4. Маъруза. Сув эрозиясига қарши қўлланиладиган гидротехник иншоотлар турини танлаш


Download 24.45 Kb.
Sana20.03.2023
Hajmi24.45 Kb.
#1284793
Bog'liq
4.1 Маъруза


4. Маъруза. Сув эрозиясига қарши қўлланиладиган гидротехник иншоотлар турини танлаш
Сув эрозияси – тупроқ, геологик жинслар ва қурилиш материалларининг ҳаракатдаги сувлар (эриган қор, ёмғир ва оқар сувлар) таъсирида емирилиши. Сув эрозияси ёнбош, оқим, тик, чуқур ирригация, томчили, чизиқли, текислик, ер ости эрозияларига таснифланади. Ёнбош эрозия дарё қирғоқларининг ювилиши кўринишида, оқим сувлари таъсирида юза тупроқларнинг ювилиши кўринишида, тик эрозия механик таркиби енгил тупроқ қатламларидан лойқа заррачаларининг қуйи қатламларига ювилиши кўринишида, ирригация эрозияси суғориш жараёнида тупроқнинг ювилиши кўринишида, томчили эрозия ёмғир томчилари таъсирида тупроқ структурасининг бузилиши кўринишида, чизиқли эрозия сув оқимлари тўпланиб оқадиган сойларда тупроқларнинг жарлик кўринишида емирилишидир. Текислик эрозияси бутун майдон бўйлаб ёмғир ва эриган қор сувлар таъсирида тупроқларнинг нисбатан бир текис емирилиши, ер ости эрозияси ер ости сувларининг ётиқ ва тик ҳаракати туфайли тоғ жинсларининг бузилиши (эриши ) дир. Ёнбош эрозия - дарё қирғоқларининг ювилиши кўринишида;
Оқим эрозияси - оқим сувлари таъсирида юза тупроқларнинг ювилиши кўринишида;
Тик эрозия - механик таркиби енгил тупроқ қатламларидан лойқа заррачаларини қуйи қатламларга ювилиши кўринишида;
Ирригация эрозияси - суғориш жараёнида тупроқнинг ювилиши кўринишида;
Чуқур эрозия - сув ўзанининг жойида чуқурлашиши кўринишида;

  • Томчили эрозия - ёмғир томчилари таъсирида тупроқ структурасининг бузилиши кўринишида, чизиқли эрозия сув оқимлари тўпланиб оқадиган сойларда тупроқларнинг жарлик кўринишида емирилиши. Ўзбекистонда сув эрозияси асосан бўз тупроқлар минтақасининг лалмикор деҳқончилик ҳудудларида, тоғли регионларда кўпроқ тарқалган. Бундай майдонларнинг 700 минг га дан ортиғи сув эрозиясига учраган. Тупроқлар кучли ювилганда унумдор қатлами қалинлиги камаяди, баъзан она жинслар ер бетига чиқиб қолади. Натижада бундай ерлардан фойдаланиш ва деҳқончилик қилиш қийинлашади.

Download 24.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling