида муҳим ўрин тутади.
Рандомизатор ва рандомизациялаш жараѐнларининг маъносини
тушинтириб ўтамиз. 


6
Инглиз тилидаги сўзларда «е» ҳарфи бошқа ҳарфларга нисбатан кўпроқ
такрорланади. Инглиз тилидаги маълумотларнинг ҳарфларини инглиз
тили алифбои белгиларидан кенг бўлган белгили (ҳарфли) алифбо 
белгиларига эга бўлган алифбодаги маълумот билан алмаштириб ва
бунда, хусусан, «е» ҳарфи ва шу каби бошқа кўп такрорланувчи
ҳарфларни кенг бўлган алифбонинг тасодифий белгилари (ҳарфлари)
билан алмаштирилиб, кенг алифбо белгилари бир хил (текис) тақсимланган
(бир хил частота билан такрорланадиган) шифрмаълумот олиш жараѐни

Download 383.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling