4-ma’ruza. Mavzu: O’rta asrlar san’ati va yevropada o’rta asrlar san’ati. Gotika, roman va romandan oldingi varvarlar san’ati. Reja
Download 51.65 Kb.
|
4 мавзу
Тасвирий санъат.
Ўрта асрларга келиб император ва черков ахли санъатдан ўз шуҳратларини кўтариш учун фойдаланишди. Константинополь ва бошқа шаҳарлар ҳашаматли қилиб қурилди. Пойтахт денгиз ва қуриқлиқ томондан катта тош девор билан ўраб олинди. Пойтахтнинг асосий кўчаларини ўнлаб ҳашаматли бино ва саройлар безаб турарди. Константинополда қурилган Авлиё София ибодатхонаси меъморчиликнинг ажойиб намунаси эди. Уни «мўжизалар мўжизаси» деб атаб, шеърларда достон бўлди. Император ибодатхона учун маблагни аямади, аслида иншоотни империянинг бош черкови килмокчи эди. Унинг қурилишида жуда моҳир усталар ишлатилиб улар империянинг турли томонларидан олиб келинди. Ибодатхона қурилишида 10 минг киши 5 йил давомида меҳнат қилган, Ибодатхона ичининг кенглиги ва гўзаллиги кишини ҳайратда қолдиради. Ранг- баранг мармар тошдан терилган пол гуё шарқнинг гиламига ухшаб кетади. Олтин ва кумуш идишлар, ипак ва зардан тикилган гул кашталари ҳақиқий нодир санъат асарлари даражасига етган эди. Деворларда мозайкалар ишлатилиб, унда рассомлар кўпинча император сарой ва черков аҳли тасвирланган «Икона» - худо ва авлиёларни ҳамда христианларнинг муқаддас китобларида баён қилинган воқеаларни тасвирланган суратлар. Византиянинг кўпгина иконалари текис ёғоч тахталарда буёқлар билан бажарилган. Олтин буёк фонида кишилар қоматлариларнинг юзлари мулойим ва жиддий кўринади, эгнидаги дағал кийимлари эса уларнинг баданларини ёпиб турибди. Шу сабабли кўпгина Европадан ва бошқа мамлакатлардан хунар ўрганиш учун ва ўқишга Византияга келишарди. Уста, рассомлар Византиядан Киев руси, Болгария, Италия ва Германияга ишга чақириларди. Византия маданияти жанубий ва шарқий славянларга катта таъсир кўрсатди. Руслар ва Болгарияликлар христиан динини Византиядан қабул қилдилар. Грек ва Рим адабиётининг кўп қисми Византияда сақланиб қолган ва бизгача етиб келган. Download 51.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling