4-ma’ruza. Mavzu: O’rta asrlar san’ati va yevropada o’rta asrlar san’ati. Gotika, roman va romandan oldingi varvarlar san’ati. Reja


Download 51.65 Kb.
bet3/8
Sana05.04.2023
Hajmi51.65 Kb.
#1275172
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4 мавзу

Gotika san’ati.
Feodalizm tuzumi ichidagi yangi o’zgarishlar undan keyin kelishi kerak bo’lgan tuzumning shart-sharoitlarini yaratishga zamin xozirlashga kirisha boshladi. Bu yesa shaxarlarning taraqqiy yetishiga, bunda savdogar va xunarmandlarning rolini ortib borishiga sabab bo’ldi. Yevropa markazlarida XII asr boshlarida fanning roli ortdi va birinchi ilmiy markazlar - universitetlar tashkil qilindi. Materialistik dunyoqarashning ilk belgilari paydo bo’la boshladi. Bunda Ibn Sino va uning shogirdi Ibn Rushd (Averros) ta’siri katta bo’ldi.
San’at va madaniyatda ham katta o’zgarishlar yuz berdi, hayotiy mavzudagi asarlar paydo bo’la boshladi. Ruxoniylar hayotidagi ikki yuzlamachilikni fosh yetuvchi teatrlar, ya’ni komediatlar, maskaradlar yuzaga keldi.
o’arbiy Yevropa san’ati Vizantiya san’ati ta’siridan qutula boshladi. Keyinchalik bu davrdagi san’atga ”Gotika” san’ati, deb nom berildi.
Bu iboraning lug’aviy ma’nosi italyancha so’zdan olingan bo’lib, ”gotlarniki” degan mazmunni bildiradi. Gotlar bu nemis qabilalaridan biri bo’lib, bu davr san’atiga got qabilalari san’atining ta’siri kuchli bo’lganini bildiradi. Hali bu davrda shahar madaniyati feodal munosabatlarga to’liq qarshi chiqa olmas edi. Shu bois gotika san’ati xarakterida ham murakkab va qarama-qarshi fazilatlar kashf etildi. Qaratilgan asarlarda realistik elementlar bilan bir qatorda, diniy qarashlarning ko’tarinki tasvirlash holatlari seziladi.
Gotika uslubi XII-XIII asrlarda o’zining gullagan davrini boshidan kechirdi. Bu uslub turli mamlakatlarda turlicha kechdi va uning ichki strukturasi umumiy qurilish tusini oldi.
Roman uslubida bo’lgani kabi Gotika uslubida ham asosiy o’ringa me’morchilik chiqdi. Roman davridagiga nisbatan gotika arxitekturasi serhasham va ulug’vor, kattaligi bilan ajralib turadi. Bu uslubda qurilgan binolar yuqoriga intiluvchan bo’lib, juda baland bo’ladi. Dinning kuchi orta boradi va soborlar oldida nafaqat diniy marosimlar balki, shahar majlislari, har xil munozara va bahslar, universitet ma’ruzalari va xalq sayllari o’tkazilar edi. Shu sababdan bu ibodatxonalar shahar markazlarida qurilardi. Gotika davri arxitekturasining xarakterli tomonlaridan biri bino ko’tarilgan sari torayib boradi va oxiri shpil bilan, ya’ni nayzasimon tarzda tugaydi. Uning uchiga xo’roz yoki boshqacha bir tasvirlar qo’iladi.
Arxitekturaning yutuqlari ortib bordi. Bulardan biri karkaslardan foydalanish bo’lsa, ikkinchisi bu davrga kelib ularni darchalari kengayib, derazalari ko’payadi, peshtog’lari va ayvonlardan foydalanib bino ichini nurga boyitish istagi kuchayib boradi. Bu esa binolarning ulug’vor, baland bo’lishini ta’minlab qolmasdan, ularning yengil bir ruhiy holat kasb yetishini ta’minlaydi. Me’morchilikda sodir bo’lgan bu o’zgarishlar binoning tashqi va ichki ko’rinishlarida ham o’z ifodasini topadi.
Tasviriy san’atda esa devoriy suratlar ishlanadigan yuzalar binoda yo’g’ligi sababli, uning o’rnini vitraj egallaydi.Me’morchilik bilan bog’liq bo’lgan haykaltaroshlik tasviriy san’atda yetakchi o’rinni egallaydi.
Gotika davrida dekorativ - amaliy san’at yaxshi rivojlandi.
XII-XV asrlarda Gotika uslubini Yevropaning deyarli barcha mamlakatlar san’ati o’z boshidan kechirdi. Gotika uslubining Vatani Fransiya bo’lib, Parij shaxrining zaynati Bibi Maryam sobori (Notrdam de Pari) 1163-1314 qurildi. Reyms Sobori, Amendagi sobor, Keln soborlari (1248-1880) qad ko’tardi.
Ўрта АСРЛАР САНЪАТИ
Ўрта асрлар тарихи феодализмнинг шақлланиши, ривожланиши ва инқирозга юз тутиши йилларни ўз ичига олиш билан характерлидир. Бу жамиятнинг даврий чегараси турли мамлакатларда (шарқ ва гарбда) турлича давом этди. Жумладан Европадаги кўпгина мамлакатларда Ўрта аср 476 йилги Рим империясининг инқирозга учраши билан аниқланиб, яъни 17 асрнинг 40 йилларигача, аниқроги Европадаги буржуа галаёни яъни- инглиз инкилобигача (революциягача) бўлган даврни ўз ичига олган. Ўрта асрлар аксинча Шарқ мамлакатлари, жумладан Хитой, Хиндистон ва бошқа мамлакатларда эса 3 асрдан бошланиб 19 аср бошигача давом этган. Айнан бу шу давр тарихда Ўрта аср санъати деб юритилади. Ўрта аср санъати инсоният тараққиётида янги босқич бўлди, чунки бу даврда яшаган ҳалқларнинг хизмати санъатнинг ривожланишига бевосита ўз таъсирини кўрсатди.
Санъатда миллийлик яққол сезила бошлади. Агар қадимги дунё тарихида, йирик маданият ўчоқлари – Миср, Рим, Греция, Мессопотамия кабилар муҳим ўрин тутган бўлса, Ўрта асрларга келиб бундай йирик маданият марказларининг сони ортди, ­Ғарбий Европа, Византия, Эрон, Ўрта Осиё, Қадимги Рус, Хитой, Хиндистон каби мамлакатлар шу даврдаги муҳим маданият ўчоғи, жахон санъати тараққиётининг муҳим замини сифатида кўзга ташланди.
Ўрта асрлар санъати кўп ҳолларда диний муносабатлар билан боғлиқ равишда ривожланди. Бундай ҳолатларни бу христиан дини тарқалган худудларда черковлар, ислом дини таъсири остидаги мамлакатларда масжидлар, буддизм мавжуд бўлган жойларда ибодатхоналарнинг пайдо бўлиши билан, бунёд қилинган иншоотларнинг характерли конструктив тўзилишида ҳам кўзатиш мумкин.
Ўрта асрлар санъатида етакчи ролни меъморчилик ўйнайди. Санъатнинг қолган турлари рангтасвир, ҳайкалтарошлик (живопись,скульптура) унга боғлиқ ҳолда ривожланди.
Ўрта асрлар меъморчилигида яратилган жуда кўп нодир ёдгорликлар бизгача етиб келган. Улар ўз даврнинг диний фалсафий қарашларини акс эттирибгина қолмай, балки шу билан инсон ақл- заковатининг қудратини ҳам кўрсата олган.Ўша даврларда бунёд қилинган Европа ибодатхоналари, мусулмон шарқидаги ҳашаматли мачитлар ҳозир ҳам инсонни ҳайратга солади.
10-12 асрдаги Европа санъати одатда «роман санъати» деб юритилади. Роман ибораси шартли бўлиб, лотинча «римники» деган сўздан олинган. Бу санъат намуналарини Италия, Франция, Германия ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам учратиш мумкин. Роман услубидаги бинолар ўзининг вазминлиги, бўйининг бир мунча пастлиги, деворларнинг қалинлиги ва дағаллиги, дарвоза айниқса деразаларнинг энсизлиги билан бошқа услубда ишланган бинолардан ажралиб туради. Роман услубида қурилган биноларнинг ички ва ташқи томон деворлари тасвирий санъат асарлари (ҳайкалтарошлик, рассомчилик) билан безатилган. Роман ибодатхоналарининг ички томонини безатишда деворий сурат ва витражлар кенг қўлланилган.Буни Франциянинг Пуатьедаги Нотр Дам Гранд ибодатхонасида ҳам кўриш мумкин. Бу ибодатхона кўриниши жиҳатдан паст, тошдан қад кўтарилган деворлари эса қалин ва салобатли қилиб ишланган,унинг кичик, тор дарчалари деворларнинг қалинлигини янада бўрттириб, вазминлигини оширади. Бу ибодатхона 3(зал) нефдан иборат бўлиб, Ўртадаги неф икки ён томондагидан анча баланд, ундаги дарчалар ёруглик тушиши учун хизмат килади. Бино деворлари ҳайкалтарошлик ва меъморчилик асарлари билан ярим айлана, ярим колонна шақлдаги аркаларда безатилган. Европада феодализмнинг гуллаган даври (12-15 асрлар) санъатини ўз ичига олади. Бу давр ГОТИКА санъати деб юритилади. Сўз итальянча бўлиб «готларники» деган маънони билдиради. (гот- немис кабилаларидан бирининг номи). Бу ибора уйғониш давридан бошлаб санъатга киритилган. Мазкур давр санъатида гот кабилалари санъати кучлирок бўлганнини кўрсатади. Готика санъати роман санъати тенденцияларини ривожлантириб, уни янги босқичга олиб чикди ва унинг характерли томонлари меъморчиликда пайдо була борди. Готика меъморчилигида ҳама декоратив элементлар очикликка, фалакка интилаёган дек қилиб ишланган бўлиб, бу давр кишилари озодликка, ёруғликка, ҳаётга интилишларини белгилайди. Ибодатхоналарнинг ичкарисида чиройли атиргулсимон витражлар ишлаб чиқилган. Деворларга, пештоқларга ишланган тасвирларда реалистик тенденциялар кучаяди. Готика услубидаги бинолар баланд қурилиб, ички қисмида нафис устун, кенг ва баланд рангдор зинали дарвозалар, улуғвор эшиклар бинони шоҳона, жозибали қилиб кўрсатади. Готика санъати намуналарини ҳозирги кунда ҳам Англия, Франция, Германия, Польша, Чехославакияда кўриб ҳайратга тушасиз. Алоҳида шуни кўрсатиш мумкинки . Ўрта Осиё санъати меъморлигида Византия меъморлиги санъатида Константинополдаги Авлиё София ибодатхонаси, Буддизм меъморчилик санъати намунасини Хитойда, Ҳиндистон, Индонезия ва Япония мамлакатларига кенг тарқалганини кузатиш мумкин.
Ўрта аср меъморчилиги санъати Ўрта Осиё, Олд Осиё, Яқин Шарқ мамлакатларида муҳим аҳамиятга эга. Ислом меъморчилигида , мачит, мақбара, мадраса, миноралар муҳим роль ўйнаб, улардаги гумбаз ва миноралар уларнинг янада дабдабали бўлишига хизмат қилган. Самарқанддаги Биби Хоним, Шоҳи Зинда ансамбли, Испаниядаги Альгамбра масжиди, Ҳиндистон, Афғонистон ва қатор араб мамлакатларидаги ислом меъморчилиги санъатнинг нодир ёдгорликлари ҳисобланади.Бу даврда Ўрта аср тасвирий санъатида жиддий ўзгаришлар содир бўлиб, санъатнинг тур ва жанрлар кенгайди.Ўрта аср рассоми, ҳайкалтароши фаолиятида яратилган ҳар бир тасвир ҳайкалтарошлик намунаси маълум бир ғояни илгари сурди.
Византия санъати.
Ўрта асрлар санъатида энг муҳим ўринлардан бирини Византия санъати эгаллайди.395 йилда Шарқий Рим империяси заминида ташқил топган Византия давлати Ўрта асрлар маданияти ва санъатининг ривожи 1453 йилгача давом этди. Византия санъатида муҳим Ўринларидан бири инсоннинг маънавий дунёси очилиб берилиши билан инсоннинг барча орзу ниятлари келажакка бўлган ишонч каби туйгуларни тараннум этилиши билан жуда характерлидир. Улар томондан яратилган барча асарларда инсоннинг гўзаллиги нозик эхтирослар билан сугорилган.
Византия маданияти ва санъатининг алоҳида хусусияти Шарқий Рим империясида феодализмнинг ривожи билан характерлидир. Византия санъатининг бу даражада ривожланиш сабаби мамлакатни Ғарбий Европа мамлакатларидек эмас балки босқинчиларнинг босқини четлаб утганлигидадир. Мамлакатнинг ютуги антик анъаналарни сақлаб колинишига каратилган эди. Ғарбий Европада эса бундай имконият барбод бўлган эди. Византиянинг гарбидаги шахарлар жуда тез ривожланиш йўлига кириб, савдо-сотик, хунармандчилик тез суръатда илгарилаб кетди. Мамлакатни бошқариш Рим империясидаги каби, гуё меросдек Византияга кучган эди.Кейинрок мамлакатда феодалистик муносабатлар мустаҳкам тарзда кўзга ташланади. Антик маданият аста-секин Константинополь, Александрия, Антиохия ва Эфес каби йирик шахарларда эллинизм рухи сақланиб қолган эди. Айниқса жуда кўп сонли антик маданият намуналари Констинополга олиб келинган бўлиб, 425 йилда илк бор университет ташқил этилганлиги боис мамлакатга турт томондан олимлар окиб келишди. Улар кўплаб кулёзма, классик асарларни кайтадан ёзиб Гомер, Эсхия,Софоклларнинг асарларини саҳна асарига айлантиришди. Натижада йирик театр бинолари юзага келиб улар 7 асргача сақланиб қолган. Мамлакатда давлат тили қилиб грек тили қабул қилинган.
Антик анъаналарни сақланиб қолиниши айниқса, инсоннинг идеал образини яратилишига қаратилганлиги, қиёсий тарзда христиан динининг вакиллари, худолар, авлиё, пайғамбар ёки муқаддас кишилар тимсолида юзага келди.
Византия маданияти ва санъатининг шаклланиши эллинистик анъаналари замирида қурилган бўлиб ҳалқнинг амалий , безак санъат намуналари шарқий вилоятлар Месопотамия, Сурия, Фаластин, Миср, Антиохия кабилардан кучган. Улар санъати эса христиан мифалогиясига асосланган бўлиб, санъат ривожига салмоқли таъсир кўрсатди. Византия императорининг ташаббуси билан илм олиш ва динга эътиқод қилиш бир-бирига тенг равишда қабул қилинган эди. Бу эса янги этик идеалларнинг бунёдга келиш билан фан, давлат ва шахсий манфаатларни бирлаштиришга олиб келди. Бундай ўта нозик сиёсий бошқарув усули динга бўлган эътиқодни янада кучайтирди.
Санъатнинг энг яхши намуналари Конcтантинопол мактабларида яратилди.Асарларда худоларга бўлган эътиқод, фалсафий қарашлар ўз меъёрига етибгина қолмай, нисбат, пластика кабилар ҳам ўзаро уйғунлашган эди. Византия санъатининг энг юқори даражасига кўтарилиши император Юстиниан I (527-565) йилларга тўғри келади. Император Юстиниан ўткир ўз ғояларига мустаҳкам киши бўлиб, у зулмликларни сақлаб қолишга интиларди ва ўз ғояларини қуллар ишчи кучи билан христиан дини никоби остида сақлашга интиларди. У мамлакат атрофини мустаҳкам иншоотлар ўраб олиб, ташқи хавф -хатардан ҳимоялашга улгурди. Тарихда Константинополни «иккинчи Римга» айлантиришга муваффақ бўлган эди. Шахарда қатор триумфаль аркалар, кенг майдонлар, қатор ҳайкаллар ўрнатди, ҳашаматли сарой, ибодатхоналар қурдирди. Ўраб олинган деворлар устида кўплаб кўзатиш миноралар, йирик ва мустаҳкам накшинкор тилла суви юритилган дарвозалар қурдирди. Меъморчиликда етакчи ўринни турли типда қурилган мачитлар, ибодатхоналар эгаллайди. Алоҳида уч қанотли ўртаси катта ва ён томонли кичик гумбазлардан иборат ибодатхоналар. Уч нефли базилика деб юритилди. Масалан: Сант-Аполлинари Незова ибодатхонаси – Равина шаҳрида қурилганлигини кузатиш мумкин. Улар ичида ўзининг мукаммаллиги билан Равина шаҳрида қурилган Сан-Витале черкови ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Саккиз қиррали бу бинонинг гумбази диаметри 15 м иборат бўлиб, устунлар кўтарилиб турган бинонинг ичида йирик галерея ҳам мавжуд.
Энг йирик ва янги қурилган ибодатхона Авлиё София иншооти 532-537 йилларда Константинополда қад кўтарди. Ибодатхона қурилишда қатнашган меъморлар кичик Осиёлик бўлишган.Улар ибодатхонада Анфилий ва Исидор номли меъморлар фаолият кўрсатишиб, қурилишнинг янгича бадиий усулини қўллашган. Ниҳоятда улкан ва ҳашаматли бу ибодатхона яхлит, енгил, эркин хусусиятларни ўзида мужассам этган. Ташқи кўриниши йирик ва силлиқ ғиштлардан иборат бино ичига берилган ишлов унинг оғирлигини бартараф қиляпти. Ибодатхонанинг ўзунлиги -77м, гумбаз диаметри 31,5м бўлиб унда 40 та каркас ишлатилган. Ўрта гумбаз икки ён томондан кичик гумбазларни ўз ҳимоясига олган бўлиб, баландлиги 55 м ни ташкил этган. Пол ва деворнинг пастки қисми яшил мармардан тикланган. Юқори дераза ва туйнуклар витраж ва мозаикада бажарилган. Ибодатхона улуғворлигини ошириш учун бир қатор турли жозибага эга бўлган устунлар кичик Осиё, Греция, Миср каби мамлакатлардан келтирилган эди. Устунлар турли шаклларга эга бўлиб қолмай, ўзининг нозик жилоси билан дунё меъморчилиги тарихида маълум даражада учмас из қолдирди.

Download 51.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling