- Пул агрегати ликвидлик даражаси абсолют бўлган (100%) нақд пулдан бошлаб, борган сари ликвидлиги камайиб борувчи пул воситаларидан ташкил топади.
- Ҳозирги замон пули – нақд пуллар ва нақд пулсиз ҳисоб воситаларидан иборат.
- Пулнинг харид қуввати (F) товар ва хизматларнинг нархига (P) боғлиқ бўлиб қуйидаги формула билан аниқланади.
- F= 1/P
- Сотиб олиш лаёқати нархлар даражасига тескари мутаносибликда жойлашади.
5. Ўзбекистонда миллий валюта – сўмнинг муомалага киритилиши ва унинг барқарорлигини мустаҳкамлаш йўналишлари - «Миллий валюта – миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзи, суверен давлатга хос белгидир.
- Республикамиз ўз мустақиллигини эълон қилган бўлсада, дастлабки йилларда собиқ Иттифоқ пул бирлиги – рубль ҳудудида амал қилиш объектив зарурат сифатида тан олинди.
- Ўзбекистонни ўз миллий валютасининг муомалага киритиш зарурлиги 1993 йилда дастлаб Россиянинг, кейинчалик МДҲ бошқа қатор мамлакатларининг ўз миллий валютасини муомалага киритиши билан янада кучайди.
- Ўзбекистоннинг ўз миллий валютасини муомалага киритиш икки босқичда амалга оширилди:
- Биринчи босқич 1993 йилнинг ноябрь ойидан 1994 йилнинг июнигача бўлган даврни,
- Иккинчи босқич эса 1994 йилнинг июнь-июль ойларини ўз ичига олди.
Муомаладаги эски пул бирликларининг амал қилишини тўхтатиш босқичлари: - -1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб 1992 йил намунасидаги 5000 ва 10000 рубль қийматдаги пул белгиларининг амал қилиши тўхтатилди;
- - 1993 йилнинг 1 декабридан бошлаб СССР Давлат банкининг 1961-1992 йиллардаги 200, 500 ва 1000 рубль қийматидаги пулларининг барча кўринишдаги тўловлар сифатида қабул қилиниши тўхтатилди;
- - 1993 йилнинг 15 декабридан бошлаб 50 и 100 рубль қийматдаги пул белгиларининг амал қилиши тўхтатилди;
- - 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб 1, 3, 5, 10 ва 25 рубль қийматдаги пул белгилари муомаладан чиқарилди;
- - 1994 йилнинг 15 апрелидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудида Россия Банки банкнотларини муомалада бўлиши тўхтатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |